Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси интернет-шатдаун нима эканлигини яхши билишади – бу Тармоққа кириш чекланган ёки бутунлай блокланган вақт оралиғи. Ҳар бир бундай ҳолат одамларда норозилик келтириб чиқаради, бу ажабланарли эмас: биз кун сайин Тармоқ таклиф қиладиган фунционалликка тобора кўпроқ боғланиб қоляпмиз.
Рақамли ҳуқуқларни тартибга солиш мавзуси XIV йиллик InternetCA-2023 форумида муҳокама қилинди. “Янги репортёр” йиғилишда иштирок этди ва маърузачиларнинг бир қанча муҳим фикрларини ёзиб олди. Муҳокамаларнинг тўлиқ версиясини бу ерда кўриш мумкин.
Елдос Наширали, Қозоғистон Республикаси АЖРВ ахборот қўмитаси раиси (Қозоғистон):
- Мустақил ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистонда интернетнинг кириб бориш улуши 90 фоизни ташкил этади. Ноқонуний контент ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Масалан, қимор ўйинлари, синтетик гиёҳванд моддалар, порнография. Биз бунга ҳар куни дуч келамиз ва давлат органи сифатида бунга қарши ишлаяпмиз. Шуни таъкидлашни истардимки, Қозоғистон халқи бу борада бизга ёрдам бермоқда, бизни ана шундай ресурсларга ишора қилмоқда.
- Интернет фойдаланувчиларининг 50 фоиздан ортиғини 35 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Агар катталарда билим базаси, ички фильтри, ахборотга танқидий муносабати бўлса, ёшлар хавфли ахборотга кўпроқ мойил бўлади.
- Масалан, мен TikTok ишини қайд этмоқчиман – улар ваколатхонани очишди, доимий равишда шу ерда ва контекстда ҳозир бўлган вакилни тайинлашди. Улар огоҳлантиришлар билан чекланиб қолмайди – улар алгоритмларни, болалардан фойдаланишни аниқлаш имконини берувчи ички хизматларни амалга оширадилар.
Муҳаммади Ибодуллоев, “Фуқаролик интернет сиёсати ташаббуси” директори (Тожикистон), Марказий Осиёда рақамли ҳуқуқлар рейтинги натижаларини тақдим этди.
- Ушбу тадқиқот Марказий Осиёдаги рақамли хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқишга, баҳолашга уриниш бўлиб, уларга ўз фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган харитани таклиф қилишдир. Биз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан тўрттаданкомпания танладик (иккитадан алоқа оператори, биттадан электрон тижорат ва финтех соҳаси бўйича). Бизга фаолиятимиз давомида Ranking Digital Rights (RDC) ташкилоти ёрдам берди, яъни улар тадқиқот жараёнида йўл-йўриқ кўрсатди ва бизни қўллаб-қувватлади.
- Баҳолаш 138 элемент ва 22 кўрсаткич, жумладан, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқни қўллаш жараёнлари, интернетни тўхтатиш, хизматлардан фойдаланиш, фойдаланувчи маълумотларини йиғиш ва бошқаларга асосланди.
- Биз тадқиқот натижасида келган айрим хулосалар:
- Компаниялар фаолият шаффофлиги ҳисоботларини интернетда нашр қилмайди.
- Компаниялар шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа расмий идентификация ҳужжатлари орқали рўйхатдан ўтишни талаб қилади.
- Барча компаниялар фойдаланувчи маълумотларини тақдим этиш бўйича ҳукумат талабларини бажаради. Бироқ, бу суд қарори бўлиши шарт эмас.
- Барча компаниялар улардан келгусида қандай фойдаланиш мумкинлигидан қатъи назар, баъзи маълумотларни учинчи шахслар билан баҳам кўради.
- Барча компанияларнинг махфийлик сиёсати оддий фойдаланувчилар учун мутлақо тушунарсиз бўлган катта, узун ҳуқуқий ҳужжатларни (40 саҳифагача) тақдим этади.
- Барча компаниялар сиёсатларни маҳаллий тилларда, баъзан эса инглиз тилида тақдим этадилар.
- Тадқиқотга асосланган баъзи тавсиялар:
- Шаффофлик бўйича мажбуриятларингизни ва ҳисоботларингизни эълон қилинг.
- Директорлар кенгаши таркибини, ходимлар, айниқса, ижро этувчи ва бошқарувчи даражаларда ошкор этинг, уларнинг компания иши инсон ҳуқуқларига қандай таъсир қилишини назорат қилишдаги ролини белгиланг.
- Давлат органлари ёки жисмоний шахслардан фойдаланувчиларни сўраш тартибини ошкор қилиш.
- Махфийлик сиёсатини такомиллаштириш, уларни тушунарли қилиш.
Елжан Кабишев, Ranking Digital Rights Central Asia Fellow, Рақамли ҳуқуқлар ва эркинликлар ландшафти ва Internet Freedom лойиҳалари менежери (Қозоғистон)
- Давлат органлари бир-бирига зид фаолият юритади. Қозоғистон Республикаси Ахборотлаштириш ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг 2014-2023 йиллар (февраль) статистик маълумотларига кўра, 111 874 та материал тақиқланган бўлиб, улардан 45 000 таси шафқатсизлик, зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш ва порнографияни тарғиб қилишга қаратилган. Шу билан бирга, Бош прокуратуранинг хабар беришича, Киберназорат дастури доирасида 900 мингдан ортиқ веб-сайт блокланган.
- Қозоғистонда онлайн контент – асосан суддан ташқари – 92,3 фоизга чекланган. Ўйлашимча, агар давлат суддан ташқари чеклашни истаса, ўзи қабул қилган қонун ва қоидаларга амал қилиши керак. АЖРВ ушбу қоидаларга деярли риоя қилмайди. Қонун бузилиши тўғрисида хабар олиш жуда кам учрайди. Ва агар шундай бўлган тақдирда ҳам, регулятор жавоб бермайди, алоқа боғланмайди, мулоқот қилмайди. Рақамли ҳуқуқларга риоя қилиш масаласи пайдо бўлади.
- Ўтган йили бир гуруҳ экспертлар январь воқеалари пайтидаги шатдаун ҳақида махсус ҳисобот тайёрладилар – Qazaqstan shutdown 2022. Бу даврда интернетнинг ўчирилишидан кўрилган зарар тахминан 400 миллион долларни ташкил қилган. Давлат интернетни ўчириш қарорини террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун фойдаланаётгани билан оқлади. Энди биз бошқача манзарани кўрмоқдамиз, воқеалар бошқача равнақ топди ва сабаби номаълумлигича қолмоқда. Чораларнинг мутаносиблиги ва муносиблигимасаласи туғилади.
- Мамлакатда VPN хизматларига талаб 2405% га ошди. Кўпчилик прокси-серверларга кириш ҳуқуқига эга. Қонунга кўра, уларни Қозоғистонда фойдаланувчиларга тарқатиш тақиқланган, аммо айнан шу нарса озодлик ва мустақил маълумот олиш йўлида тоза ҳаво бўлди.
- Маълумотларни узатиш тармоғи статик манзиллари реестри нима? Бу “оқ”сайтлар рўйхати деб аталадиган мазмунни ифодалаш учун танланган ибора. ОАВбу рўйхат фавқулодда вазиятларда ҳам блокланиши мумкин эмаслиги ҳақида маълумот тарқатмоқда. Аслида, қабул қилинган қонунга мувофиқ, 3-бобнинг 10-банди давлатга ушбу сайтларни ҳам блоклаш имкониятини қолдиради.
- Сайтларнинг “оқ” рўйхатини жорий этиш хавфларни (масалан, ахборотга кириш эркинлигини чеклаш ёки ҳокимиятни суиистеъмол қилиш хавфи) олиб келади, Қозоғистонда ҳуқуқ ва эркинликлар билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштиради. Бу рўйхатнинг жорий этилишидан фақат давлат фойда кўради. Мен ҳукумат органларини ушбу амалиётни қайта кўриб чиқишга чақираман.
Михаил Климарёв, “Интернетни ҳимоя қилиш жамияти” нотижорат ташкилоти директори, бошқа мамлакатларда интернет-шатдаунни қўллаш тажрибаси билан ўртоқлашди.
- “Шатдаун” атамаси ўзига хос таърифга эга. Мухтасар айтганда, бу ҳокимият буйруғи билан маълум бир ҳудудда интернет ёки айрим коммуникацияларнинг ўчирилиши. Ушбу таърифга кўра, алоҳида ресурслар ёки платформаларни блокировка қилиш ҳам шатдаун ҳисобланади. Россияда шатдаун бир йилдан ортиқ вақт мобайнида мавжуд — ижтимоий тармоқлар, барча эркин медиа блокланган. Бу, албатта, инсон ҳуқуқларининг бузилишидир.
- Шатдаунлар сайёрамизда кенг тарқалган ҳодисадир. Бироқ, ривожланган мамлакатларда улар деярли йўқ. Энг кенг тарқалган сабаб – норозилик. Ҳар қандай тушунарсиз вазиятда давлат интернетни ўчиради. Бу жуда демагогик холат, чунки амалда интернетнинг ўчирилиши норозиликларнинг ўзига таъсир қилмайди. Вазият, аксинча, оғирлашади, чунки одамлар жаҳолатда ўтиришади, нима бўлаётганини тушунмайдилар, бу ваҳима қўзғатади.
- Интернетни бошқалардан ниманидир яширишни хоҳлайдиган одамлар ўчиришади. Украинадаги уруш мисолида: Россия армияси, биринчи навбатда, интернетни ўчириш учун алоқа минораларини йўқ қилди. Интернет узилган жойларда, энг шафқатсиз воқеалар содир бўлди — Ирпень, Буча. Интернет мавжуд ҳудудларда бундай даҳшатлар рўй бермади.
- Шатдаун ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Агар интернет ишласа, одамлар қонунбузарликларни тасвирга олади, интернетда эълон қилади ва ҳуқуқ ҳимоячилари эътиборини тортади. Шатдаунлар зулматда ўзбошимчалик яратиш мумкин бўлиши учун керак.
- Қозоғистонда тўрт кунлик интернетнинг ўчириб қўйилиши тахминан 300-400 миллион долларга тушди. Россияда интернетни қисман блокировка қилиш ҳар куни расмийларга 30 миллионга тушяпти.
- Шатдаун қачон мумкин бўлади:
- Мамлакат қонунчилигида алоқа операторлари учун талаблар мавжуд бўлса.
- Алоқа хизматлари бўйича монополиянинг мавжудлиги (маълумотларни трансчегаравий узатиш).
- Интернетга кириш хизматлари бозори суст ривожланган.
Шундай қилиб, шатдаундан ҳимояланишнинг ягона йўли алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришдир. Агар мамлакатда 30 та оператор мавжуд бўлса, у ҳолда давлат уларга мурожаат қилиш, сўров юбориш ва унинг бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши осонроқ. Агар мамлакатда, масалан, 9000 та оператор мавжуд бўлса, маъмурий жиҳатдан интернетни ўчириш қийинроқ.
InternetCA-2023 форуми “MediaNet халқаро журналистика маркази” жамоат фонди томонидан “Очиқ жамият” фонди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID Central Asia, Internews Network, ЕХҲТнинг Остонадаги дастурлар офиси, Freedom House кўмагида ташкил этилди.