Тарғиботнинг замонавий усуллари ҳақида “Журналистика ва тарғибот” мастер-класси жараёнида қозоғистонлик сиёсатшунос Шалкар Нурсеитов, ҳамда “Новая газета. Европа” нашрининг журналисти Вячеслав Половинко ҳикоя қилиб бердилар. Мастер-класс Олма-Отада 8-10 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган IV Марказий Осиё MediaCAMP Fest доирасида ташкил этилди.
“Бугун Марказий Осиёнинг барча автократияларида тузумлар тарғиботнинг “Ёлғонлар оқиб келаётган ўт ўчириш шланги” деб аташ мумкин бўлган Россия методини қўллашга уриняптилар”, — дейди Шалкар Нурсеитов. Далват ОАВ материалларида мантиқсизлик ва ҳақиқатсизлик етарли. Россия трағибот усулиниг характерлик жиҳатлари қуйидагича:
- катта ҳажмдаги ахборот ва кўп каналлик;
- тезлик, узвийлик, такрорлаш;
- объектив реалликнинг мавжуд эмаслиги;
- мантиқсизлик ва изчил эмаслик.
Тарғиботнинг мазкур модели ичида бир нечта кенг тарқалган усуллар мавжуд.
Оркестрли фургон
Мазкур услуб оломоннинг бир қисми бўлишга чорлайди. Янги мисол: Қозоғистоннинг халқ коалицияси Касим-Жўмарт Тўқаев номзодини Президент сайловига номзод сифатида илгари сурди. Улар кўпчиликнинг Тўқаев номзодини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди, шунингдек, оммага қўшилиб, унинг бир қисми бўлишга чорлайди.
Ёрлиқларни илиб чиқиш
Қозоғистонда ҳукуматдаги блогерлар ва экспертларни «нурботлар» деб атайди, улар, ўз ўрнида, ўз танқидчиларини «диван-ботирлар» деб атайди. Бу ёрлиқларни илиб чиқиш дейилади.
Обрўга ҳавола
Тарғиботчилар мазкур усул ёрдамида, масалан, Қозоғистонниг тўғри йўлда эканлигини исботалшга уринади. 2020 йилда Қозоғистон элчисининг The Washington Time Америка газетасидаги мақоласи мамлакатда кенг тарқалди. Ўқувчилар эса АҚШда унчалик машҳур бўлмаган нашрни обрўли Washington Post билан алиштирдилар ва АҚШ Тўқаев номзодини қўллаб-қуватлаяпти деб ҳисобладилар.
Ташқи кучлар
Мамлакатда сиёсий норозиликлар, оммавий ғалаёнлар пайдо бўлганда, ҳукуматдагилар буларни аввалдан тайёргарлик кўрган ва стратегияни ишлаб чиққан ташқи кучлар иши деб атайди. Бу электоратни сафарбар этади ва махсус ёзишмаларни илгари суриш имконини беради.
Ёлғон дилемма
Ҳукуматдагилар аудиторияга иккита йўл таклиф этади: сизлар ҳукумат партиясини танқид қилишларингиз ёки уларнинг сафига қўшилиб, вазиятни ўнглашингиз мумкин. Бу иккита ёлғон танлов.
Инсонга нисбатан далил
Тизимнинг қарама-қарши далили бўлмаган ҳолда, улар далиллар муаллифига ҳамла қилади.
Оддий халқ ўйини
Бу усул давлат амалдорлари томонидан халққа яқин бўлиш учун қўлланилади.
Қандай қилиб тарғибот қурбони бўлишдан қутилиш мумкин?
Қуйидаги саволларни бериш керак:
- Мақола муаллифи ким? У ишончли манба бўла оладими?
- Материал қачон чоп этилган?
- Бошқа манбалар бу мавзуда нималар дейди?
- Реал фактлар/исботлар борми?
- Материал чоп этилган платформа ишончлими?
Сиёсий тарғиботларга қарши кураш усуллари
- Сиёсий рақобат
- Сўз ва матбуот эркинлиги
- Медиасаводхонлик
- Critical reading, thinking, writing (Танқидий ўқиш, ўйлаш, ёзиш)
Милитаристик тарғибот қандай ишлайди?
«Савияси паст ва ҳамма ерга ўтадиган тарғибот» — бундай терминларни Россиядаги ва Марказий Осиёдаги давлат ОАВлари усулларига нисбатан қўллаш мумкин. Ҳозирги тарғибот аудиторияни ювиш устида ишлаяпти. Сизларга кўпчилик зарур эмас, сизларнинг вазифаларингиз сизларни қўллаб-қувватламаётган гуруҳлар қўрқиши ёки гумонстирашни бошлаши кераклигини қўлга киритишдир. Сизлар, яхшиси ўз чақириқ қоғозларингизни яратиш эмас, аксинча, рақобатчиларингизнинг чақириқ қоғозларини барбод қилишларингиз яхшироқ. “Ҳаммаси оддий эмас” мемлари тарғибот натижасидир”, – дейди Вячеслав Половинко.
Милитаристик ташвиқот усуллари
Рақибларнинг ҳар қандай ҳаракати, чораси мутлақ қабул қилинади, соғлом фикрлилардан ташкил топган кўпчилик бунга қарши туриши керак. Уруш пайтида бу ташвиқот элементи энг оммабоплик касб этади.
Классик милитаристик ташвиқот рақибларни инсонийликдан маҳрум қилади. Мисол учун, 90-йилларнинг ўрталарида тутси халқини йўқ қилишга чақирган Руандадаги “Минг тепаликлар” радиоси одамларни эзилиши керак бўлган сувараклар деб атаган. Ҳозирги Россия-Украина урушида, ҳар икки томоннинг ваҳшийликлари айтилганда, зўравонлик ҳолатлари борлигини инкор этмасдан, матбуотда тасвирлаш даражаси ҳақиқий манзарадан юқори эканлигини аниқлаштириш керак.
Рақибларни тасвирлашда тил масаласига эътибор беринг. Масалан, Владимир Соловьёв Германия канцлери Шольцга тишлари орасидан ғазаб билан мурожаат қилади. Бошқа ҳолларда, худди шу Соловьёв, Симоньян, Красовский чиқишлари пайтида деярли қичқиришлари мумкин — бу ҳам мақсадга мувофиқ техникадир.
Замонавий технологиялар вазиятни қулай бурчакдан кўрсатишга имкон беради. Масалан, уруш воқеаларини жонли эфирда тасвирлаш. Тарғиботнинг асосий вазифаси ўз фикрларини ёрқин тасвир билан алмаштиришдир.
Замонавий милитаристик ташвиқотнинг асосий хусусияти шундаки, бу жуда кенг тарқалган элемент. Советлар даврида одамларга радио ва газеталар орқали ташвиқот етказилиб турилган, жамоалар йиғилишлари бўларди, лекин ундан қочиш мумкин эди. Телевидениенинг ривожланиши билан ташвиқот ҳамма нарсани қамраб олди, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар бизнесга кириши биланоқ, ташвиқот жараёни назоратсиз бўлиб қолди. Ижтимоий тармоқлар орқали олинган барча маълумотлар тўпламини текшира олмайсиз. Тарғиботчилар бир вақтнинг ўзида катта ҳажмдаги маълумотларни ташлайдилар ва оддий одамни ваҳима ҳолатига туширадилар, у ўзи билган ёки катта аудиторияга эга бўлган маълумот манбаларига ишонишни бошлайди. Миллион обуначи бўлган канал ёлғон гапира олмайди.
Тарғиботчилар луғат бойлиги билан ишлайди: уруш эмас, балки махсус операция, сафарбарлик тўлиқ эмас, балки қисман, аннекция эмас, балки қўшилиш, бомбардимон эмас, балки ҳарбий нишонларга аниқ зарба бериш.
Кундалик даражада биз ҳарбий атамаларнинг мемларга айланишини кўрамиз. Бир тарафдан “нацистлар”, “миллатчилар”, иккинчи томондан “рус ҳарбий кемаси”ни кўрамиз. Биз “рус ҳарбий кемаси” деймиз ва бу иборага кинояли маъно қўямиз, лекин чуқурроқ қарасангиз, бу кемада жанг қилишни истамаган оддий рус аскарлари бор эди.
Нимани қарши қўйиш керак?
Катта воситалар арсеналига қарамай, тажовузкор ташвиқотнинг самарадорлиги пасайиб бормоқда. Пропаганда ҳақиқий кадрларнинг камида учдан бир қисмини ишлатар экан, ташвиқот ишлайди. Матбуотдаги манзара деразадан ташқаридаги манзара билан аниқ диссонансга тушиши биланоқ, тарғибот инқирозга юз тутади. Гарчи унинг таъсири постсовет ҳудудида ҳали ҳам юқори. Бунга қарши курашиш учун сифатли журналистиканинг муқобил каналлари керак, томошабинни бошқа томонни эшитишга, ўзимизни рақиблар ўрнига қўйишга ўргатишимиз керак. Журналистларнинг вазифаси — бу томонларнинг барчасини кўрсатиш, биз бир-биримизни эшитиш ва тинглаш қобилиятини тиклашимиз керак. Ва бундай маслаҳатлар ҳаққоний эканига қарамай, ҳозир бу жуда қийин иш.
MediaCAMP Fest АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан USAID Central Asia томонидан ўтказилмоқда. Маърузачиларнинг фикрлари USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.