No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишКино ва сериаллар учун рецензия қандай ёзилади? Кинотанқидчи Дмитрий Мостовойдан саккиз маслаҳат

    Кино ва сериаллар учун рецензия қандай ёзилади? Кинотанқидчи Дмитрий Мостовойдан саккиз маслаҳат

    Кино ва сериалларни қандай тўғри кўриш мумкин? Улар ҳақида қандай ёзиш керак? Кинотанқидчи нимадан қочиши керак? Бу саволларга қозоғистонлик журналист, Қозоғистон кинотанқидчилари уюшмаси аъзоси, Orda.kz сайтининг “Ординка” бўлими муҳаррири Дмитрий Мостовой “Медиатанқид устахонаси” семинари доирасидаги вебинарда жавоб берди. “Янги репортёр” унинг кино шарҳлар билан шуғулланувчилар учун саккизта маслаҳатини ёзиб олди.

    Дмитрий Мостовой
    1. Танқид “ танбеҳ бермоқ.
    2. Шарҳ тузилишга эга бўлгани яхши. Матн қисмларга бўлиниб, ҳар бир қисмда савол шаклидаги сарлавҳа мавжуд бўлса, ўқувчи уни тушуниши осонлашади.

    Қандай фильм? Фабула. Ким суратга олган, нимага бағишланган, нима сабаб бўлган, ролларни ким ижро этган. Агар актёрлар машҳур кишилар бўлса, томошабин қизиқади, агар бўлмаса, улар кўпроқ қизиқади.

    Фильм нима ҳақида? Сюжет ҳақида қисқа ҳикоя. Бу ерда уни ҳаддан ташқари бўрттирмаслик ва бузиб талқин қилмаслик муҳим (сюжетни қайта айтиб бериш орқали сиз бошқа томошабинларнинг таассуротини бузасиз). Баъзилар сюжет ҳақида умуман гапиришнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблайдилар. Мен ўзим учун қоида яратганман: сюжет ҳақида — фильмнинг дастлабки 15 дақиқаси бўйича гапириш.

    Ким ва нима учун томоша қилиши керак? Бу энг муҳим қисми. Бу айни рецензиядир.

    “Ватанпарварлар вақти” қозоқ фильми рецензиясининг скриншоти

    3. Рецензия – бу репортаж ёки тақриз эмас, балки киномаҳсулотни томошабинга тақдим этишга, уни томоша қилишга қизиқтиришга ёки вақтни беҳуда ўтказмасликка ундашга қаратилган мустақил ижод туридир. Мен актёрлар ва режиссёрларнинг кўчма нутқларини бевосита рецензияга киритишга қаршиман. Мен актёрларнинг ишини қатъий баҳолашдан қочишни тавсия қиламан: “Актёр ўз ролини (уддалаган/уддалай олмаган)” иборасини қўллаб бўлмайди. Биз режиссёр актёр олдига қандай вазифа қўйганини ҳеч қачон билмаймиз, шунинг учун у буни уддаладими ёки йўқми, хулоса чиқара олмаймиз. Агар мен экранда актёрни эмас, балки ўз тақдири билан яшаётган қаҳрамонни кўрсам, демак актёр жуда маҳоратли. Шунингдек, тақризда кино танқидчи “мен”ни ажратиб қўймаслиги керак. “Мен”, назаримда, ҳар бир матнда икки мартадан кўп ишлатилиши мумкин эмас: “Менимча”, “Менинг ўйлашимча” шаклида. Ва “Фильм сизни ўйлашга мажбур қилади” ибораси ҳам ўрнида эмас.

    4. Рецензия томоша пайтида ёзила бошлайди. Мен телефонимга эслатмалар киритаман. Шунингдек, фильмлар, айниқса, маҳаллий фильмларнинг титрларини тасвирга оламан. Титрлар кўплаб қимматли маълумотларни ўз ичига олади. Марказий Осиё мамлакатларида кино маркетинги масаласи анча оқсаган, фильм намойишидан сўнг актёрлар ва суратга олиш гуруҳининг бошқа аъзолари ҳақида тезкор маълумот олиш муаммо бўлиши мумкин.

    5. Фильмни томоша қилгандан сўнг, бир соат, бир ярим соат тин оламан, “Мен ҳозир нима кўрдим?”, “Нега буни кўрдим?”, “Одамлар нима учун суратга олишди/яратишди?”, “Булар барчаси ҳақида қандай ёзиш керак?” каби саволлар ҳақида ўйлайман ва уни ҳазм қиламан. Шундай фильмлар борки, улар ҳақида нима ва қандай ёзишни дарҳол англаб оламан. Бир неча кун ичида туғилган мураккаб шарҳлар ҳам мавжуд. Мавзу бўйича 1-2 фикрларимни ажратиб оламан. Рецензия ҳар жихатни қамраб олган бўлиши керак эмас, акс ҳолда уни ўқиб бўлмайди.

    6. Ролларнинг қанчалик аниқ талқин қилингани, ҳар бир қаҳрамоннинг фаолияти қандай якунланганига аҳамият беринг. Фильмнинг биринчи қисмида асосий, иккинчи даражали ва эпизодик персонажлар тақдимоти, уларнинг қаҳрамонлари очиб берилган. Кинонинг охиригача ҳеч қандай изоҳсиз ғойиб бўлган қаҳрамон – бу камчилик. Ёки бош қаҳрамон тўсатдан салбийдан ижобийга айланганда ва томошабинларга нима учун бу содир бўлганлиги, уни нима ундаганлиги, унинг қалбида, характерида қандай ўзгаришлар бўлганлиги тушунтирилмаган. Масалан, “Қудалар” қозоқ фильмидаги қайнона образи билан шундай бўлган. Яна диалогларга эътибор беринг. Кўпинча қозоқ ва рус киноларида улар маромига етмаган бўлади.

    “Қудалар” қозоқ фильмининг постери
    1. Кинотанқидчи продюсер, режиссёр, оператор, рассом, овоз режиссёри, гримчи ва бошқаларнинг ишига баҳо беришга ҳаракат қилиши мумкин.

    Албатта, бу нарсага профессионал даражада эриша олмаслиги мумкин. Аммо экранда бошқа даврнинг объекти бўлса, бу саҳналаштирувчи рассомнинг нуқсони, агар ёритиш билан боғлиқ камчилик бўлса, бу чироқ устасининг айби.

    Жараёнда кино роллари ўртасидаги фарқни тушуниш муҳимдир. Биз кўпинча фильмни режиссёр билан боғлаймиз, лекин биз масъулиятни бўлишишимиз керак, чунки режиссёр суратга олиш майдонини бошқаради ва продюсер пул беради. Фильмни режиссёр билан боғлаш анъанамиз бор — советлар даврида режиссёр фильмда биринчи шахс бўлган. Ғарб анъаналарида фильм доимо продюсер билан боғланади, энг яхши фильм учун Оскар продюсерга берилади. Режиссёрга “бу нотўғри” деб эътироз билдирган кинотанқидчи бунинг учун режиссёр жавобгар эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Фильмдаги бирор нарсага эътибор бериш зарурати туғилганда ва бунинг учун ким масъул эканини – режиссёрми ёки продюсерми – билмай қолганимда “ижодкорлар” эвфемизмини ишлатаман.

    1. Маҳаллий фильм, хорижий фильм, сериаллар рецензияси – бу уч хил жанр.

    Маҳаллий фильм. Шарҳни фақатгина мамлакат ичидагина ўқишмайди, шунинг учун у тушунарли бўлиши керак. Масалан, режиссёр ҳақида гапирганда, сиз қуйидагиларни аниқлашингиз мумкин: “илгари …. суратга олган режиссёр”. Ва режиссёр/унинг олдинги фильмларига гиперҳаволалар қўйинг. Рецензиялавчи суратга олиш гуруҳининг аъзолари билан таниш бўлиши мумкин. Бу нозик масала. Ҳар қандай рецензия асосланган бўлиши керак. Муаллифларим ижодкорлардан бири билан таниш бўлганлари учун қайсидир фильм ҳақида ёзишдан бош тортишса, мен буни заифлик ёки нопрофессионаллик деб ҳисобламайман. “Ёмон эмас”, “анча муваффақиятли” деб ёзишдан кўра ёзмаслик яхшироқ.

    Хорижий фильм. Сиз ҳеч қачон асар яратувчиларини шахсан учратмайсиз, улар бўйича кўплаб рецензиялар мавжуд, аммо медиа майдони бирлашган ва автоматик таржима мавжуд – сиз барча нозикликларни тушунмайсиз, лекин сиз умумий контурни тан оласиз. Рецензия ёзаётганда, сиз мамлакатингизда бу борада содир бўлаётган воқеаларга ўхшашликлар қидиришингиз жуда муҳимдир. Ғарбнинг яхши фильмида сиз ўз мамлакатингиз, шаҳрингиз билан ўхшашликларни топишингиз мумкин.

    Сериаллар. Мен камдан-кам сериалларни томоша қиламан, лекин истиснолар бўлади. Сериални кўриб чиқиш фильмни кўриб чиқишдан фарқ қилмайди. Учинчи сериядан кейин шарҳ ёзишингиз мумкин. Менинг кузатишларимга кўра, учинчи серия энг юқори рейтингга эга, иккинчиси энг паст ва биринчиси орасида нимадир бор. Биринчи серия — энг тубсиз, барчаси кафтдек намоён. Кўпгина сериаллардаги иккинчи сериялар жуда оғир, чунки улар қаҳрамонларни очиб беради. Учинчи серия қизиқ, сюжет қаерга силжиши ойдинлашади.

    “Медиатанқид устахонаси” 2022 йил 17 майдан 14 июнгача бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 41 нафар иштирокчи қатнашди, жами эса 96 та ариза топширилган эди. Муҳаррирлар Анна Шабалдина, Лилия Гаисина, Иршод Сулаймони, амалдаги медиатанқидчилар Маргарита Бочарова, Назира Даримбет, Сергей Ким, медиа-тренерлар Ольга Каплина, Анатолий Вербин, Икбалжан Мирсаитов, Алия Бопежанова, Лола Олимова, Наргис Косимова, Питер де Туа ҳуқуқ ҳимоячиси Жанар Секербаева, шунингдек, кинотанқидчи Дмитрий Мостовой семинар иштирокчилари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.

    Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read