No menu items!
More
    ДомойМедиа танқид“Фақат касалликнинг номи ўзгарса эди”: Ўзбекистонда сил касаллиги мавзуси қандай ёритилмоқда

    “Фақат касалликнинг номи ўзгарса эди”: Ўзбекистонда сил касаллиги мавзуси қандай ёритилмоқда

    Биз Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларида сил касаллиги мавзуси қандай ёритилаётганига оид мақолалар туркумини якунламоқдамиз. Тожикистон ҳақида бу ерда, Қозоғистон ҳақида — ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин. Ўзбекистонда бу мавзу қандай ёритилаётгани ҳақида эса медиатанқидчи Умида Маниязова ҳикоя қилади.

    Ўзбекистон ОАВда сил касаллиги мавзуси оммалашган деб бўлмайди. Одатда бундай материаллар Ўзбекистон медиасида силга қарши кураш учун USAID томонидан мунтазам ёрдам ажратилиши ёки Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан эълон қилинади.

    Демак, 2022 йил март ойида USAID Ўзбекистонга Бутунжаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан 16 та диагностика мосламаларини совға қилди. Бу воқеа республиканинг деярли барча йирик ва оммабоп нашрларида ёритилди. Ўтган йилнинг олти ойида USAID Ўзбекистон ҳукуматига сил касаллигини тезкор диагностика қилиш учун қарийб 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги 46 та GeneXpert тизимини совға қилган, дея хабар беради UzReport.

    Ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу медиа Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти билан биргаликда сил касаллигини даволаш дастурини амалга ошираётгани ҳақида ҳам хабар берган эди. Мақолада таъкидланганидек, дори воситаларига сезгир бўлган сил касаллиги билан оғриган беморларни даволаш самарадорлиги мамлакатда 91 фоизни, жаҳон миқёсида эса бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этади. Нашр муҳим эслатмани ҳам келтириб ўтади: Ўзбекистонда ўтказилган клиник тадқиқот натижаларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу даволаш режими ўзининг янгиланган тавсияларига киритилиши ва дунёнинг бир қанча мамлакатларида ишлашини маълум қилди.

    Rodrobno.uz ўтган йил охирида “Ўзбекистонда сил касали ва ОИВ билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Расмийлар қандай йўл тутади?” мақоласини эълон қилди. Нашрнинг ёзишича, “ҳудудларда сил касаллигига чалинган беморларга юқори технологияли жарроҳлик ёрдамининг беш турига эҳтиёж борлигига қарамай, бундай хизматлар фақат Тошкент ва Нукусда тўлиқ йўлга қўйилган”. Шунингдек, Rodrobno.uz мамлакат президенти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига сил касаллигига чалинган беморларни бепул дори воситалари билан таъминлашни йўлга қўйиш вазифаси берилгани ва бунинг учун давлат бюджетидан 40 миллиард сўм (3,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратилишига аниқлик киритади.

    Ўтган йил бошида ҳудди шу нашрда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан яратилган силга қарши “Биомайрин” янги препарати ҳақида хабар берилган эди. Бироқ мақолада ушбу дорини Ўзбекистонда беморлар олаяптиларми, айни пайтда қўлланилаётган дори воситалари билан солиштирганда қанчалик самарадор экани ҳақида аниқ маълумот берилмаган, шунингдек, ҳеч бўлмаганда вазиятдан хабардор битта шифокор ёки мутахассиснинг изоҳи келтирилмаган.

    Рус тилидаги ОАВ билан таққослаганда, мамлакатда сил касаллиги мавзуси ўзбек тилидаги матбуотда яхшироқ ёритилмоқда: мутахассислар билан суҳбатлар, журналистик тадқиқот, шунингдек, касаллик ва ундан ҳимояланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга кенг қамровли материаллар шулар жумласидан.

    Сўнгги икки йил ичида “Daryo.uz”да сил касаллигига бағишланган кўплаб мазмунли мақолалар эълон қилинди. 2021 йил март ойида Daryo.uz саҳифаларида Бухоро вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази бўлим мудири Жамшид Раҳимовнинг интервьюси эълон қилинган эди. Материалда мутахассис симптомлар, инфекция йўллари ва инсоният ҳозир бу офатдан қандай ҳимояланганлиги ҳақидаги саволларга батафсил жавоб берган.

    2022 йил март ойида айни шу нашрда – сил касаллигига чалинган ва уни енгган ўзбекистонликлар билан суҳбат — лонгрид чоп этилган эди. Материалда суҳбатдошларнинг исм-шарифлари ошкор этилмаган, чунки “жамиятдаги камситишлар”нинг олдини олиш учун улар шуни исташган. Мақола касалликнинг юқиш йўлларини аниқ кўрсатадиган расмлар билан бойитилган. Материалдан сил касаллиги диспансеридаги беморларнинг ҳикоялари ўрин олган бўлиб, улар касаллик давридаги ҳолат, қўрқув ва ҳис-туйғулари ҳақида сўзлайдилар. Сил касаллиги диспансерида саккиз бор даволанган мақола қаҳрамонларидан бирининг айтишича, даволаниш жараёнида у икки ҳолатни ёдда сақлаб қолган: сил касалига чалинган 19 ёшли қизни қариндошлари шифохонадан олиб кетиш учун келган. Уларнинг сўзларига кўра, қизнинг тўйи бўлиши керак, қариндошлари унинг аҳволидан совчилар хабар топишидан қўрқишган. “Кейин яна бир келинчак касалхонага ётди. 25 кундан кейин қайнонаси келиб касалхонадан чиқмаса ўғлимга бошқа хотин топаман деб туриб олди. Аммо даволаниш нима бўлади? Агар қайнонанинг ўзи ҳам касал юқтириб олса, яна бахтсиз келинни айблайдими?” — дейди эркак.

    Ушбу мақоланинг яна бир қаҳрамони Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 64 ёшли фуқаро жамиятдаги камситилишлар муаммоси ҳақида гапирди. Эркак ҳикоя қилади: уч йил давомида у сил билан курашди ва ҳамон касал эканлигини ҳаммадан яширади. “Сил касаллиги мен ўйлагандек даволаб бўлмас даражада эмас. Фақат номи ёмон. Одамлар уни эшитиши билан сиздан қочишади. Шунинг учун ҳам мен буни сир тутаман. Мен бу касалликнинг номини ўзгартиришни хоҳлайман. Турли хил камситишлар мендан кўра фарзандларим ва невараларимга кўпроқ таъсир қилишидан қўрқаман. Бобоси сил касалига чалингани учун одамлар менинг невараларимдан қочмайди, улар билан оғринмай мулоқот қилади, деб ким айта олади?” – дейди у. Мақола муаллифлари турли ёш ва жинсдаги персонажларни моҳирлик билан танлаганлар, бу эса ўқувчиларни уларга яқинлаштиради ва уларнинг ҳис-туйғулари ва тажрибаларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Қаҳрамонлардан бири айтади: у “жуда бадавлат аёллар” билан бирга сил касаллиги диспансерида даволанганидан ҳайрон бўлди. Бу ўқувчига сил касаллиги нафақат камбағалларнинг касаллиги, балки жамиятнинг барча соҳаларига таъсир қилишини тушуниш имконини беради.

    Ўтган йилнинг июнь ойида яна бир ўзбек тилидаги нашр Kun.uz Андижон вилоятининг Асака туманидаги 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи оилавий поликлиникада сил касаллиги диспансерининг ётоқлари ҳақиқатан ҳам дезинфекция қилингани ёки йўқлиги юзасидан журналистик текширув натижаларини эълон қилган эди. Мақолага шифокорлар билан суҳбатдан олинган видео лавҳалар илова қилинган. Журналистлар ўринларнинг дезинфекция қилиш қоидаларига кўра ҳужжатлаштирилган ёки йўқлигини текширишди ва бундай эмаслигига ишонч ҳосил қилишди. Оилавий поликлиника мудирининг айтишича, уларга каравотлар дезинфекция ҳужжатларисиз келган. Диспансер раҳбари ҳам уларда ётоқларни дезинфекция қилиш бўйича ҳужжат йўқлигини тан олди. Журналистлар “тўшакдан парча олиб, мустақил лабораторияда синаб кўрмоқчи бўлганида, каравотлар дарҳол диспансерга қайтарилган”. Бироқ мақолани журналистик текширув деб айташ қийин, чунки унда “Нега дезинфекция қонун-қоидалар талабига биноан ҳужжатлаштирилмаган?”, “Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга қандай муносабатда бўлди?”, “Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай механизмлар мавжуд ва агар улар бўлмаса, бу борада мутасадди ташкилотлар қандай чоралар кўришлари керак?”, каби саволларга жавоб йўқ.

    Қайд этиш жоизки, Kun.uz пандемиядан олдинги даврда сил касаллигини даволаш мавзусида одамлардан кўпроқ ҳикоялар эълон қилган, даволанишдан тортиб, бошқа беморларга психологик ва ахборот ёрдами кўрсатишгача бўлган барча йўлларни босиб ўтган инсонлар ҳақида сўз юритган.

    Рус тилидаги нашрлардан Gazeta.uz мамлакатда силга қарши кураш бўйича ҳар йили олиб бориладиган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари, ушбу касалликни енга олган 17 ёшли Олесянинг ҳикоясини ҳам эълон қилган. Икки ёшида ота-онасидан айрилган қизчанинг ўзига оталиққа олган қариндоши билан муносабатларига путур етади. Мақолада 2020 йил сентябрь ойида бошланган ва USAID томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган “Ўзбекистонда силни тўхтатиш” лойиҳаси доирасида Олеся руҳий-ижтимоий ёрдам олган биринчи бола бўлгани ҳақида айтилади. Сил касаллигига чалинган беморлар ва оилалар билан ишлайдиган психолог қиз ва унинг қариндошини яраштиришга ёрдам берди. Индивидуал маслаҳатлашувлар, арт-терапия ва ахборот сеанслари қизнинг руҳий ҳолатини яхшилади ва тикланиш учун мотивацияни оширди.

    Gazeta.uz ўтган йил охирида “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг сил касаллигини фақат таблеткалар ёрдамида инекцияларсиз даволашнинг янги схемаси бўйича самарали ва хавфсизлигини кўрсатган муҳим тадқиқоти натижалари билан ҳам бўлишди. Ўтган йилнинг 21 декабрь куни “Медицинский журнал Новой Англии” журналида илк бор ўзбекистонлик шифокорлар ҳал қилувчи рол ўйнаган кўп дориларга чидамли сил касаллигини даволаш бўйича тадқиқот натижалари эълон қилинган эди. Тадқиқот 2017 йилдан бери Беларус, Жанубий Африка ва Ўзбекистондаги еттита клиникада ўтказилиб, 2021 йилнинг март ойида якунланди. Тадқиқотда жами 552 нафар бемор иштирок этди, шундан 248 нафари, яъни жами беморнинг 45 фоизи Ўзбекистоннинг ўзида. Ушбу натижаларга асосланиб, ЖССТ 2022 йил 15 декабрда чоп этилган кўп дори-дармонларга чидамли силни даволаш бўйича янгиланган Консолидацияланган қўлланмада янги даволаш режимини тавсия қилди.

    Хулоса

    Ўзбекистон ОАВ сил касаллиги мавзусини тез-тез ёритиб боради. Мақолаларнинг аксарияти халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдам натижалари ҳамда касалликни даволаш ва текширишнинг янги усулларига бағишланган бўлиб, бу ҳам, шубҳасиз, жуда муҳим. Аммо ўзбек матбуотида касаллик ҳақида тушунарли, содда шаклда гапирадиган, инсонлар ҳикоялари орқали касаллик даволаниши мумкинлигини кўрсатишга бағишланган материаллар йўқ.

    Ўзбекистон медиа маконида сил билан касалланган беморларга нисбатан стигматизация ва дискриминацияга қарши курашишга ёрдам берадиган материаллар деярли мавжуд эмас. Агар 2020 йилгача бундай материаллар саноқли бўлса, пандемиядан кейин уларни Ўзбекистон ОАВ саҳифаларида деярли учратмайсиз. Эҳтимол бу қайсидир даражада 2017 ва 2018 йилларда USAID силга қарши кураш дастури доирасида Ўзбекистонда ушбу мавзуни ёритиувчи журналистлар учун танлов ва тренинглар ўтказилгани билан боғлиқдир.

    Ҳозир ўзбек журналистлари қуруқ фактларни ёритмасликка эътибор беришлари керак. Шифокорлар билан суҳбатлашиш, касалликнинг аломатлари ёки силга қарши тестларнинг мавжудлиги ҳақида гапириш ҳам мумкин. Касал бўлганлар бу соҳадаги муаммолар ва ютуқлар ҳақида ҳақиқатни айтишлари мумкин. Улар дуч келадиган муаммоларни таъкидлаш мумкин.

    Афсуски, ушбу мавзудаги ҳикоя ва мақолалар деярли ҳеч қачон юқори рейтингларни кўрсатмайди, уларни миллионлаб одамлар кўрмайди. Аммо улар одамларнинг муаммосига муносабатини ёки фикрини ўзгартириши мумкин. Мисол учун, бундай ҳикоялардан сўнг, кимдир даволанишга ёки психологик ёрдамга мурожаат қилишни истаб қолар. Айнан шу журналистик фаолиятнинг пировард мақсадидир.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read