No menu items!
More
    ДомойТасмаInternews “Диний эркинлик мавзусини ёритиш ва тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини якуний баҳолаш учун...

    Internews “Диний эркинлик мавзусини ёритиш ва тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини якуний баҳолаш учун эксперт изламоқда

    Internews SCARF лойиҳасини якуний баҳолаш учун экспертлар танловини эълон қилади. Ариза топширишнинг сўнгги  муддати – 2023 йил 26 июнь. Эксперт лойиҳанинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда амалга оширилаётган икки босқичини қуйида келтирилган мезонларга мувофиқ якуний баҳолайди. Фақат эълонда кўрсатилган барча талабларга жавоб берадиган аризалар кўриб чиқилади. Бу ерда лойиҳани якуний баҳолаш учун иш ҳажмини топишингиз мумкин.

    ИШ ҲАЖМИ

    “Диний эркинлик мавзусини ёритиш ва тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш” (SCARF) лойиҳасини якуний баҳолаш

    Лойиҳа тарихи

    2020 йил август ойида Internews демократик ва бағрикенг жамиятни ривожлантириш мақсадида диний эркинлик тўғрисидаги мақолалар сифати ва миқдорини оширишга қаратилган “Диний эркинлик мавзусини ёритиш ва тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш” (SCARF) лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2020 йил августидан 2022 йил августигача (24 ой) Тожикистон ва Ўзбекистонда амалга оширилди; лойиҳанинг иккинчи босқичи 2022 йилнинг сентябридан 2024 йилнинг февралигача (18 ой) Тожикистон ва Қозоғистонда давом этади.

    SCARF лойиҳаси босқичлари Давр Мақсадли мамлакатлар
    Лойиҳанинг биринчи босқичи 24 ой Тожикистон, Ўзбекистон
    Продление проекта Продление на 18 месяцев Тожикистон, Қозоғистон

     

    Лойиҳанинг мақсади

    Демократик, бағрикенглик устувор жамиятни барпо этишга кўмаклашиш мақсадида диний эркинлик масалалари бўйича юқори профессионал материаллар сифати, миқдори ва тарқатилишини такомиллаштириш. 

    1-вазифа

    Диний эркинлик масалалари бўйича юқори сифатли, зиддиятга ҳушёр контент яратиш учун маҳаллий салоҳиятни ошириш

    1.1: Диний эркинлик мавзусини ёритиш бўйича тренерлар учун кенг қамровли тренинг ва маслаҳат

    1.1.1: Мавзуга кириш семинарлари

    1.1.2: Тренерлар тайёрлаш (ТОТ)

    1.1.3: Дин ва диний эркинликлар мавзусини ёритиш бўйича медиа учун ўқув модулини ишлаб чиқиш

    1.1.4: Модулни якунлаш ва асосий тренерларни танлаш

    1.2: Дин ва диний эркинликлар мавзусини ёритиш бўйича журналистлар учун тренинг

    1.2.1: Контент яратувчилар учун тренинглар

    1.2.2: Бош муҳаррирлар учун сессиялар

     2-вазифа

    Диний масалалар бўйича мунозараларни уйғотадиган ҳамда тушуниш ва бағрикенгликни тарғиб қилувчи инклюзив контент орқали фаолликни ошириш.

    2.1: Дин, диний жамоалар ҳаёти ва диний эркинликлар мавзусини сифатли ёритиш учун грантлар, стипендиялар, амалий ва техник ёрдам

    2.2: Жамиятларда диний эркинлик бўйича мунозараларни тарғиб қилиш бўйича минтақавий тадбирлар

    Баҳолашнинг мақсади ва вазифалари

    Мақсад шундан иборатки, лойиҳанинг самарадорлиги ва барқарорлигини баҳолаш; қуйидаги тушунтирувчи асосий саволларга ва махсус тренинг саволларига жавоб бериш; келажакдаги шунга ўхшаш лойиҳалар учун тавсиялар бериш. Лойиҳани узайтириш чоғида мамлакат эътиборининг ўзгариши сабабли лойиҳа амалга оширилган ҳар бир давлатда кўрсатиладиган ёрдам миқдори ва шаклидаги фарқларга алоҳида эътибор қаратиш лозим; турли босқичларни қиёсий баҳолаш мамнуният билан қабул қилинади.

    Баҳолаш учун асосий саволлар:

    • ОАВ/контент яратувчилар лойиҳа фаолияти/қўллаб-қувватлашини қай даражада фойдали деб билишди?

    о Агар мавжуд бўлса, улар ушбу иш натижаларидан (маҳсулотларидан) қандай фойдаланганлар?

    о Лойиҳа фаолияти натижалари, агар мавжуд бўлса, қанчалик барқарор?

    о Ушбу натижаларни қандай сақлаб қолиш мумкин?

    о Диний жамоалар билан ишлаш/бу мавзуларни ёритиб бориш имтиёз олувчилар учун осонлашдими?

    о Лойиҳа фаолияти таҳририят ёки бошқарув амалиётида ўзгаришларга олиб келдими?

    о Бенефициарлар ёки муҳаррирлар/менежерлар диний ишлар ва диний жамоалар ҳақида хабар беришнинг муҳимлиги/зарурлигига муносабатини ўзгартирдими?

    Махсус ўқув саволлари:

    • Контент яратувчилар ва/ёки таҳририят ходимлари ўртасида операциялар, динамика, ишлаб чиқариш жараёнлари ва контент ишлаб чиқаришда ўзгаришларни амалга оширишда қайси диний контент аралашуви энг самарали ҳисобланади?
    • Диний хилма-хиллик ва бағрикенглик билан боғлиқ нейтрал ва/ёки ижобий воқеалар/шахсларга проактив тарзда контент жойлаштиришнинг нотўғри маълумотларга қарши курашиш ёки диний масалаларни салбий ёритишга қарши қаратилган реактив контентни жойлаштиришдан фарқи нимада?
    • Қайси турдаги ҳикоялар (шахсий, бадиий, янгиликлар, тарихий ва ҳ.к.) томошабинлар фикрини ўзгартиришда энг самарали ҳисобланади?
    • Диний камситиш/зўравонлик ҳақидаги хабарларни нашр этаётган журналистлар/ОАВга қандай омиллар, таҳдидлар ва муаммолар таъсир қилади?

    Тавсиялар

    • Баҳолаш ҳисоботи ушбу соҳадаги медиадастурлар учун далилларга асосланган тавсияларни ўз ичига олиши керак. У ўзида қуйидаги бандларни жамлаши лозим:
    • Диний мавзулар ва бағрикенглик мазмунидаги фаолликни оширадиган диний эркинлик масалалари бўйича юқори сифатли, зиддиятли контент яратишга ёндашувлар бўйича тавсиялар.
    • Юқори сифатли зиддиятли контент яратиш учун маҳаллий салоҳиятни оширишга ёндашувлар бўйича ўрганилган сабоқлар.
    • Диний эркинлик масалалари бўйича можароларга сезгир контент билан ҳамкорликни ошириш бўйича имкониятлар ёки келажакдаги потенциал тараққиёт бўйича қўлланмалар.
    • Юқори сифатли, зиддиятли контент яратишда натижаларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги сабоқлар.

    Лойиҳанинг тахминий бюджети 6000-8000 долларни ташкил қилади.

    Баҳолаш жараёни ва формати

    Баҳолаш жараёни учта асосий босқичдан иборат бўлиши керак: 1) методологияни ишлаб чиқиш, 2) маълумотларни тўплаш 3) таҳлил ва ҳисобот ёзиш. Баҳолаш жараёнида барча SCARF бенефициарлари ва ҳамкорлари ҳисобга олиниши керак бўлса-да, баҳоловчи(лар) чуқур баҳолаш учун тадқиқот мавзусини белгилаши мумкин. Баҳолаш гуруҳи махфий ва мулкий маълумотлар билан ишлашда ўз ихтиёридан фойдаланади ва баҳолашни ишлаб чиқиш, маълумотларни тўплаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва ушбу баҳолаш маълумотларини бошқаришда “зарар бермаслик” тамойилига амал қилади.

    Internews танланган баҳоловчиларга барча тегишли маълумотлар манбалари ва алоқаларни тақдим этади:

    • Лойиҳа ходимлари
    • Маслаҳатчи ва тренерлар
    • Ўқув материаллари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш
    • Иштирокчи ОАВ-ҳамкорлар
    • Лойиҳа тавсифи ва мониторинг ҳамдабаҳолаш ҳисоботлари
    • Тадбирлар ва тренинглар, ҳисоботлар, тестлар ва сўров натижаларини баҳолаш
    • Бошқа мониторинг ва баҳолаш маълумотлари ва керак бўлганда лойиҳа ҳужжатлари
    • Медиамаҳсулотлар

    Маълумот йиғишнинг тавсия этилган воситалари:

    • Лойиҳа ҳужжатлари ва маълумотларини таҳлил қилиш
    • SCARFдастурининг тегишли ходимлари билан интервьюлар
    • Иштирокчи ОАВ/контент ишлаб чиқарувчиларнинг бенефициарлари вакиллари билан интервьюлар/фокус-гуруҳлар
    • Тингловчилар вакиллари билан интервьюлар/фокус-гуруҳлар
    • Маслаҳатчилар/тренерлар билан интервьюлар
    • Гуруҳларни қиёсий таҳлил қилиш

    Мақсад, вазифа, жараён ва форматга оид юқоридаги баҳолашлар тушунтириш тариқасида бўлиб, тавсия сифатида келтирилган, лекин санаб ўтилган ёндашувлар билангина чекланиб қолмайди. Экспертнинг юқорида айтиб ўтилмаган муқобил ёндашувларни баҳолаш бўйича таклифи мамнуният билан қабул қилинади. Агар бу амалга оширилса, ариза берувчи муқобил методологияларни аниқлаши ва умумий баҳолаш ёндашуви баҳоловчи томонидан тақдим этилган баҳолаш методологиясига киритилиши керак. Танланган номзод томонидан таклиф қилинган ёндашув танловдан сўнг лойиҳа жамоаси билан маслаҳатлашган ҳолда муҳокама қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.

    Мажбурий вазифалар ва натижалар

    • Ҳужжатларни тўлиқ кўриб чиқиш, шу жумладан дастлабки сўровлар ва таклифлар, барча чораклик ҳисоботлари,мониторинг ва баҳолаш маълумотлари, грант имконияти ҳужжатлари, лойиҳа кўламини таҳлил қилиш ва керак бўлганда бошқа ёзувлар ва маълумотларни йиғиш воситалари.
    • Тадқиқот методологияси ва бошқа тафсилотларни жамоа лойиҳаси билан такомиллаштириш, жумладан, ҳар бир мақсадли манфаатдор томонлар гуруҳини жалб қилишга қаратилган маълумотларни йиғиш воситаларини (масалан, ярим тузилган интервьюларёки фокус-гуруҳ сценарийлари) яратиш.
    • Лойиҳа натижаларини баҳолаш учун лойиҳанинг барча мақсадли мамлакатларида керак бўлганда лойиҳа ходимлари, маслаҳатчилар ва тренерлар, иштирокчи медиа ҳамкорлар ва иштирокчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан юзма-юз/онлайн учрашувлар/интервьюлар/фокус-гуруҳ муҳокамаларини ўтказиш. Ушбу маълумотлар тўплами маълумотлар таҳлилини қўллаб-қувватлаш учун батафсил эслатмалар ва/ёки транскриптларни ўз ичига олиши керак.
    • Йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш. Бу, биринчи навбатда, сифатли маълумотларни таҳлил қилиш учун код китобини яратишни ўз ичига олади, маълумотлар манбаларини қисқартириш ва триангуляция ва таҳлил қилиш мақсадида маълумотларни тақдим этиш учун ишлатилади. Ўз таклифида аризачи якуний ҳисобот учун маълумотларни қандай таҳлил қилишини батафсил тавсифлаши керак. Учта давлат иши баҳоланишини ҳисобга олиб, аризачи қиёсий таҳлилни қандай ўтказишини тушунтира олиши керак.
    • Инглиз тилида хулоса ва тавсиялар билан якуний ҳисобот (15–20 бет). Ҳисобот умумий хулосалар ва тавсияларни ўз ичига олиши, шунингдек, ҳар уч мамлакат бўйичанатижаларни тақдим этиши ва таққослаши керак. Шунингдек, у қисқача хулоса ёки шунга ўхшаш ҳужжатни ўз ичига олиши лозим. Ҳисоботнинг якуний тузилмаси баҳоловчилар танлаб олингандан кейин Internews билан келишилади. Текширувчи ҳисоботни ички ва керак бўлганда маълумотни тўғрилаб, хулоса ҳужжатининг ташқи версиясини яратиши эҳтимоли мавжуд.
    • Лойиҳа жамоаси ва донор учун баҳолаш тақдимоти ва якуний сарҳисоби (биринчи ҳисобот лойиҳаси ва якуний ҳисобот).

    Тахминий муддатлар:

    Қуйида тавсия этилган жадвалга мувофиқ тахминан 26-34 иш куни. Якуний баҳолаш ҳисоботи 2023 йил 20 декабргача топширилиши керак.

    МАЖБУРИЙ ВАЗИФАЛАР LOE ҲИСОБИ (кун) СЎНГГИ МУДДАТ
    Мақсад ва устувор вазифаларни белгилаш учун дастлабки учрашув 1 TBD
    Мавжуд лойиҳа маълумотлари (ҳужжатлар, материаллар, ҳисоботлар, мониторинг ва баҳолаш маълумотлар базаси ва бошқалар) таҳлилини ўтказиш. 4-5 TBD
    Тадқиқот методологияси, баҳолаш тизими, суҳбатдошлар рўйхати ва интервью учун саволларни такомиллаштириш 3–4 TBD
    Амалий босқич: асосий ахборот манбалари билан интервьюлар/фокус-гуруҳ муҳокамалари 7–10
    (approx. 2–3 days per country)
    Ўзбекистон: TBD
    Тожикистон: TBD
    Қозоғистон: TBD
    Йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш ва биринчи лойиҳани ёзиш 7–9 TBD
    Лойиҳа жамоаси билан дастлабки баҳолаш натижалари ва тавсиялар юзасидан брифинг 1 TBD
    Биринчи версияни янгилаш ва якуний ҳисоботни тайёрлаш 3 TBD
    Internews шарҳлари асосида баҳолаш ҳисоботини тўлдириш ва якуний ҳисобот тақдимотини якунлаш 1–2 20 декабрь, 2023

     

    Муносиб номзодлар

    • Иштирок учун маҳаллий ва халқаро баҳолаш экспертлари ҳамда баҳолаш хизматларини таклиф қилувчи компаниялар таклиф этилади.
    • Ҳар бир малакали номзод ишга қабул қилиш учун кўриб чиқилади. Internews ирқи, жинси, генетик маълумотлари, ёши, миллий келиб чиқиши, оилавий аҳволи, ногиронлик ҳолати, сиёсий мафкура, ҳарбий ёки ҳимояланган фахрий мақоми ёки бошқа ҳар қандай хусусиятларга кўра камситилишларга йўл қўймайди.

    Баҳолаш бўйича экспертнинг малакаси/иш тажрибаси:

    • Ижтимоий фанлар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ривожланиш, баҳолаш ёки шунга ўхшаш профессионал тажриба бўйича магистр ёки ундан юқори даража.
    • Лойиҳани ўрта муддатли ва якуний ташқи баҳолашни ўтказиш бўйича тасдиқланган тажриба, жумладан, мониторинг ва баҳолаш, интервью усулларини қўллаш (юзма-юз ва масофавий), сифат ва миқдорий маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, тадқиқот ва статистик таҳлил.
    • Мақсадли мамлакатлардаги оммавий ахборот воситалари ва сиёсий муҳитни билиш; ушбу мамлакатларда оммавий ахборот воситалари дуч келадиган муаммоларни чуқур тушуниш.
    • Аъло даражадаги маданиятлараро мулоқот қобилиятлари / маданий сезгирлик.
    • Инглиз, рус тилларини равон билиши ва камида битта маҳаллий тилни (ўзбек, тожик, қозоқ) билиши маъқул, лекин шарт эмас.
    • Барча вазифаларни бажаришда эксперт Internews ташкилотининг асосий қадриятларини тушуниши ва уларга содиқлигини намойиш қилиши лозим.

    Аризага талаблар

    • Услубий ёндашувни тавсифловчи техник таклиф
    • Молиявий таклиф/оферта(АҚШ долларида) (Агар керак бўлса, ўзбек, тожик, қозоқ тилларидан барча солиқлар ва таржима хизматлари киритилганлигига ишонч ҳосил қилинг)
    • Баҳоловчи экспертнинг резюмеси, шу жумладан лойиҳага тегишли камида иккита тавсия этилувчи контакт
    • Портфолио ва олдинги шунга ўхшаш ишлар ҳақида маълумот
    • Ариза инглиз тилида бўлиши керак
    • Ариза nkovalyova@INTERNEWS.ORGманзилига юборилиши керак
    • Ариза топширишнинг охирги муддати – 2023 йил 26 июнь, Остона вақти билан соат 10:00 гача.
    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read