No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликЖурналистика ва зиддият: Euronews ишидаги 8 қоида

    Журналистика ва зиддият: Euronews ишидаги 8 қоида

    «Мен тез-тез ўрта мактабда эшитган иборани эслайман:» Фалсафа — бу ҳайратнинг қизи». Ҳозир бу сўзлар  журналистикага ҳам тегишли эканлигини тушунаяпман. Сиз қизиқувчан, ҳайратланувчан бўлишингиз керак. Зерикарли бўлманг. Аммо эҳтиёт бўлинг”, -дейди Euronews халқаро бўлимининг катта мухбири Валери Гауриат.

    У «Зўравонликка етакловчи экстремизмни олдини олишда ОАВнинг роли» халқаро форумида иштирок этиш учун Олмаотага учиб келди.

    «Янги мухбир» (Новый репортёр) Валеридан нозик мавзулар бўйича материаллар устида ишлашда ҳурмат қиладиган тамойиллар хақида сўзлаб беришни сўради. Саккизта фойдали қоидалар аниқланди:

    • Уй ишини доим бажаринг.

    Сиз тайёрламоқчи бўлган мавзу ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилинг. Воқеа жойида борганингиздан кейин режалаштириш, таҳлил қилиш ва акс эттириш имкониятига эга бўлмайсиз.

    • Тайёр бўлмай қолишга тайёр туринг.

    Иш вақтида кўплаб кутилмаган вазиятлар ва бурилишлар бўлиши мумкин. Вазиятга тезда мослашиш учун сиз мослашувчан ва ҳаракатчан бўлишингиз керак. Бундай «кутилмаган ҳодисалар» сизнинг материалингизни яхшигина безаши мумкин, тайёр бўлмаганингиз учун имкониятни бой бермаслик керак.

    • Дастлабки режани ўзгартиришдан қўрқманг.

    Мавзуга ёки материалнинг ўзига бўлган нуқтаи назарингизни тубдан ўзгартирадиган одамларни учратишингиз мумкин. Бу ўзгаришларни қабул қилиш ва амалга оширишдан қўрқманг. Бу яхши: сиз кўпроқ маълумотлар, тафсилотлар, ҳикоянгизни янада бойитадиган турли хил вазиятларни олишингиз мумкин.

    • Ҳаётингизни қадрланг.

    Агар сиз қийин зоналарда ишласангиз, асоссиз таваккал қилманг. Хавф қаердан келишини ҳеч қачон билмайсиз. Ҳужум нафақат қуролли тўқнашувлар бор жойда, балки тинч шароитда ҳам содир бўлиши мумкин. Уйда сизга ҳужум қилиш ва қуролни нишонга олишлари мумкин. Хатарни камайтиринг. Агар сизга бирон бир жойга маълум бир вақтда келиш сўралса, у ерда нима содир бўлишини олдиндан аниқланг. Сиз бунга лойиқ эмассиз. Журналистлар иш жойида вафот этаяпти. Баъзида бу фожиали тасодиф, аммо баъзида бу ўйланмаган ҳаракатлар туфайли содир бўлмоқда. Бу даҳшатли. Бир умрга қимматга тушиши мумкин бўлган воқеалар бўлмайди. Агар сиз ҳали ҳам ҳаётингизни хавф остига қўйишдан қайтмаган бўлсангиз, бошқа одамларнинг ҳаёти хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

    • Ахлоқ қоидаларига риоя қилинг.

    Ахлоқий меъёрлар ва инсон қадр-қимматини ҳурмат қилинг. Агар сиз телевидениеда ишласангиз, масалан, камерангиз билан одамларни онгсиз равишда камситадиган ҳолатга қўйишингиз мумкин. Бу айниқса, можаро зонасида бўлганингизда ёки одамлар қашшоқликда азобланиб яшаётган жойда долзарбдир. Менимча, бу аниқ. Сиз шуларга эҳтиёт бўлинг. Булар ҳаёти шундай бўлган ҳақиқий одамлардир. Керакли кадрларни олиш учун уларни камситадиган ҳолатга қўймаслик керак.

    • Ўз ўқувчиларингиз ҳақида ўйланг.

    Сиз иш фаолиятингиз давомида даҳшатли кадрларни  олишингиз мумкин. Улардан фойдаланиш керакми ёки йўқми шу ҳақда ўйланг.

    Агар кўрган нарсангиздан ҳайратда бўлсангиз, ўзингиздан сўранг: нега ва нима учун буни кўрсатишингиз керак? Бу тайёр бўлмаган аудиториянгизга қандай таъсир қилади? Мувозанатни топинг.

    • Қаҳрамонларингизни ҳимоя қилинг.

    Гаплашаётган одамларингизни ҳимоя қилинг. Унинг ким эканлиги муҳим эмас: қурбоннинг оиласи ёки ҳарбий хизматчилардан кимдир. Одамлар сизга уларни қийин ёки ҳатто хавфли вазиятга солиши мумкин бўлган маълумотларини ишонишади. Уларнинг ишончига хиёнат қилманг. Бу асосий қоида. Менимча, яхши журналист бўлиш учун аввал ҳалол журналист бўлиш керак. Агар сиз алдашга ҳаракат қилсангиз, бу узоқ давом этмайди.

    • Шубҳали бўлинг.

    Олган маълумотларниишонч билан қабул қилманг. Шубҳали бўлинг. Ўзингизга саволлар беринг. Агар жавоблардан кўнглингиз тўлмаса ёки ишончингиз комил бўлмаса, бошқа одамлардан сўранг. Улардан тушунтириб беришларини сўранг. Улар сизни манипуляция қилишга уринишлари мумкин. Бу нафақат нозик мавзулар билан ишлайдиган журналистларга, балки барча журналистларга тегишли.

    “Зўравонликка етакловчи экстремизмни олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни” халқаро форуми Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read