Медиасаводхонлик бўйича лойиҳа ғояси борми? CAIIA Эдьютон 2025 да қатнашиш учун аризаларингизни кутиб қоламиз! Бу – медиасаводхонлик бўйича самарали лойиҳалар ишлаб чиқишга қаратилган инновацион онлайн-интенсив. Эдьютон нафақат медиа, ахборот ва рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича энг сўнгги билимларни олиш, балки мутахассислар ва контент ишлаб чиқарувчилар билан фойдали касбий алоқалар ўрнатиш учун ҳам зўр имконият. Шунингдек, энг яхши ғоялар молиявий ҳамда менторлик билан боғлиқ кўмак кўрсатилади. Internews медиасаводхонлик Эдьютонини 2019 йилдан 2023 йилгача «Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш» ва MediaCAMP лойиҳалари доирасида ўтказган ва навбатдаги тадбир USAID томонидан молиялаштирилаётган ҳамда Internews томонидан амалга оширилаётган CAIIA (Марказий Осиёда мувозанатли ва аниқ ахборотни қўллаб-қувватлаш) лойиҳаси доирасида ўтказилади. CAIIA Эдьютон 2025 дастурининг асосий мавзуси — сунъий интеллектнинг медиасаводхонликни тушуниш ва ривожлантиришга таъсири. Қатнашчилар менторлар билан бирга ақлий ҳужум ўтказадилар ҳамда сунъий интеллект замонида медиа-ахборий саводхонлик хусусиятларини аниқлайдилар. Тадбирда тажриба алмашиб, медиасаводхонлик бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқиш имконига эга бўласиз. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Лойиҳа ғоясини тайёрлайсиз ва уни ўз аризангизда баён этасиз. Танлаб олинган жамоалар 2025 йил 21-25 январь кунлари онлайн ўтказиладиган Эдьютонга таклиф этилади. Жамоалар интенсив ўқув дастуридан ўтгач, менторлар билан биргаликда ўз лойиҳаларини такомиллаштирадилар, энг яхши лойиҳалар молиявий қўллаб-қувватланади. Кимлар қатнашиши мумкин? Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги барқарор медиа, нодавлат, таълим, маданий, жамоат ташкилотлари, шунингдек, хусусий тадбиркорлар. Эдьютон рус тилида қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига синхрон таржима билан онлайн тарзда ўтказилади. Аризаларингизни кутиб қоламиз! Тақдим этилаётган аризалар ҳам давлат тилидан, ҳам миллатлараро мулоқот тилидан фойдаланувчи аудитория манфаатларини ҳисобга олиши ва 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга мўлжалланиши керак. 2025 йил ушбу йўналишлардаги лойиҳаларга устуворлик берилади: Сунъий интеллект доирасидаги медиасаводхонлик; Саломатлик масалалари бўйича медиа-ахборий саводхонлик; Қозоғистонда турли мактаб фанларига медиасаводхонликни жорий этиш бўйича ўқув материаллари тайёрлаш (видеодарслар); Қозоқ, тожик, ўзбек ва рус тилларида рақамли манипуляциялар, пропаганда ва дезинформацияга бардошлиликни мустаҳкамлаш усулларига бағишланган медиаконтент яратиш; Барча авлодлар, ижтимоий заиф гуруҳлар ва ногиронлар вакиллари иштирокини таъминлаш орқали медиасаводхонликка жалб этиш. Танловда иштирок этиш учун аризани 2025 йил 13 январга қадар (мамлакатингиз вақти билан 23:59 га қадар) тўлдиришни сўраймиз. Барча аризачиларга дастлабки саралаш натижалари ҳақидаги маълумот 2025 йил 17 январдан кечикмай электрон почта орқали хабар берилади. Ўзбек тилида ариза тўлдиринг. Қозоқ ёки рус тилида ариза тўлдиринг. Тожик тилида ариза тўлдиринг. Саволларингиз борми? 2024 йил 23 декабрь куни Остона вақти билан 16:00 да Zoom орқали бўлиб ўтадиган ахборот сессиясида қатнашинг. Рўйхатдан ўтиш шарт. Ахборот сессиясига рўйхатдан ўтиш Шунингдек, медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга оид саволларингизни Central-Asia-Applications@internews.org электрон почтасига ёзиб юборишингиз мумкин. Илтимос, хат мавзусида «Эдьютон 2025» деб кўрсатинг. Эдьютон Америка халқи томонидан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган ёрдам туфайли амалга оширилди. Internews тадбир мазмуни учун жавобгар бўлиб, у USAID ёки АҚШ Ҳукуматининг позициясини акс эттирмаслиги мумкин. USAID халқаро тараққиёт соҳасида етакчи агентлик бўлиб, ривожланиш йўналишида натижаларга эришиш катализатори ҳисобланади. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга ташриф буюринг: https://www.usaid.gov/central-asia-regional ва USAID/Марказий Осиёнинг Facebook саҳифаси: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia |
Данный веб-сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Internews Казахстан несёт ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США. Публикации в разделе «Медиакритика» отражают мнения авторов, но не обязательно отражают позицию Internews, USAID или Правительства США.