No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликПандемиянинг пайдо бўлиши Марказий Осиёда медиа саводхонликка муносабатни қандай ўзгартирди?

    Пандемиянинг пайдо бўлиши Марказий Осиёда медиа саводхонликка муносабатни қандай ўзгартирди?

    Биз ҳар куни COVID-19 нинг вахимали статистикаси билан дуч келаяпмиз. Шу билан бир пайтда кўчадан уйда қолишга жарангдор чорлов эшитилади. Кўча ва йўлакларда инфекцияга ишлов берувчи ҳимоя костюмидаги одамлар кўзга ташланади. Буларнинг барчаси ҳалокатли саҳналарга бой фильмларни ёдга солади. Ҳатто доим ҳар қандай маълумотга шубҳа билан қарайдиган ва уни бир неча бор текшириб кўрадиган хотиржам инсонлар ҳам ваҳимага берилган.

    .уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! томонидан ташкиллаштирилган What The Fact бевосита эфирида Internews медиа саводхонлиги бўйича минтақавий маслаҳатчи Гулнар Асанбаева одамларда пандемия сабаб айрим маълумотларга бўлган муносабат қандай ўзгарганлиги тўғрисида гапирди. Шунингдек, Internews буюртмасига кўра “Жамоатчилик фикри” тадқиқот институти томонидан ўтказилган медиа истеъмоли ижтимоий тадқиқоти натижаларини тақдим этди ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда медиа саводхонлик ривожланиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашди.

    2019 йил ёзида биринчи бор ижтимоий тадқиқотлар сўров шаклида ўтказилган эди. Ҳар бир мамлакатда 1000 киши сўровда иштирок этди ва бу республикалардаги медиа саводхонликнинг дастлабки натижалари эди.

    МАМЛАКАТДАГИ ТУРМУШ ТАРЗИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТНИ АСОСАН ҚАЙСИ МАНБАДАН ОЛАСИЗ? (%)

    Сиз қайси шаклдаги матбуотга ишонасиз? Сиз телевизорга, деб жавоб беришингиз даргумон, ахир ҳозир у анъанавий медиа ҳисобланади. Кутилганидан фарқли ўлароқ, ҳар уч мамлакатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, телевизор етакчилик қилар экан. Энг кўпи – 77,1 % Ўзбекистон аҳолиси уни ишончли маълумот манбаи деб топди. Қозоғистонда 59,6% телевизорга ишонишади, бу ҳам анчайин катта рақам. Ундан кейин интернет порталлари, ижтимоий тармоқлар, дўстлар ва газеталар ўрин олган. Тожикистонда эса вазият бирмунча бошқача – у ерда ҳам телевидение етакчи, аммо газеталарга ижтимоий тармоқларга қараганда кўпроқ ишонишади. Тадқиқотнинг Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги батафсил натижаларини кўришингиз, шунингдек, махсус тестдан ўтишингиз ва интернетда ўз ёшингизни аниқлашингиз мумкин.

    Тадқиқот натижалари асосида, шунингдек, учта мамлакатда ахборот саводхонлиги индекси кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Россия методикасига кўра, 57 та параметр асос сифатида олинган. Энг асосийси – муқобил манбалар орқали маълумотларни текшириш ва танқидий баҳолаш кўникмасидир. Жамлаш мумкин бўлган энг юқори балл – 7, аммо сўров натижаларига кўра, учта мамлакатнинг ҳеч бири унинг ярмидан кўпини ҳам тўплай олмади.

    МИГ индекслари, Internews, 2019
    Зарур ахборотни самарали излаш ва топиш маҳорати
    Ўзини зарарли ва уйдирма маълумотлардан ҳимоялаш маҳорати
    Муқобил манбалар орқали ахборотни танқидий баҳолаш ва рад этиш маҳорати
    Ахборотни тўғри қабул қилиш ва фойдаланиш кўникмалари
    Қонунчиликка мос тарзда самарали ва тўғри ахборот тарқатиш

    – Ажабланарлиси шуки, сўров натижаларига кўра, аксарият респондентлар fake-news тушунчасидан бехабардирлар. 2019 йилнинг июль ойида, сўров ўтказилган вақтда, эҳтимол бу янги ибора бўлгандир. Ҳозир эса аҳолининг аксарият қисми нимага ишониш керак эмаслигини яхши билади, деб ишонгим келади. Коронавирус туфайли ёпирилган ахборот оқими бизга кўп нарсаларни ўргатди, – дейди Гулнар Асанбаева.

    Умуман, мамлакатлар кесимида медиа саводхонлик даражасига назар ташласак, Қозоғистонда ўртача тоифа одамлар 63,6%ни ташкил қилади. Агар медиа саводхонлик даражаси юқори бўлган одамлар сонига эътибор қаратсак, бу кўрсаткич анча паст – мос равишда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун 5,7%, 1,4% ва 2,5%. Бу кишилар берилган 12 та саволнинг аксариятига тўғри жавоб бера олишган.

    МИГ даражалари,
    Internews, 2019
    Паст
    Ўртача
    Юқори
    Internews, 2019
    МИГ ўртача даражаси

    DataReportal.com 2020 йил апрель ойида ўтказган сўнгги тадқиқот пандемия медиа фойдаланувчиларнинг одатлари бирмунча ўзгарганлигини кўрсатмоқда. Ёшидан қатъий назар барча гуруҳларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони камида 30 фоизга ошган. Истеъмол кўрсаткичи ҳам ўзгарган – янгиликларни томоша қилиш 35 фоизга, фильм ва шоуларни томоша қилиш 29 фоизга, тезкор хабарлардан фойдаланиш 24 фоизга кўпайган.

    Маълум бўлишича, тармоқда аёллар кўпроқ фаол эканлар – 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг учдан икки қисми аксарият вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказишади. 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган интернет фойдаланувчиларининг 75 фоиздан кўпроғи ўз смартфонларидан фойдаланишар экан.

    Қозоғистон аҳолисининг 79 фоизи интернетга мурожаат қилади – бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 4,5 фоизга кўп. Энг машҳур майдон – Instagram. Уни 8,3 миллион фойдаланувчи, Facebook тармоғини эса 1,9 миллион фойдаланувчи афзал кўради.
    Тожикистонда ҳам катта ўзгаришлар кузатилди – ҳозир аҳолининг 26% дан ортиғи интернетга ошно ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15% га кўпдир. Instagram тожикистонликлар учун ҳам оммабоп платформа бўлиб қолмоқда – бу ерда деярли 500 минг киши вақт ўтказади. Ажабланарлиси, уларнинг аксарияти эркаклар.

    Ўзбекистонда аҳолининг 55 фоизи интернет шайдоси. Ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчилар сони ўтган йилга нисбатан 44 фоиз ошган. 2,3 миллион киши Instagram ва 1,1 миллион киши Facebook тармоғини афзал кўради. Тожикистонда бўлгани каби, бу ерда ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг аксарияти эркаклардир.

    Психологик жиҳатдан, одам маълумот излаганида, у ўз кутганларига мос келадиган нарсани топишни истайди. Шунинг учун фитна назарияси пандемия пайтида, айниқса, оммалашди. Хатто илмий даражага эга ва маълумотларга танқидий ёндошадиган жиддий одамлар ҳам миш-миш ва уйдирмаларга ишона бошлашган.

    – Назарий таҳлилдан ташқари, фитна назариясининг пайдо бўлиши ва унга бўлган муносабат сабаблари бўйича жиддий амалий тадқиқотлар ўтказилмаган. Бу жуда қизиқарли мавзу, бу жамиятдаги аҳволни аниқлаш мезонларини кўрсатиб бериши мумкин, – дейди Гулнар Асанбаева.

    Internews мана икки йилдирки, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси орасида медиа саводхонликни ошириш устида иш олиб боради – турли ёшдаги ва касбдаги одамлар учун медиа саводхонлик бўйича тренинглар ўтказади, МИГ йўналишида мураббийлар тайёрлайди ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқади. Айни пайтдаёқ мазкур ҳаракатлар беҳуда кетмаётгани ойдинлашмоқда: тренинг иштирокчилари мавзуни янада чуқурроқ ўрганишга ва ҳақиқатни англашга интилишмоқда, мактаб ва университетларда медиа саводхонлик алоҳида модул ва ҳатто мустақил мавзу сифатида жорий этилмоқда.

    – Тош жойидан жилди, аммо бу маълумотлар босимига дош беришга тайёр бўлмаган фуқароларда кўникмаларнинг шаклланиши учун етарли эмас. Бу давлат томонидан қўллаб-қувватланиши керак, ушбу фанларни мактаб дастурида ҳам, университет даражасида ҳам жорий этиш масаласини кўтариши лозим”, дейди Гулнар Асанбаева.

    “Уч нуқта” – бу медиа саводхонлик бўйича ахборот кампанияси. Унинг вазифаси – аудиториянинг манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрловчи одамлар сонини ошириш.

    Тадбир Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва қўллаб-қувватланмоқда.

    Ушбу саҳифадаги мақоалалар мазмуни учун Internews масъул ва у Европа Иттифоқи қарашларини ифодаламайди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read