No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакInternews маҳаллий контент яратиш бўйича “Кичик формат-2023” танловини эълон қилади

    Internews маҳаллий контент яратиш бўйича “Кичик формат-2023” танловини эълон қилади

    “Кичик формат” танловининг мақсади –  қисқа вақт ичида кичик муаллифлар гуруҳи томонидан яратиладиган юқори сифатли маҳаллий контент яратишни қўллаб-қувватлашдир.

    Эътибор беринг! 2022-2023 йилларда бу MediaCAMP томонидан ўтказилаётган ягона ишлаб чиқариш лойиҳаси танловидир. “Катта формат” ва “DOC формат” танловлари эълон қилинмайди.

    “Кичик формат” учун қандай форматлар мос келади?

    • Одатий медиа форматлар: махсус репортажлар, видео ҳикоялар, видео интервьюлар, таҳлилий теледастурлар, кепш-видео, мақолалар, лонгрид ва бошқалар;
    • Экспериментал форматлар: ижтимоий тармоқлар учун арт кампаниялар, виртуал театр томошалари, санъат ёки фото кўргазмалар.

    Контент яратишга замонавий ёндашувлар ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, сиз интерактив харита ёки хронология, виртуал музей ёки 3D ҳикоялар кўринишидаги лойиҳа ҳақида ўйларсиз.

    Шунингдек, сиз офлайн форматда лойиҳалар таклиф қилишингиз мумкин: масалан, кўчадаги иш фаолияти; бироқ, ҳар қандай бу каби лойиҳа контент билан бирга бўлиши керак.

    Бундан ташқари, танлов аудиторияни жалб қилиш учун стратегия ва воситалардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бундай лойиҳалар Қозоғистонда қўшимча маблағларга таяниши мумкин.

    Бу нарса Ўзбекистон учун назарда тутилмаган.

    Изоҳ: агар сиз Ўзбекистондан бўлсангиз ёки аудиторияни жалб қилиш масаласи билан қизиқмасангиз, шунчаки кейинги бобни ўтказиб юборинг.

    Аудиторияни жалб қилиш лойиҳалари нимани назарда тутади?

    Булар медиа атрофида фаол ҳамжамиятлар шакллантириш, фойдаланувчилар билан икки томонлама самарали мулоқот қилишга қаратилган офлайн ва онлайн тадбирлардир.

    Булар мессенжер ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар, ток-шоулар, сўровлар, танловлар, хайрия маблағларни жалб қилиш учун жамоат гуруҳлари билан ишлаш, маърузалар, кўнгиллилар тадбири ва бошқалар бўлиши мумкин. Аудиторияни жалб қилиш стратегиясини қандай яратиш ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин.

    Қуйидаги кўринишда аудиторияни жалб қилишни молиялаштириш мумкин:

    • «Кичик формат 2023» ғолиби контент яратиш учун оладиган суммага қўшимча (плюс);
    • ёки агар ғоя компонент мезонларига жавоб берса, алоҳида бюджет сифатида.

    Ариза берувчида, шунингдек, онлайн ва офлайн аудиторияни жалб қилиш кампанияларини олиб бориш тажрибаси мавжуд бўлиши керак. Бундай лойиҳа муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Бундай лойиҳа учун молиялаштириш олганлар учун Internews менторларни тақдим этади.

    “Кичик формат” учун қандай мавзуларни таклиф қилиш мумкин?

    Лойиҳаларнинг мавзулари эркин, сиз ўзингиз учун муҳим ва қизиқарли бўлган ҳар қандай мавзуни таклиф қилишингиз мумкин. Бироқ, материаллар ижтимоий маъно ва арзирли мавзуларга эга бўлиши керак. Балки, сизнинг аудитория учун катта иқтисодиёт уларнинг кундалик ҳаётига қандай таъсир қилиши, миграциянинг номаълум томонлари, пластмассани қайта ишлаш муаммолари ёки пенсия ёшидаги одамларнинг муқобил турмуш тарзи ҳақида маълумот олиш қизиқарли ва фойдали бўлиши мумкин. Сизни нима ташвишга солаётган бўлса, шуни танланг!

    Шошилманг – яхшилаб ўйланг. Балки, матбуот ҳали ёритмаган нооддий воқеа ёки муаммо ҳақида ғоялар топилаб қолиши мумкин.

    Шунингдек, биз ёш журналистларнинг ғоялари ва ёшлар учун форматларни кўриб чиқишдан мамнун бўламиз.

    «Кичик формат» лойиҳаси қанча вақт давом этиши мумкин?

    Бир ойдан олти ойгача.

    Лойиҳалар 2023 йил 31 июлгача якунланиши керак. Бу сафар муддатни узайтириш имкони мавжуд эмас.

    Амалга ошириш муддати бундан узоқ бўлган аризалар техник саралашдан ўтмайди.

    «Кичик формат» танловида кимлар иштирок этиши мумкин?

    Нодавлат маҳаллий медиа, интернет нашрлари, газета ва журналлар (агар улар интернетда ўз таркибларини жойлаштира олиш майдончасига эга бўлса), кичик телекомпания, радиостанциялар, продюсерлик студиялари, эркин муаллиф, журналист, блоггерлар, рассомлар, фаоллар ва бошқа ижодий гуруҳлар. Жамоалар янги бошловчилар бўлиши мумкин, лекин ғоя ишлаб чиқилиши керак, шунингдек, аудитория ва унинг манфаатларини тушуниш лозим.

    Қозоғистондаги барча ариза берувчилар ариза берилган вақтда камида олти ойдан бери фаолият юритаётган юридик шахс (ИП, ТОО, фонд ва бошқалар) мақомига эга бўлиши керак.

    Ўзбекистондаги жисмоний шахслар ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин.

    Лойиҳа учун қанча маблағ сўраш мумкин?

    Битта лойиҳа олиши мумкин:

    • Қозоғистонда — икки миллиондан етти миллион тенгегача,
    • Ўзбекистонда — 5000 долларгача.

    Сўралган бюджет етарли ва асосли бўлиши керак, агар юқори чегарадан ошиб кетилса, ариза кўриб чиқилмайди. Бюджетда ариза берувчи лицензияланган дастурий таъминот, мультимедиа воситалари, таркиб ишлаб чиқариш учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, маслаҳатчилар, шунингдек, аудиторияни жалб қилиш учун харажатларни белгилаш ва ҳоказоларни кўрсатиши мумкин.

    Танловда қандай иштирок этиш мумкин?

    Ўз ғоянгиз ифодаланган аризани топширишингиз лозим.

    Муддат – 2022 йил 20 ноябрь (мамлакатингиз маҳаллий вақти билан 23:59 гача).

    Биз ғояларни фақат онлайн аризалар шаклида қабул қиламиз. Бу сафар биз аризаларни ҳужжатларингиз учун янада хавфсиз бўлган янги платформа орқали қабул қиламиз. Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишингиз лозим (шакл рус ва инглиз тилларида). Рўйхатдан ўтишда, илтимос, амалдаги почта манзилини кўрсатинг, биз барча хабарларни ушбу манзилга юборамиз. Google аккаунтингиз орқали рўйхат ўтиш ҳам мавжуд.

    Рўйхатдан ўтиб бўлгандан сўнг, мамлакатингиз ва дастур номини танлайсиз — «Кичик формат» ёки «Кичик формат ва аудиторияни жалб қилиш». Аризанинг ўзини миллий тилларда тўлдириш имкони бор (ўзбек, тожик ва қозоқ тилларида). Эътибор қаратинг, тасдиқлангунга қадар аризани таҳрир қилиш ва бошқа дастурни танлаш мумкин. Аризани юбориш учун «Юбориш» яшил тугмасини босинг.

    Аризани тўлдириш билан боғлиқ саволлар билан konalbayev@internews.org манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Танловга тақдим этилган ғоялар қандай сараланади?

    1-босқич – ғояларни тақдим этиш

    Сиз ўз ғоянгизни онлайн аризада (таркиб ишлаб чиқариш ва жалб қилиш лойиҳалари учун шакл) юборасиз. Битта жамоа бир учтагача ғоя таклиф қилиши мумкин (техник саралашда биттаси танланади). Аммо ҳар бир лойиҳа учун алоҳида ариза тўлдирилиши керак.

    2-босқич – техник саралаш

    Техник саралашдан ўтинг. Ҳар бир лойиҳанинг танлов мезонларига мувофиқлиги текширилади. Агар ариза кейинги босқичга ўтса, сизга хабарнома юборилади.

    3-босқич – ғоялар тақдимоти

    Питчингда иштирок этинг. Саралашдан ўтган лойиҳа муаллифлари тақдимотга таклиф қилинади, улар 10-15 дақиқа ичида мустақил ҳакамлар ҳайъати аъзоларига унинг долзарблиги ва ижро этилишининг реаллигини асослаб, концепцияни исталган шаклда тақдим этишлари мумкин.

    Якуний қарор комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида қабул қилинади: ғоя ва форматнинг ўзига хослиги, мавзунинг долзарблиги, унинг мақсадли аудиториясини тушуниши, якуний маҳсулотнинг тасаввури ва бюджетнинг асослангани. Лойиҳангиз ва/ёки медианинг барқарорлиги ҳам ҳисобга олинади. Аризада барқарорлигингизни нималарда кўраётганингиз ҳақида ёзиш тавсия этилади.

    Танлов ғолиблари 2022 йил декабрь ойида эълон қилинади.

    4-босқич – ҳужжатларни тахлаш ва расмийлаштириш

    Агар сиз танловда ғолиб бўлсангиз, бу ҳақида сизга хабарнома келади. Шундан сўнг сизга молиявий маблағларни олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга муддат берилади. Internews жамоаси тақдимот ва бюджетни якунлаш учун сиз билан бирга ишлайди (ҳакамлар ҳайъати тавсиясига кўра). Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаса ёки улар ўз вақтида тақдим этилмаса, лойиҳани қўллаб-қувватлаш рад этилиши мумкин.

    Қайси лойиҳалар «Кичик формат» учун аниқ мос келмайди?

    Ушбу танлов доирасида Internews давлат ва давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларини, шунингдек, веб-сайтлар яратиш ва тарғиб қилиш, бадиий фильмлар ва сериаллар, ижтимоий роликлар, мусиқий клиплар ва таълим таркибларини яратишни қўллаб-қувватламайди. «Кичик формат» танлови институционал ёрдам кўрсатмайди ва ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқариш учун аризаларни қабул қилмайди.

    2023 йилда MediaCAMP фақат “Кичик формат” доирасида маҳаллий таркиб ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашига, “Катта формат” ва “ DOC формат” танловлари ўтказилмаслигига яна бир бор эътиборингизни қаратамиз.

    Агар бирор нарсани аниқлаштириш лозим бўлса, бизга мавзуни кўрсатган ҳолда мактуб ёзинг, масалан: «Кичик формат» танловига оид савол» ёки «Аудиторияни жалб қилиш бўйича лойиҳа ҳақида савол»:

    Ариза топшириш платформасида ишлаш бўйича видео қўлланма ушбу ҳаволада.

    Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read