No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2020 йиллик II танловининг ғолиблари

    MediaCAMP Award 2020 йиллик II танловининг ғолиблари

    MediaCAMP Fest II Марказий Осиё медиа-мутахассислари учун фестивали MediaCAMP Award 2020 танлови ғолибларининг номини эълон қилиш билан якунланди. Натижа эълон қилинишидан бир кун аввал Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жам бўлган тўрт номинация финалчилари халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан учрашиб, тақдим қилинган ишлари қайси мезонларга кўра баҳоланганлиги, минтақадаги журналистика билан боғлиқ вазият, келгуси фаолиятда қандай стандартларга эътибор бериш кераклиги каби масалаларда кенгашиб олдилар.

    – БИЗНИ ҚАҲРАМОНЛАРНИ ҲИС ҚИЛИШГА, ЎЗ ҲИКОЯЛАРИГА ИШОНТИРИШГА МУВАФФАҚ БЎЛГАН ИШЛАРНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛДИК. АКСАРИЯТ МУАЛЛИФЛАР БУНИНГ УДДАСИДАН ЧИҚИШДИ, – ДЕЙДИ ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИНИНГ РАИСИ МАНАНА АСЛАМАЗЯН.

    MediaCAMP Award 2020 танлови учун тўртта номинация бўйича жами 282 та иш келиб тушди, улардан 60 таси финалга етиб келди. Демак, минтақанинг энг яхши журналистлари номи билан танишинг:

    “Ҳукумат ва жамият”

    1-ўрин – Гулнора Амиршоева, Тожикистон, “Вечёрка” медиакомпанияси, собиқ маҳбус аёллар ҳақидаги лонгрид.
    1-ўрин – Александра Ли ва Метин Жумагулов, Қирғизистон, “Дарахтлар ўрнига саройлар. Ҳукумат Отатурк боғининг учдан бир қисмидан кўпини қандай вайрон қилди”.
    2-ўрин – Лукпан Аҳмедьяров ва Рауль Упоров, Қозоғистон, “Уралская Неделя” нашри, “Нефтнинг нариги томонида” ҳужжатли фильми.
    3-ўрин – Алиса Масалёва, Қозоғистон, танловга тақдим қилинган оиладаги зўравонликлар муаммоси тўғрисида материали билан.

    Номинация махсус совринлари Жасин Биркенов “Шалқарға апарар жол” материали (Қозоғистон) ва Ёдгор Исломбеков, Iron King канали муаллифи, Каромат Шарипов билан интервью (Тожикистон) учун.

    “Ёрдам бериш фурсати”

    1-ўрин – Алия Хамидуллина, Тожикистон, Даун синдроми бўлган болалар ҳақидаги материал билан.
    2-ўрин – Оксана Акулова, Қозоғистон, “Время” газетасида чоп этилган “…Ва кейин мен йиғлай бошладим” мақоласи.
    2-ўрин – Айжамал Туголбай қизи, Қирғизистон, “ВИЧке байланган балалык-үзүлбөгөн үмүт…” материали билан.
    3-ўрин – Елена Яковлева, Қирғизистон, ТРК “НТС”, “Саратонни енгиш мумкин!”

    Номинация махсус совринлари Отабек Исроилов, “Машъал” газетасидаги (Ўзбекистон) мақоласи учун, Сайёра Шоева, “Сотилган муқаббат … қабристонда тунади” (Ўзбекистон) материали учун ва Ягуда Халилова, Туркманистон, “Begmyrat kösäniň guýusy” мақоласи учун.

    “Қаҳрамонлар ёнимизда”

    1-ўрин – Дия Батенова, Қозоғистон, “Қозоғистонлик дунё ўзгаришлари агенти” материали учун.
    2-ўрин – Бекжон Асилбеков ва Александра Титова, Қирғизистон, “Политехника ва Тиббиёт академияси талабалари Қирғизистонда биринчи бионик протезни қандай ясадилар” материали учун.
    2-ўрин – Элмурат Аширалиев, Қирғизистон, танловга “КИШИ” муаллифлик ишини тақдим қилган.
    3-ўрин – Ўктам Ризоев, Тожикистон, ногиронлиги бўлган қиз ҳақидаги лойиҳаси учун.
    3-ўрин – Меҳрангез Турсунзода, Тожикистон, COVID-19 билан курашган шифокорлар ҳақидаги мақола учун.

    “Чегарасиз авлод – имкониятлар вақти”

    1-ўрин – Жайнагул Талас қизи, Қирғизистон, “Сыноого сынбаган “президент кыз” видео материали учун
    2-ўрин – Константин Башлаев, Ўзбекистон, ўзбекистонлик олимлар қандай қилиб гаражда келажак технологияларини яратишмоқда материали учун.
    3-ўрин – Роза Аренова, Қозоғистон, Informburo.kz сайтида эълон қилинган мақоласи учун.
    Номинация махсус соврини Элена Долгова, Туркманистон, “Дилдан суҳбат…” иши учун.

    Бешинчи “Объектив” номинацияси ғолиби сайтда очиқ овоз бериш орқали аниқланди ва у қозоғистонлик Айгерим Бегимбет бўлди. Бу исми олдиндан маълум бўлган ягона ғолиб (овоз бериш 18 дан 19 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да тугаган), шунинг учун Internews ғолиб ҳузурига ташриф буюрди.

    – Журналистика Марказий Осиёнинг бешта давлатида турлича ривожланмоқда. Масалан, Қозоғистон ва Қирғизистонда босимларга қарамай муаллифлар ахборот соҳасида муносиб ишлашда давом этмоқдалар. Тожик журналистикасининг ўзига хос хусусияти шундаки, муаллифлар жиддий муаммолар тўғрисида “юмшоқлик” билан гапиришади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда журналистика эркинлик сари юз бурмоқда. Бу, айниқса, фуқаролик журналистикасида акс этаяпти. Туркман журналистикаси алоҳида олам, уларда ҳаммаси ҳали олдинда. Аммо барча мамлакатларда умумий хусусият ҳам мавжуд: журналистларимиз қаҳрамонларни доим халқ ичидан излашади. Ва бу жуда ҳам яхши, – дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан бири Санжар Миралиев.

    MediaCAMP Award танлови минтақада яна камида уч йил давом этади. Тақдирлаш маросимини видеоёзувлар орқали кўриш мумкин.

    MediaCAMP Award фестивали Internews томонидан MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан ўтказилди. Дастур ҳақида батафсил бу ерда ўқиш мумкин. Ташкилот ҳақида батафсил маълумот: Internews: дунё бўйлаб, Internews Тожикистонда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read