Бешта асосий номинация бўйича 74 нафар муаллиф ҳамда “Вақт йирик планда” номинациясида 20 нафар фотосуратчи, карикатурачи ва иллюстратор Марказий Осиё бўйича ўтказилган ушбу танловнинг финал қисмига етиб келди. Улар таниқли журналист ва медиа экспертлардан иборат миллий комиссиялар томонидан саралаб олинди.
Бу йил ташкилотчиларга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 821 та ариза келиб тушди.
Ушбу финалчилар энди бир-бири билан рақобатга киришади – уларнинг ишлари минтақавий ҳакамлар ҳайъатига баҳолаш учун тақдим этилади, мумкин бўлган босимнинг олдини олиш мақсадида натижалар эълон қилинмагунча уларнинг исмлари сир сақланади. Ўзбекистон ва Туркманистон муаллифларининг хавфсизлиги учун ташкилотчилар финалчиларнинг исмларини эълон қилмасликка, балки улар билан шахсан боғланишга қарор қилишди. Қуйида бошқа мамлакатларнинг финалчилари билан таништириб ўтамиз.
Қозоғистон
“Ёшлар вақти” номинацияси
- Екатерина Волкова, Қозоғистоннинг Финляндиядаги элчихонаси ўз ходимлари учун қандай қилиб қимматбаҳо уйни ижарага олгани ҳақидаги ProTenge.kz сайтига суриштируви билан;
- Олжас Әбдіхалық QAZAQSTAN телеканалида намойиш этилган “Easy!”, “Crush!”, “Bro!”: Қазіргі жастар қандай слэнг— сөздерді жиі қолданады?” ёшлар жаранги ҳақидаги материал билан;
- Руслан Жұбаныш ва Құндыз Мәжит Beimalim YouTube-каналидаги “Абай жолын” әр қазақ оқуы тиіс пе? видеоматериали билан.
“Тушуниш вақти” номинацияси
- Евгения Сазонова Baigenews.kz портали учун “Радикализация и тюрьма как университет. Чем нам грозит поколение NEET” материали билан;
- Мадина Аешева Шимолий Қозоғистон вилоятидан Orda.kz учун «Иранские казахи, русский язык, переселенцы» видеорепортажи билан;
- Думан Терликбоев Factcheck.kz сайти учун “Өз көзімізбен”: қазақстандық банктер мүгедектерге қаншалықты ыңғайлы?” Қозоғистон банкларига ногиронлиги бўлган инсонларнинг кириш имконияти ҳақидаги тадқиқоти билан.
“Ғалаба қозониш вақти” номинацияси
- Назгуль Абзжекенова Caravan.kz учун “Как бывший опер потерял ногу, мыл полы и стал чемпионом” материали билан;
- Алина Ерофеева Manshuq.com учун “История Ольги” лонгриди билан;
- Тлек Бақтыгереев фарзандликка олиш ҳақидаги “Новая жизнь: необычная история семьи Дворецкиx” ҳужжатли фильми билан.
“Яратиш вақти” номинацияси
- Лаура Копжасарова “Панорамы Шымкента” учун унинг машҳур режиссёр Сергей Дворцев билан “Хочу показывать жизнь во всей её полноте” суҳбати учун;
- Айгерим Фазыл Tengrinews учун “В костанайской степи есть уникальная ферма. Многие мечтают там работать” материали билан;
- Оксана Акулова (Габитова) Vlast.kz сайтида эълон қилинган Қозоғистонда трансплантология ривожига оид “Лист ожидания” туркумидаги материал билан.
“Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси
- Кирилл Каргаполов ва унинг The Village Қозоғистон учун “Куртка пропиталась кровью”: как алматинец вывозил погибших и раненых c площади” материали;
- Диана Джумагулова Orda.kz учун “Полицейский произвол: как журналисты Orda.kz получили ранения и приводы в полицию” материали билан;
- Мейрман Лес Baribar.kz сайтида эълон қилинган “Ресей Украинаға басып кіргені үшін жазалана ма?” мавзусидаги мулоҳазалари билан.
Қирғизистон
“Ёшлар вақти” номинацияси
- Анастасия Лисогорова Kloop.kg учун дорихонада гиёҳвандлик воситаларининг эркин савдоси ҳақидаги суриштируви билан;
- Чўлпонбек Сабирбеков ва Чинаргул Жумабекова “ПолитКлиника” учун “Ҳокимият алмашгандан сўнг сўз эркинлиги камайиб бормоқда” номли таҳлили билан;
- Александр Александров, Александра Титова ва Зара Садигалиева онасини топиш учун актриса бўлишни орзу қилган меҳрибонлик уйи битирувчиси Жанаранинг ҳикояси билан.
“Тушуниш вақти” номинацияси
- Али Токтакунов ва унинг қирғиз тилидаги “600 % үстөк. Кыргызды карызга батырган Сомо” суриштируви;
- Савия Хасанова ва Мундузбек Каликов “Аёл нимани йўқотди? Қирғизистон ҳукуматидаги тенгсизлик бўйича Kloop суриштируви” материали билан;
- 24.kg мухбири Анастасия Бенгард “Иссиқкўлда нефть доғлари: ўн йиллик музокаралар, қачон ечим топамиз?” саволига жавоб излаган.
“Ғалаба қозониш вақти” номинацияси
- Дилде Шатанова ва Алимбек Кенешов Kloop.kg томошабинларига “Үч дөңгөлөктүү велосипед менен мектепке барган Бекболдун окуясы” ҳикоясини тақдим қилишди;
- Қайрат Замирбеков, Айдай Токоева, Александр Александров ва Дилде Шатанова Kloop.kg эълон қилган навбатдаги “Гемофилия менен ооруган Аскат атыр самын дүкөнүн ачты” номли ҳикоясини тақдим этди;
- Асель Сооронбаева ва Kaktus.media ВИЧ билан касалланган, турмушга чиқиб, соғлом қиз фарзанд кўрган Айжамал ҳақида ҳикоя қилишди.
“Яратиш вақти” номинацияси
- Аизирек Иманалиева Kloop.kg учун эко-тадбиркор Таалайбек Асейинов ҳақида ҳикоя тақдим қилган;
- Анастасия Лисогорова, Мундузбек Каликов, Айдай Токоева ва Александр Александров автомобилини сотиб, кредит олиб, чиқинди қайта ишловчи корхона очган қишлоқлик фуқаро ҳақидаги ҳикояси билан;
- Алибек Ажибеков ва “Биздин ТВ” учун ҳикоя: «Энеден калган өнөр киреше булагына айланды».
“Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси
- Али Токтакунов “Провокация ва ёлғон. Қирғиз билан қозоқни ким уриштириб қўймоқчи?” материали билан;
- Айдай Токоева ва Анастасия Лисогорова Kloop.kg орқали украиналик қочқинларга ёрдам бераётган қирғизистонлик шифокор ҳақида материал берган;
- Гулмира Маканбай қизи “Чегарадаги вазият. Боткенда вайрон бўлган уйларни ким ва қандай тиклаяпти”, мавзусини таҳлил қилди ва 24.kg ўқувчилари билан бўлишди.
Тожикистон
“Ёшлар вақти” номинацияси
- Тоирзода Жомий “Яша, Шўраб! Ёш тожикистонлик ўз шаҳри ва унинг аҳолиси ҳаётини қандай ўзгартирмоқда” Your.tj учун материали билан;
- Нина Петрушкова Nuqta.info учун “Кам маош, кам таълим, кам тенглик” материали билан;
- Файзуллохон Обидов тожик тилидаги экология муаммолари ҳақида қайғураётган йигит ҳақидаги “Дар Хуҷанд ҷавони 17 сола барои ҷамъоварии зарфҳои пластикӣ қуттиҳои махсуси партов гузоштааст” материали билан. Your.tj учун.
“Тушуниш вақти” номинацияси
- Маъсуд Воҳидов иқлим ўзгариши ҳақидаги “Тағйирёбии иқлим” видеоролиги билан;
- Зулфия Голубева Your.tj учун “Лазейки для педофилов. Почему в Таджикистане сложно доказать изнасилование ребёнка” материали билан;
- Мазҳаб Ҷумъа AsiaPlus учун “Чаро баъзе дастуру қарорҳои Рустами Эмомалӣ иҷро намешаванд?” мавзуси билан.
“Ғалаба қозониш вақти” номинацияси
- Нодира Собирзод Your.tj учун автомобиль устахонасида ишловчи аёл ҳақидаги “Вулканизация маликаси. Уста Сайрамхон автомобил шиналарини қандай таъмирлайди” материали билан;
- Алия Хамидуллина AsiaPlus учун “Мечтать, вопреки диагнозу: в Худжанде мать женила сына с синдромом Дауна” номли материали учун;
- Шодмон Кенжаев Your.tj учун “Шабнам не представляет, как сложилась бы её судьба, родись она без инвалидности” материали билан.
“Яратиш вақти” номинацияси
- Нодира Собирзод ва Парвиз Орзуқул ҳикояси “AdAstra Парвиза. Как молодой таджикистанец увлекается звёздами и проводит астрономические экскурсии”. Your.tj учун;
- Карина Олимова табиатни забт этиш мавзусидаги “Мен оммага ишламайман, лекин ўзимни кўрсатишни яхши кўраман”. Эверестни забт этган тожикистонлик қандай яшаяпти?” материали билан. Your.tj учун;
- Шодмон Кенжаев Your.tj учун “Мисгар уста. Раҳмон Сотиев Тожикистоннинг металл гербларини қандай ясайди” материали билан.
“Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси
- Нодира Собирзод “Энди оиламга пул жўната олмайман” Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари қандай таъсир қилгани ҳақида тожик муҳожирларининг ҳикоялари” материали билан. Your.tj учун;
- Алия Хамидуллина AsiaPlus учун “Бу мен бошдан кечирган энг даҳшатли нарса эди”. Украинадан қочган тожикларнинг ҳикоялари” материал учун.
“Вақт йирик планда” номинацияси
“Вақт йирик планда” махсус номинацияси бўйича ишлар 31 июлга қадар қабул қилинди. Ўтган йилги тартибга кўра, ушбу номинацияга нафақат фотосурат, балки карикатура, коллаж ва иллюстрациялар ҳам тақдим этиш мумкин. “Вақт йирик планда” учун тақдим қилинган ишлар танловнинг техник ва бошқа талабларига мувофиқ техник танловдан ҳам ўтди. Аммо ушбу номинация ғолиби аудитория томонидан аниқланади – айнан энг кўп “лайк” тўплаган асар муаллифи ғолиб бўлади. Ғолибга 2022 йил 30 сентябрга қадар ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.
Бу йилги янгилик шундаки, ушбу номинацияда асосий ғолибдан ташқари яна бир ғолиб бўлиши мумкин. Бунинг учун MediaCAMP Award мукофотининг минтақавий ҳакамлар ҳайъатидан “Вақт йирик планда” номинациясидаги материалларни ҳам кўриб чиқишларини сўраймиз – уларнинг тавсиясига кўра махсус соврин берилиши мумкин.
Барча номинациялар бўйича танлов ғолиблари 10 октябрь куни MediaCAMP Fest 2022 ёпилиш маросимида эълон қилинади ва тақдирланади.
Танлов координаторлари финалчиларни табриклайди ва фестивалнинг махсус иштирокчиси сифатида таклиф қилиш учун айни пайтда улар билан боғланишмоқда. Internews финалга чиқа олмаганларга вақт ажратганлари ва ажойиб материаллар учун миннатдорлик билдиради.
“Йил сайин танловнинг саралаши қийинлашмоқда, – дейди MediaCAMP Award координаторлари. – Танловга тақдим этилаётган ишлар сонигина эмас, сифати ҳам ортиб бормоқда. Муаллифлар турли форматларда ишлашмоқда, шунинг учун ҳакамлар ҳайъати аъзолари нафақат қизиқарли ва долзарб мавзуларга эътибор қаратиб, ғолибларни танлашлари, балки материалларнинг услуби, визуализация сифати ва тақдим этилишини солиштиришлари керак бўляпти. Келгуси йил иштирокчилар орасида бу сафар танловдан ўта олмаганларни яна кўришга умид қиламиз. Кейинги танловга албатта ариза топширинг. Айнин сиз ғалабага даъвогарлардан бирига айланишингиз эҳтимоли юқори!”
2022 йил 31 август куни дунёнинг таниқли медиаэкспертларидан бири, Россия телевидениеси ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун икки карра ТЭФИ мукофоти совриндори, Internews ташкилотининг стратегик ривожланиш бўйича эксперти, MediaCAMP Award минтақавий ҳакамлар ҳайъатининг доимий раиси Манана Асламазян Ереванда фожиали тарзда ҳалок бўлди. Танловимиз Марказий Осиёнинг бешта давлати медиасига машҳур экани ва улар томонидан севилишида унинг хизматлари катта эди.
Internews жамоаси ҳамкасбимиз хотирасига Манана Асламазян мукофотини таъсис этишга қарор қилди. Ушбу мукофот ҳам Award 2022 тақдирлаш маросимида топширилади. Мукофот ҳақида батафсил маълумот яқин орада эълон қилинади.
MediaCAMP Award 2021 мукофоти ғолиблари рўйхатини бу ерда, 2020 йил – бу ерда ва 2019 йил ғолиблари рўйхатини – бу ерда кўриш мумкин.
Ушбу танлов Америка халқининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширган кўмаги ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.