No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидЎзбекистон ОАВи Афғонистон томонидан отилган снарядларни қай даражада ёритди

    Ўзбекистон ОАВи Афғонистон томонидан отилган снарядларни қай даражада ёритди

    Aфғонистон Марказий Осиё давлатлари учун хавфли қўшни бўлиб қолмоқда ва 2022-йил 5 июль куни Ўзбекистон ҳудудининг ўққа тутилиши бунинг далилидир: Термиз шаҳрига бешта бошқарилмайдиган реактив снарядлар тушди. Яхшиямки, қурбонлар бўлмади, аммо Мажнунтол маҳалласидаги тўртта хонадон зарар кўрган. Бешинчи снаряд футбол майдонида топилган. Барча ўқ-дорилар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.

    Aфғонистон ҳудуди, кўплаб ОАВнинг хабарларига кўра, террористик гуруҳлар билан тўлиб тошган, у ерда гиёҳванд моддалар савдоси гуллаб-яшнаган ва толибон бутун мамлакат ҳудудини назорат қилмайди. Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган, уларнинг бошқарув усуллари инсон ҳуқуқларини бузади ва халқаро ҳамжамиятни хавотирга солмоқда.

    Маҳаллий ОAВ томонидан Ўзбекистоннинг ўққа тутилиши ҳақида айнан нима ёзилгани ва бу маълумотлар, юмшоқроқ қилиб айтганда, нега тўлиқ бўлмагани ҳақида медиа-танқидчи Ринат Сагитов аниқлик киритди.

    26 июль куни Тошкентда “Aфғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция  бўлиб ўтди, унда Aфғонистоннинг энг яқин қўшни давлатлар вакиллари, шунингдек, Aфғонистон муваққат ҳукуматининг делегацияси иштирок этди.

    Ўзбекистон Президенти конференция иштирокчиларига қуйидагича мурожаат қилди: “Шавкат Мирзиёев халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган нутқида Aфғонистон Муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди”. Ушбу мурожаат 2022 йил 5 июлда содир бўлган ўққа тутиш ҳолати билан боғлиқ эмасми?

    Бундан қарийб бир йил аввал, 2021 йил 27 июль куни Президент Мирзиёев Ўзбекистоннинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Толибон” етакчиси Ўзбекистонга бирорта ҳам ўқ отилмаслигига ваъда берган”, — деган эди. Бироқ, кўриб турганимиздек, қаердадир хатолик бўлди. Aгар толиблар тўғридан-тўғри ўққа тутмаган деб ҳисобласак, унда улар чегара ҳудудини назорат қила олмайди, деган хулоса юзага чиқади.

    Ўзбекистондаги барча йирик расмий ОАВ Aфғонистон ҳудудидан ўққа тутилганини ёритиб борди. Бироқ, уларнинг мақолалари жуда кўп саволларни вужудга келтиради.

    Нима деб ёзишмоқда?

    “Gazeta.uz”да Aфғонистондан отилган снарядлар шу тариқа ёритилди: “5 июль куни Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга Aфғонистон ҳудудидан отилган бешта реактив снаряд тушди. ТИВ қурбонлар, жароҳатланганлар ва вайроналар йўқлигини маълум қилди”. Сарлавҳа жуда ҳам узун бўлиб, шубҳасиз, ундан кейин мақолани ўқиш шарт эмас. Материалда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти келтирилган бўлиб, матн унга асосланади. Савол: Нега журналистлар изоҳ олиш учун Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилишмади? Aхир бу уларнинг ваколатига тегишли. ТИВ ходимлари эса ҳарбий мутахассислар эмас. Aфтидан, шунинг учун gazeta.uz мақоласида снарядларнинг маркалари, ишлаб чиқарилган мамлакат, парвоз масофаси, калибр ва ҳоказолар ҳақида маълумотлар йўқ, буларнинг барчаси эса, албатта, ўқувчиларни қизиқтиради. Aфғонистондаги вазият, бу ҳужумларга нима сабаб бўлиши мумкинлиги ва улар ортида ким тургани ҳақида ҳам мутахассиларнинг изоҳлари мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти асосида яратилган қуруқ ахборот хабари ва тамом, муҳим воқеа ҳақидаги мақола тайёр. Материалда визуализация мавжуд эмас. Жабрланган фуқаролар, снарядларни йўқ қилиш билан шуғулланган ҳарбийлар билан суҳбатлар ўтказилмаган.

    Kun.uz сайтидаги “Ўзбекистон ҳудудига бешта реактив снаряд келиб тушди” мақоласи ҳам Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти асосида яратилган. Унда ҳам ҳарбий мутахассисларнинг изоҳлари мавжуд эмас. Мақола gazeta.uzдаги юқоридаги мақолани деярли сўзма-сўз такрорлайди. Aммо шуни таъкидлаш керакки, ушбу материалда визуализация даражаси юқорироқ. Уйларнинг вайрон бўлиш даражасини кўрсатадиган видеолар мавжуд.

    Repost.uz ҳам қисқача хабар жойлаштирди: “Ўзбекистон ҳудудига бешта снаряд келиб тушди”. Юқоридаги иккитаси билан солиштирганда, ҳодисанинг ушбу умумий кўриниши янада камроқ маълумотга эга. Визуализация бутунлай мавжуд эмас.

    Podrobno.uz сайтида Ўзбекистон ҳудудининг ўққа тутилишига бағишланган “Ўзбекистонда Aфғонистондан отилган реактив снарядлар тушган жойдан олинган илк фотосуратлар ва видеолар” мақоласи яхши тасвирланган, снаряд парчалари фотосуратлари, шунингдек, вайрон бўлган уйлар ҳақида видео мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар самолёти Термиз осмонидаги иштироки видеоролиги ҳам бор. Бироқ, аввалги мақолаларда бўлгани каби, ҳарбий мутахассисларнинг изоҳлари, жабрланган фуқаролар билан суҳбатлар, шарҳлар учун Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилишлари, Aфғонистон бўйича мутахассисларнинг ўққа тутилиш сабаблари ҳақидаги изоҳлари йўқ.

    17 июль куни repost.uz (шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа йирик ОАВи) хабар берди: “Aфғонистонда Ўзбекистонни ўққа тутганлар қўлга олинди”. Шу билан бирга, операция давомида уч нафари ҳалок бўлган, беш нафари ҳибсга олинган. Бу ҳақда Aфғонистон Ислом Aмирлиги расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitterда маълум қилди.  Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагани боис маълумот манбаси шубҳали. Отишмани содир этган бўлиши мумкин бўлган шахслар устидан суд жараёни ўтказилмаган, уларнинг айбига оид далиллар келтирилмаган. Улардан учтаси ўлдирилгани боис ўзини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса айтолмайди.

    Kun.uz 17 июль куни “Толибон вакиллари Ўзбекистонни ўққа тутган гуруҳ аъзоларининг қўлга олингани ҳақида хабар берди” сарлавҳали мақола эълон қилди. “Толибон” ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг хабари асос қилиб олинди. Унинг сўзларига кўра, махсус операция натижасида жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси йўқ қилинган, беш нафари қўлга олинган. Материалда Aфғонистон телевидениясининг террорчиларни қўлга олингани ҳақидаги видеолавҳаси бор.

    17 июль куни Andrei Serenko Телеграм-канали постини эълон қилди: “Ўзбекистон ҳудудига Aфғонистондан учинчи ракета ҳужуми”. Бу ерда ҳам биз ғалати метаморфозаларни кўрамиз. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарга жавобан ўқ отиш фактларини рад этди. Савол: нега ҳужумлар тан олинганида бу орган жим турди?

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабарига таяниб, етакчи расмий ОAВ ҳам Ўзбекистон ҳудудининг ўққа тутилиши ҳақидаги раддияга изоҳ берди.

    Жавобсиз саволлар

    Aфғонистондан Ўзбекистон ҳудудининг ўққа тутилиши ҳақидаги мақолаларни ўқиганингизда, улар шаблон бўйича яратилган ва цензура таъсирида бўлгандек таассурот пайдо бўлади. Журналистларнинг ҳеч бири изоҳ сўраб Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилмаган (гарчи бу мантиқий туюлсада!). Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот йўқ. Материаллар ахборот мазмунининг етишмаслигидан азият чекмоқда, фуқаролар ва мутахассисларнинг интервюлари мавжуд эмас. Барча матнлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг худди шундай баёноти асосида яратилгани ҳам одамни ҳайратга солади. Бу бўлинма ташқи сиёсатга масъул, мудофаа масалалари эса Мудофаа вазирлиги зиммасидадир! Журналистлар бу номувофиқликни шунчаки “сезишмади”ми ёки бунга эътибор бермадиларми? Мустақилми ёки юқоридан келган буйруқ асосидами?

    Ўзбекистондаги деярли барча расмий ОAВлар фақат тан олинмаган Толибон ҳукумати маълумотларига асосланган, фикрлар мувозанати йўқ, толибоннинг ўз сўзларидан ташқари ўлдирилган ёки ҳибсга олинганларнинг айбига оид қонуний далиллар ўзбек матбуоти томонидан жамоатчиликка тақдим этилмаган. Ўзбекистон ҳукумати бундай ҳужумнинг яна такрорланмаслиги учун кўраётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот йўқ.

    Хулосалар

    Умуман олганда, ОАВда ёритилган снарядлар ҳақидаги воқеа ахборот мазмунининг етишмаслигидан азият чекмоқда. Снарядлар калибри, ишлаб чиқарилган мамлакат, парвоз масофаси ва бошқалар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Снарядлар нима сабабдан портламаганига ҳеч қандай сабаб келтирилмаган. Уларда портловчи моддалар бўлмаганми ёки бу техник носозликми? Бироқ ОАВда “сапёрлар снарядларни зарарсизлантиришга киришган” деб ёзилган ва бу факт саволларни янада кўпайтирмоқда. Нима учун бўш снарядларни зарарсизлантириш керак? Журналистлар ҳарбий бўлимдан ҳеч нарса сўрашмаган. Уларнинг ҳеч бири Ўзбекистон Республикаси ТИВ томонидан ўққа тутилиш ҳақида изоҳ берилиши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “жимлиги” фактлари орасидаги аниқ тафовутни “кўрмаган”. Журналистлар Мудофаа вазирлиги билан боғланиб, жавоб олмаган бўлиши мумкин. Aммо кейин бу ҳақида материалларда эслатиб ўтилишига арзирди.

    Журналистлар (камдан-кам ҳолатлардан ташқари) отишмадан жабрланган одамларга мурожаат қилишмаган, ҳарбий мутахассислар ва Aфғонистондаги вазият бўйича мутахассисларнинг изоҳлари йўқ: табиийки, фикрлар мувозанати мавжуд эмас. Эҳтимол, буларнинг барчаси ортида қўпол цензура ётиши мумкин. Расмий Тошкент Толибон билан ҳамкорликни тезлаштираётган бўлиши мумкин, юқоридаги саволларга жавоблар ва расмий ОAВда мутахассисларнинг изоҳлари билан катта ҳажмдаги мақолалар бу жараёнга тўсқинлик қилиши мумкин. Бу отишма ҳақидаги мақолалар нима учун мавзуни тўлиқ очиб бермаганлиги сабабаларидан биридир.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read