No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЮз йил шаклланган авлодни қандай ўргатиш керак? Медиамураббийлар учун 10 та...

    Юз йил шаклланган авлодни қандай ўргатиш керак? Медиамураббийлар учун 10 та тавсия

    Йил сайин ўқитувчилар учун талабаларга сабоқ бериш тобора мураккаблашиб боряпти: анъанавий ёндашувлар ўзини оқламаяпти ва ўқитувчилар тенденцияда қолиш ва самарали дарс ўтиш учун ўзлари устиларида ишлашлари, яъни қўшимча билим олишларига тўғри келяпти. Педагогика фанлари доктори, профессор, Украина матбуоти академиясининг медиамураббийи Татьяна Иванова “Медиа этикаси” фанидан тренерлар учун тренинг доирасида ўқитишга ёндашувлар қандай ўзгарганлиги ҳақида гапириб берди. “Янги репортёр” 10 та қизиқарли фикрни ёзиб олди.

    Татьяна Иванова, педагогика фанлари доктори, профессор, Украина матбуот академиясининг медиамураббийи
    • Материални ўзлаштириш пирамидасига кўра, машғулотлар давомида маърузанинг фақат 5% маълумоти қабул қилинади. Материални гуруҳларда муҳокама қилганда — 50%. Муайян иш амалиёти — 75%. Энг самарали усул (ўзлаштириш 90% гача) – олинган билимларни бошқа одамларга ўргатиш ҳисобланади. Шунинг учун ёши катталар таълимининг муҳим элементларидан бири қуйидагича кўринишга эга: буни қандай қилдингиз? кўрсатинг/айтиб беринг/тушунтиринг
    • Кўпинча билим бериш жараёнида биз маърузачи ва ҳикоячи сифатида намоён бўламиз. Биз шунчаки талабаларга ўз билимларимизни такрорлаймиз ва назарияни тушунишимизга маҳлиё бўламиз. Талабанинг тажрибасини юзага чиқариш, унга топшириқни ўзи бажариши ва айтмоқчи бўлган ҳақиқатга эришиш имкониятини бериш керак. Яна бир кўп учрайдиган хато — ўқитувчи аудиторияга кириб борар экан қаршисида ёш болалар турибди деб ўйлайди.
    • Медиаэтика – билим эмас, балки муносабатлар қандай шаклланишини кўрсатадиган ажойиб соҳадир. Агар биз ўқувчида буни амалга оширишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги ички туйғуни шакллантирсак (маълумотни бузиб кўрсатиш, ҳайратланарли кадрларни эълон қилиш, шахсий маълумотларни ошкор қилиш ва ҳ.к.), у ўз тажрибасида буни ҳис-туйғу билан бошдан кечирган бўлса, келажакда ахлоқ унинг ажралмас қисмига айланади.
    • Интерфаол – ечим эмас. Дебрифинг ҳақида ўйламасангиз, ҳеч қандай ўйинлар сизга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақиқатни англаш лозим: сиз талабаларингиз нимани бошдан кечиргани, тушунгани, англагани билан қизиқинг. Акс ҳолда, талабаларингиз машғулот қизиқарли бўлганини айтишади — лекин айнан нима қизиқарли экани тушунарсиз.
    • Маъруза – бу доим ўқитувчининг муаллифлик иши. Жараён иш вақтининг 20-25 фоизини эгаллаши ва эксклюзив, муаллифлик, дарсликда бўлмаган нарсаларни ўз ичига олиши лозим. Қолган вақт интерфаол, Суқрот усули, талабани фикрлашга ундаш ва ҳоказо.
    • Бугун замонавий талабани қандай ўқитиш кераклигини англаш учун уларнинг ким эканини тушуниб олиш керак. Уларнинг фарқи нимада? Нимаси билан ўхшаш? Бу экранлар, визуалликлар авлоди. Улар қандай муаллимни кўришни исташади? Сизни ҳурмат қилишлари учун улар сизда тенгдошларини кўришлари, сиз уларга тенгдошдек муносабатда бўлаётганингизни кўришлари керак.
    • Ҳозирги талабаларнинг диққатлари жам бўлиш вақти 12 дақиқани ташкил қилади. Ўқитувчи шу вақт ичида асосий маълумотлардан воқиф қила олиши керак.
    • Центениаллар – ўта мустақил одамлар бўлиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатадилар. Бу вазиятда тоталитар педагогика фақат салбий натижага олиб келади. Улар мени ҳурмат қилишадими? Улар тенг шартларда мулоқотга киришадиларми? Бу ўқитувчи ўтиши керак бўлган биринчи фильтрдир.
    • Агар талаба (ёки унинг ота-онаси) таълим учун пул тўлаган бўлса, табиий равишда савол туғилади: нима учун? Сизнинг талабангиз сизнинг энг муҳим мижозингизга айланади. Сизнинг ўқитувчи сифатидаги фаолиятингизнинг самарадорлиги эса, талабангиз қандай иш топиши ва у қандай билимларни амалда қўллашидир. Бу мотивация фильтри – дарс давомида сиз ўқувчиларга нима учун буни айтаётганингизни ва келажакда улар учун қандай фойдали бўлишини тушунтиришингиз керак.
    • Биринчи иккита фильтрдан ўтиб, маълумотларнинг ўзингиз режалаштирган қисмини айтганингиздан кейингина, “Ким?” фильтрининг вақти келади. Агар бизнинг авлодимиз учун ўқитувчи обрўли шахс бўлган бўлса, Z авлод учун обрўли шахснинг ўзи мавжуд эмас. Ёш, мақом – бу обрў учун сабаб эмас. Аксинча: ёш ва мавқеингиз қанча юқори бўлса, улар сизга ишониш мумкинми ёки йўқлигини кўпроқ таҳлил қиладилар.

    “Медиа этикаси” фани бўйича тренерлар учун тренинг KazMediaNetwork  жамоат бирлашмаси томонидан USAID кўмагида Internews амалга ошираётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ташкил этилди.

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read