No menu items!
More
    ДомойТасмаIV MediaCAMP Эдьютон-2023 ўз ишини бошлади

    IV MediaCAMP Эдьютон-2023 ўз ишини бошлади

    «Ҳақиқатнинг тескари томони» — IV Марказий Осиё MediaCAMP Эдьютон-2023 шундай шиор билан ўтказилади. Ўқув машғулотлари кеча, 19-декабрдан онлайн тарзда бошланди. Беш кун ичида Марказий Осиё ва чет эллик энг яхши экспертлар медиасаводхонлик соҳасидаги тенденциялар ва тажрибалари билан ўртоқлашади.

    Тўртинчи Марказий Осиё MediaCAMP Эдьютон — бу медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича инновацион семинар бўлиб, унда университет ва мактаб ўқитувчилари, медиа-мураббийлар ҳамда медиа ва рақамли саводхонлик бўйича экспертлар Марказий Осиёда медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, муваффақиятли ҳолатлар ва уларни яратишнинг нозик жиҳатлари ҳақида гапирадилар.

    — Мамлакатларимизда рўй бераётган қайғули воқеалар сохта ва дезинформацияга қарши курашни кучайтирмоқда, — бу ҳақида MediaCAMP Эдьютон очилиши чоғида Internews нинг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси раҳбари, Марат Бигалиев айтиб ўтди. — Ўтган бир йил давомида биз ахборот урушлари одамларни қай тарзда бир-бирига қарама-қарши қўйишига гувоҳ бўлдик. Оилалар ва дўстлар бир-биридан узоқлашиб кетишди. Жамият сифатида биз тарқоқ бўлиб бормоқдамиз ва уни бошқариш осонроқ бўлади. Медиасаводхонлик бир-биримиз билан мулоқотни давом эттириш, ҳамжиҳатликда қолиш йўлларини топишга ёрдам беради. Бу Эдьютоннинг бу йилги энг асосий мақсадидир.

    Марат Бигалиевнинг таъкидлашича, медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича Internews лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган давлат идораларининг ёрдамисиз имконсиздир. У Қозоғистон Республикаси Aхборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига, шунингдек, Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигига ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва ҳамкорликка интилаётгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. — Эдьютона мавзулари — мустаҳкмлик, ишонч ва шаффофлик — медиани ривожлантиришнинг асосий жиҳатларидир.

    — Бундай ташаббуслар халқаро тараққиётни қўллаб-қувватлашга бағишланган бўлиб, улар Марказий Осиёда демократия ривожи учун муҳим аҳамиятга эга, — дея таъкидлади, USAIDнинг Марказий Осиёдаги миссияси директорининг минтақавий ўринбосари вазифасини бажарувчи Майра Эмата-Стоукс ўзининг қутлов нутқида. Ишончга фақат самимий мулоқот орқали эришилади. Чекловлар ва дезинформация медиа дуч келадиган глобал муаммолардир. Aммо медиасаводхонлик Марказий Осиёда муҳим фанга айланиб бораётганини кўриш жуда қувонарли.

    Майра Эмата-Стоукс таъкидлашича, Марказий Осиё MediaCAMP дастури орқали AҚШ ҳукумати Марказий Осиёда медиасаводхонликни ривожлантиришга бағишланган турли лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Мисол учун, ўтган йили Қозоғистонда медиасаводхонликни ривожлантиришга бағишланган мюзикл қўллаб-қувватланди ва уни саккиз минг киши томоша қилди.

    — Internews-га медиасаводхонликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, — — деди Қозоғистон Aхборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вакили Aлишер Мукажан. — Умуман олганда, вазирлик томонидан медиа ва рақамли саводхонликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, биз Internews билан ҳамкорликда ишлаб чиққан жамиятда медиасаводхонлик бўйича ижтимоий тадқиқотни якунламоқдамиз. Медиасаводхонлик уйларида тадбирлар ташкил этилмоқда ва улар медиасаводхонлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

    Бу йилги MediaCAMP Эдьютон дезинформацияга қарши курашга, танқидий фикрлаш мавзуларини ёритишга, шунингдек, медиасаводхонлик орқали ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Эдьютон рус тилида онлайн тарзда ўтказилади, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига синхрон таржима қилинади. Унда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 23 киши иштирок этмоқда. Улар кўрик танловдан ўтдилар ва энди устозлар раҳбарлигида беш кун ичида медиасаводхонлик йўналишида ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишади. Семинардан сўнг мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан овоз бериш натижаларига кўра энг самарали ишлар тўлиқ миқёсда амалга ошириш учун маблағлаштирилади.

    MediaCAMP Эдьютонда Марказий Осиёдан, шунингдек, чет эллик – Aрманистон, Латвия, Чехиядаги  етакчи мутахассислар иштирок этмоқда. Улар, шунингдек, иштирокчилар учун мураббий ва ментор вазифасини бажарадилар. Эдьютон давомида Facebook-даги Internews Қозоғистон саҳифасида барча учун очиқ машғулотлар эфирга узатилади. Машғулотлар мавзулари нейрон тармоқлар ва ижтимоий тармоқлар алгоритмлари, милитаристик тарғибот, замонавий кино ва бошқа кўп нарсаларга бағишланган. Машғулотлар ва MediaCAMP Эдьютон ҳақидаги барча маълумотларни шу ерда ўқишингиз мумкин.

    Мазкур лойиҳа Америка халқининг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатган ёрдами асосида Интерньюс томонидан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширлмоқда. Унинг мазмуни бўйича масъулият Internews га юклатилади ҳамда USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read