No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидҚозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда 2019 йил октябрь ойидаги мавзулар рейтинги

    Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда 2019 йил октябрь ойидаги мавзулар рейтинги

    Қозоғистонни забт  этган биринчи  синф ўқувчилари, Ўзбекистонда электробуснинг  синовдан ўтказилиши ва Тожикистонда майин қучишларга қарши уруш  — «Новый репортёр» октябрь ойининг энг оммавий мавзуларининг  ойлик шарҳини  тайёрлади. Рейтинг MediaMetrics.ru. сервиси  маълумотлари асосида тузилди.

    Қозоғистон

    Ўз концертлари билан мамлакат   бўйлаб  кезган хонанда Нур-Султонда уйсизлар орасида қолди.-  42015
    Россиялик хонанда  Қозоғистон пойтахтидаги  норози томошабинларга пулларини қайтарди.      —  28045
    “Дўстларимга Қозоғистонга келишни маслаҳат бермайман”. Омаотада бўлган  хорижликлар  саргузаштлари   —  27357
    Биринчи  SuperStar.kz финалчиси ўзининг  ғойиб бўлгани сабабларини  очди. 24461
    “Ор-номус  афзал”. Тожикистон гўзали  саҳнага бикингда чиқишдан бош тортди. – 18705
    Блогер  Шимолий Кореяда “темир парда” ортидаги  ҳақиқий ҳаётни кўрсатди. – 18261
    Озарбайжонлик талаба қиз Познернинг маърузасини бўлиб, у билан  ҳаммани олдида баҳслашди. 18209
    Одамлар Нур-Султонни  тарк этяпти.Яна  55 киши  жомадонларини ҳозирлади.  17122
    Нобель мукофоти соҳиби бўлишни истагандим, энди бўлса  қайтадан  гапиришни  ўрганишни хоҳлайман. 14 966.
    18 ёшли норвегиялик  қизни  от гўшти егани учун ёмон кўриб қолди.14496
    Тармоқларда Назарбоев соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлди. 11993
    Атирауда шифокорлар  ҳужжатларни қайта  тайёрламаслик учун чақалоқни  ўлдиришди. 11087

    Қозоғистонда  ойнинг энг  эътиборни тортган мавзуси  хонанда Любовь  Башоркина билан боғлиқ воқеа бўлди. Қачонлардир у  дунё бўйлаб  муваффақият билан концертлар берган,  кейин эса асранди ўғлини даволатиш учун  бор мулкини сотди. Уйсиз қолган аёл 17 йил қариялар уйида яшади,  у ёпилгандан кейин эса  қариялар уйида  яшовчиларнинг ҳаммалари  кўчада қолишди.

    Рейтингдаги  15 та  янгиликдан  тўрттасида Қозоғистонга  тегишли   бўлган  мавзулар ҳақида сўз боради:  Miss Tourism World гўзаллик  танловининг тожикистонлик иштирокчиси саҳнага бикинида чиқишдан бош тортди, озарбайжонлик талаба қиз  Познер АҚШда маъруза ўқиётганда у билан тортишди, норвегиялик қизни от гўшти егани учун танқид қилишди, YouTube-канал «The Люди» (Москва) асосчиси Шимолий Кореядаги ҳаёт тўғрисида фильм суратга олди.

    Октябрь ойида ТОП-15 талигига  қозоқ тилидаги учта янгилик  ўрин олди: Казнетни Алмати  областидан  биринчи  синф ўқувчилари — Айасыл ва Сабинанинг ўқитувчилар куни  муносабати билан  тайёрланган концертдаги   чиқишлари Казнетни  забт этди —  таниқли актер Куандиқ Шакиржанов  интернетда   гўё унинг иштирокидаги интим видео и тарқатлгани муносабати билан  ариза  ёзди ва Нурсултон Назарбоевнинг катта интервьюсининг бир қисми чиқраилди, унда  Елбаси Нур-Султонни  қозоқлар бошқа  миллатларга нисбатан энг кўп шаҳар деб атаган.

    Қозоғистоннинг биринчи президенти  рус тилидаги ТОП-15 таликка ҳам тушди – Елбасининг  матбуот  котиби Айдос Укибай  ўзининг Twitter-аккаунтида  Нурсултон Абишевичнинг  фитнес-трекеридан скриншот эълон қилди.

    Қозоғистонликларни ҳудуддаги  мегаполисдан кўчириш  дастури тўғрисидаги хабар  шов-шув бўлд. Унга кўра 55 та оила Нур-Султондан  Экибастузга  кўчирилди. .

    Октябрь ойида  ТОП-15дан ўрин олган мавзуларнинг бештасида  юз берган  можаро ва  воқеалар ҳақида  ҳикоя  қилинади: Алексей Чумаков ўзининг Нур-Султондаги концертидан  кўнгли тўлмаган  томошабинларга  пулларини қайтариб берди(биринчи қаторда ўтирганларга  ташкилотчиларнинг одамларни рақсга  тушишга қўйиш ҳақидаги қарори ёқмади),  арманистонлик travel-блогер Қозоғистонга  қилган саёҳати ҳақидаги афсуслари билан ўртоқлашди, SuperStarKZ телелойиҳасининг биринчи мавсуми финалчиси  Роман Ким  саҳнадан   шоу-бизнеснинг  тескари  томонлари туфайли кетгани ҳақида ҳикоя қилди, Нур-Султонлик ўсмир ЙҲҲ туфайли каравотга михланиб қолди ва Атираудаги чақалоқнинг ўлими.

    Рейтингнинг барча  янгиликлари  ахборот мақола сифатида ёзилган.

    Тожикистон

    “Дилмурод нимадир демоқчи бўлди, бироқ дея олмади, кейин эса нафаси узилди”. Пичоқбозликнинг янги далили. 2 158
    Нурмагомедов тожик тилини қаердан билиши ҳақида ҳикоя қилди. 2039
    Суд “Султони Кабир” бозори эгасининг ўғли жазосини оғирлаштирди. 1673
    Тожикистон Президенти мустақиллик йилларидаги  энг йирик амнистияни  таклиф  қилди.1082
    Тожикистон Президентининг кичик ўғли “Талко Кабель” бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. 1062
    Эмомали Раҳмон яна ислом дунёнинг энг нуфузли инсонлари рўйхатига киритилди.  714
    Тожикистондаги олий ўқув юрти деканини пора олгани учун  қўлга олишди. 579
    Душанбе ҳаво йўлларида ортда қолмоқда. Тожикистонликлар нега Ўзбекистон аэропортларини афзал кўрадилар  469
    Тожик ҳуқуқ ҳимоячилари интим видеоси интернетда тарқалган фаолани ўз ҳимоялари остига олдилар.469
    Тожикистон ва Россия божхона органлдари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.    457
    Душанбе таксичилари ўпич ва нозик қучишларга қарши уруш эълон қилдилар.   426
    Ватанингга йўқол ,*** ўша ерда ишла. Подмосковьеда полициячи тожик мигрантини калтаклади ва ҳақоратлади.  401

    Қозоғистон ва Ўзбекистондан фарқли равишда  Тожикистонда октябрь ойида мамлакат президенти ҳақида кўп гапирилди. 15 та янгиликдан  олтитасида, уларнинг учтаси  тожик тилида ёзилган,  президентнинг  кенжа ўғли «Талко кабель»  кабель заводи бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида. Эмомали Раҳмоннинг  дунёдаги энг обрўли  мусулмонлар рўйхатига  киритилгани,  Тожикистон Республикаси презииденти ҳузуридаги  Стратегик тадқиқотлар маркази директорининг биринчи ўринбосари ва Тожикистон Республикасининг Екатеринбургдаги Бош консули  лавозимларига янги тайинловлар  тўғрисида, президентнинг «Аль Джазира» мухбирларига интервьюси ва Конституция қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан энг йирик амнистия  эълон қилиш таклифи,  у 20 мингдан ортиқ маҳбусни қамраб олади.

    Бошқа сиёсий янгиликлардан: Тожикистон аҳолиси Россия божхона ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги  битим ҳақидаги  материалларни фаол   баҳам кўрдилар.

    Октябрнинг  ТОП-15талигига  Тожикистон аҳолиси  нима учун Ўзбекистон орқали парвоз қилишни афзал кўришлари ва умуман мамлакат авиацияси билан нималар юз бераётгани ҳақидаги қизиқарли таҳлилий материал  ҳам кирган.

    Дунёга машҳур  россиялик  жангчи  Хабиб Нурмагомедов Тожикистон  аҳолисини  нафақат спортдаги ютуқлари билан қувонтиради. Спортчи қаердан тожик тилини билиши  ҳақидаги материал ҳам октябрь ойидаги энг оммавий мавзулар  рўйхатига киритилди.

    Октябрь  ТОП-15 талигининг  яна  олтита мавзуси  суд жараёнлари, воқеа ва можароларга бағишланган: биринчи курс талабаси Дилмурод Фозиловнинг ўлими билан боғлиқ янги далиллар маълум бўлди, суд  талаба ўлимига сабаб бўлган ЙҲҲ учун  пойтахтдаги “Султони Кабир” бозори эгасининг ўғлига берилган  жазо муддатини 10 йилга узайтирди,  Тожикистон университетларидан бирининг декани  пора билан қўлга олинди, тожик ҳуқуқ ҳимоячилари  интим виидеоси ижтимоий тармоққа  тарқатилган   фаолани ўз ҳимоялари остига олдилар,  Подмосковьеда полициячи   10 йилдан бери Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаросини калтаклади, тожик таксичилари эса  эътибор кўрсатишни таъқиқловчи  белгиларни ўз автоларига қўйиб, “ўпич ва майин қучишларга қарши курашишга” қарор қилишди.

    Ўзбекистон

    Беларусь электробусининг  Тошкентда қувватлантириш ҳаражатлари 10 марта кам бўлди….      9 958 Хаёлий йўловчи  8 632 Синоптиклар  ўзбекистонликларда октябрь оҳиригача қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида ҳикоя қилдилар.8 260 ҚҚС пасайганидан кейин нарх-наво қандай бўлади – Зафар Ҳошимовдан прогноз                        7 791 ИИВ назорати, ишдан бўшатилган терговчи ва қотиллик ҳақида таҳмин – журналистларга….   7 694     Ўзбекистонлик  ММА жангчиси Бекзод Нурматов Грознийдаги мусобақадан кейин вафот этди 7 682 100 дан ортиқ таксичи Янгийўл тумани ЙҲҲБ  бошлиғи ўринбосарини жазолашни  талаб қилди   7 017 Медведев  Узбекистонни  огоҳлантирган Америка вазирига жавоб қайтарди                          6 536 Ўзбекистонга совуқ ҳаво  оқими кириб келди. Тунлари ҳаво ҳарорати …..  6 246 Тошкентда икки ёшли бола кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетди. Бола ҳалок бўлди. 6 201 Ўзбекистонда эски автомобилни янгисига айрибошлаш дастури ишга тушди. У қандай ишлаяпти 5 445 Ўзбекистон Президентининг рафиқаси ва қизи Ҳивада бўлишди, фото      5 262 Ўзбек хонандаси Жаҳонгир Отажонов лиценциясиз қолди. Уни  “долларга чўмилгани”учун олиб қўйишди.  5 227. Маст ўзбекистонлик эҳтиётсизлик оқибатида бир ёшли қизини ўлдириб қўйди. 5 083 Мутахассислар  Юнусободда  эски ва янги  ҳисоблагичлар ишини қиёслашди. 4 996

    Октябрь ойида Ўзбекистонликлар  кўпроқ автотранспортга эътибор қаратишди. Рейтингдаги 15 та янгиликдан учтаси  шу мавзуга  бағишланди. Тошкентда Беларусда ишлаб чиқарилган  электробус синовга қўйилди. Унда юришга муваффақ бўлган  шаҳарликлар  унинг текис юриши, салонининг  шинамлиги ва кучли совутгичларини  тилга олишди. Ишлаб чиқарувчилар эса   яна унинг тежамкорлиги ва экологик тоза эканини ҳам қўшиб қўйишди. .”Газета.уз” муҳбири қизиқ тажриба ўтказди, у   бу бизнесда  коррупция борми,   сотиш режаси нимага керак, ҳамма нарсада автобус хайдовчиларини айблаш тўғрими  эканини ўз кўзи билан кўриб  аниқлаш учун автобус кондуктори бўлиб ишга жойлашди. Яна бир  материалда эски автомобилни янгисига айрибошлаш дастури ҳақида ҳикоя қилинади.

    Октябрь Ўзбекистон аҳолисини жазирама иссиқдан халос қилди, бироқ  бундан синоптикларнинг башоратларига қизиқиш камайгани  йўқ. Рейтингдаги 15 та янгиликдан иккитаси   ўқувчиларга  об-ҳаво ҳақида ҳикоя қилади..

    Одатдан  ташқари  бу ойда кўп можаро, фожиа ва воқеалар ТОП-15 таликдан ўрин олди. 15 та янгиликдан олтитаси Юнусободда ўсмирларга қилинган  ҳужум,  аралаш  яккакураш(ММА) жангчиси  Бекзод Нурматовнинг ўлими икки ёшли боланинг  тўртинчи қаватдан  тушиб кетиб халок бўлгани, таксичиларнинг  Янгийўлтуман ЙҲҲБ бошлиғи ўринбосарини жазолаш ҳақидаги  талаби  (ижтимоий тармоққа  тахминларга кўра  Усмон Замонов янгийўллик таксичиларни ҳақоратлаётгани  ҳақидаги аудиоёзув  тарқалган. Хонанда  Жаҳонгир Отажонов нокамтар хулқи учун(Рамазони шариф ойидаги чиқишаридан бирида ижрочи бошидан доллар сочишган)лицензияси олиб қўйилган. ШунингдекРоссияда яшайдиган ўзбек  оиласида маст ота эҳтиётсизлик туфайли  ўзининг бир ёшли қизини ўлдириб қўйган.

    Рейтингнинг қолган тўртта янгилиги  турли, аммомуҳим ва қизиқарли нарсалар ҳақида ҳикоя қилади? Тадбиркор Зафар Хошимов ҚҚС  пасайтирилишиинг  нарҳларга таъсири ҳақида фикр юритади, Россия бош вазири АҚШ савдо вазирининг Ўзбекистонни ЕАЭСга аъзо бўлиб  киришдан огоҳлантиришига жавоб берди. Ўзбекистон Президентининг рафиқаси ва қизи Ҳивага борди, мутахассислар  Тошкентнинг Юнусобод  туманида янги ва эски ҳисоблагичларишини таққосладилар.

    Ўзбекистонда октябрь ойида ТОП 15 таликка  кирган  барча  материаллар рус тилида тайёрланган.

    Энг оммавий материаллар рейтинги — бизнинг  доимий  рукнимиз.

    Муаллиф: Ольга Королева

     

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read