Internews Марказий Осиёда медиани ривожлантириш лойиҳаси учун раҳбар ўринбосарини изламоқда. Лойиҳа минтақа ахборот маконининг яхлитлигини мустаҳкамлашга ва аҳолининг дезинформацияга қарши ҳушёрлигини оширишга кўмаклашишга қаратилган. Лойиҳа ахборот соҳасининг ранг-баранглиги ва жамиятда медиасаводхонликни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа, шунингдек, маҳаллий ОАВни маҳаллий аудитория учун долзарб бўлган ички ва халқаро воқеалар ҳақидаги фактларга асосланган мувозанатли, холис материаллар тайёрлашни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Лойиҳа раҳбарининг ўринбосари раҳбарни стратегик ва операцион даражаларда дастурни бошқаришнинг барча жиҳатлари бўйича қўллаб-қувватлайди. У тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, сифатни ва техник ёрдам умумий тезкорлигини назорат қилиш, шунингдек, мамлакат ва минтақавий лойиҳа гуруҳлари ва фаолияти ўртасидаги мувофиқликни таъминлайди. Ўринбосар лойиҳа ҳисоботларини тайёрлашни назорат қилади, гуруҳ ишини мувофиқлаштиради. Шунингдек, у лойиҳа раҳбарига донор билан техник масалалар бўйича алоқаларни ўрнатишда, дастурлар ва операцияларни бошқаришда ёрдам беради.
Ўринбосар Олмаота (Қозоғистон) ёки Душанбе (Тожикистон)да иш олиб боради. Бу позиция кўчириш билан боғлиқ масалалар учун ёрдамни назарда тутмайди. Ишга қабул қилиш молиялаштириш ва донор розилиги билан боғлиқ.
Талаблар:
- Камида етти йиллик мувофиқ иш тажрибаси, шу жумладан муқобил лавозимда камида уч йиллик тажриба.
- Тегишли университет даражаси ёки унга тенглаштирилган профессионал тажриба.
- Маҳаллий ва минтақавий ахборот экотизими ва/ёки медиа секторини чуқур тушуниш.
- Инглиз тилини мукаммал билиш талаб этилади. Қозоқ, тожик, ўзбек ёки рус тилларини яхши билиш афзаллик ҳисобланади.
Батафсил маълумот ва ариза шакли ушбу ҳаволада.