No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқиЎзбекистон журналистлари учун ахборот олиш ва ундан фойдаланиш. 2-қисм

    Ўзбекистон журналистлари учун ахборот олиш ва ундан фойдаланиш. 2-қисм

    Журналист ва блогерлар учун давлат идоралари ва давлат муассасаларидан ахборот олишнинг самарали усулларидан бири бу уларга мурожаат қилишдир. Бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 ва 30-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “ОАВ тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларида назарда тутилган.

    Ахборот сўровини нафақат медиага алоқадор шахслар, балки оддий фуқаролар ҳам ёзиши мумкин. Медиатанқидчи Карим Бахриев тайёрлаган туркум мақолаларимиз ана шу масалага бағишланган. Бу иккинчи мақола. Биринчи мақолани ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ахборотга нималар киради?

    Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотлар;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, норматив ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
    • бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши тўғрисида, вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган тегишли ахборот;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳ.к.

    Қандай ахборотни олиш мумкин эмас?

    Мулкий, хизмат ва махфий маълумотларга кириш чекланиши мумкин. Ҳар қандай ахборот оммавий ва чекланган кириш маълумотларига эга бўлади.

    Оммавий ахборот:

    • оммавий ахборот — чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуаль ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар; (Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси 1-қисми 10-банди);
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот (“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси);
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ махфийлик режими жорий этилиши мумкин бўлмаган ахборот (“Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси);
    • фуқаронинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республика Қонунининг 14-моддаси;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ махфий ҳисобланмайдиган ҳар қандай бошқа ахборот.

    Чекланган маълумотлар:

    • давлат сирлари (давлат, ҳарбий, хизмат сирлари);
    • махфий ахборот (“Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси 1-қисми 9-банди);
    • махфий маълумотлар – жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот (“Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99- ва 100-моддалари, “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси 2-қисми, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси 2-қисми), қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мижозлари тўғрисидаги маълумотлар;
    • касб сирлари: банк сири (“Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси), солиқ сири (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 76-моддаси), тиббиёт сири (“Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддаси), адвокатлик сири (“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси), нотариал ҳаракатларни амалга ошириш сири (“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси), суғурта сири (“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси), васиятнома сири (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1128-моддаси), фарзандликка олиш сири (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 153-моддаси, сирни қонунга хилоф равишда ошкор қилганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддасида назарда тутилган), тижорат сири (“Тижорат сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни).

    Блогер қандай ахборотни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли?

    Ўзбекистон Республикасида ахборот олиш эркинлиги соҳасини тартибга солувчи кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида ариза берувчининг мақомидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари томонидан ахборот тақдим этилишига чекловлар назарда тутилмаган. Яъни, сиз блогер, журналист ёки ҳар қандай жисмоний, юридик шахс бўлишингиздан қатъи назар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз ва улар сизнинг сўровингизни кўриб чиқишлари ва сўралган маълумотларни тақдим этишлари шарт, давлат сирлари ёки махфий маълумотларга тегишли бўлган ҳоллар бундан мустасно.

    Ягона фарқ шундаки, барча ахборот сўровларига жавоб бериш муддати 15 кун, ОАВ ва журналистлар учун – етти кундан ошмайди.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read