No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишMoJo бўйича видеодарслар тўплами

    MoJo бўйича видеодарслар тўплами

    Бугун қўлида смартфони бор деярли ҳар бир киши, телефон орқали интернетга киради. Смартфонлар фойдаланувчиларининг сони ўсгани сари инсонларнинг ахборотга бўлган қарашлари, қолаверса, уни қай тарзда истеъмол қилиши ҳам ўзгариб бормоқда. Масалан, дунёнинг қайсидир бурчагидаги сиёсий, ижтимоий муҳим воқеалар биринчи бўлиб қўл телефонида олинган кадр ёки смартфонда терилган матн орқали мобил журналистлар томонидан тарқалаётгани ажабланарли ҳол эмас. Мобил журналистика ёки MoJo ўзининг фойдаланишдаги қулайлиги ва ҳамма жойда мавжудлиги билан журналистиканинг янги тури ва журналистларнинг янги авлодини кенгайишида асосий омил бўлмоқда.

    Яна бир муҳим жиҳат MoJo кўникмаларини ўзлаштиришдаги қулайлик ва кенг имкониятлардир.

    Internews Uzbekistan мобил журналистика бўйича қозоғистонлик тренер Марат Содиқов ёрдамида мобил журналистика бўйича ўзбек тилида видеодарслар тўпламини яратди. Тўплам 7 та дарсдан иборат бўлиб, мобил журналистларга смартфон имкониятларидан унумли  фойдаланган ҳолда сифатли контент яратиш сирларини қисқа видеодарслар орқали ўргатади.

    1. Фото сурат ва видео олиш учун смартфонни қандай созлаш керак.

      Ушбу видео қўл телефонингизни профессионал имкониятларини кашф этишингизга ва фото ва видеоларни сифатли ва профессионал тарзда олишингизга кўмаклашади.

    2. Фотосурат учун “Profi” режимини созлаш.

    Камерани атрофдаги ёруғликка тўғри мослаш, контент учун видеоларни тўғри ракурсдан олиш ҳақидаги видеодарс.

    1. Смартфонда фотосуратларни қайта ишлаш. 

    Смартфондаги махсус дастурлар ва техник имкониятлар ёрдамида фото ва видеоларни тиниқлаштириш, сифатини яхшилаш сирлари ҳақидаги видео.

    1. Фото ва видео композиция. 

    Ушбу видеодарс узоқ масофадаги объектни сифатли ва чиройли олиш, сурат ва видеоларда ранглар уйғунлигини сақлаш, умуман қизиқарли кадрлар қуриш сирлари ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Сифатли овозни смартфонга ёзиб олиш

    Қўл телефонида сифатли овоз ёзиш имкониятлари ҳақидаги дарс.

    1. Смартфонда монтаж.

    Мутахассис VN иловасида монтаж қилиш сирлари ҳақида сўзлайди. Унда титр қўйиш, кадрларни кесиш, овоз билан ишлаш кўникмалари видеода кўрсатилади.

    1. Видеоинтервьюни смартфонда ёзиб олиш.

    Ушбу дарс видеоинтервью учун муҳим бўлган жиҳатлар — сифатли овоз, ёруғлик ва композиция  уйғунлигига эришиш сирлари ҳақида бўлади.

    Барча видеодарсларни кўриш учун плейлист ушбу ҳаволада

    Ушбу видеодарсларнинг барча смартфонда ҳам сифатли контент яратиш ва блог юритиш мумкин, деган ғояни илгари суради. Муҳими — яхши ғоя ва кўникма.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек ва рус тилларида мультимедиа воситалари бўйича қўлланма ҳам тақдим этган эдик.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read