No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликДипфейклар: оммавий иллюзиялар қуроли. Жеральд Голубовичнинг нутқи

    Дипфейклар: оммавий иллюзиялар қуроли. Жеральд Голубовичнинг нутқи

    Дипфейклар нима мақсадда яратилган? Нега у одамларга нотўғри маълумот бериш учун жиддий восита? Қандай қилиб дипфейкларни яратувчиларнинг тузоғига тушмаслик мумкин? GoViral фестивали доирасидаги семинарда фотожурналист, маҳсулот менежери Жеральд Голубович ушбу саволларга жавоб берди. .Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! Ахборот компанияси эксперт нутқининг қисқача мазмунини тайёрлади.

    Дипфейк ўзи нима?

    Deepfake иккита турли сўздан таршил топган. Deep (инг. чуқур) – бу чуқур ўрганиш (deep learning), сунъий ақл соҳаси. 50-йилларда Алан Тьюрингнинг мия ишлашига ўхшаш нейрон тармоқларини яратиш изланишлари пайдо бўлди. Тармоқ – бу ақлни шакллантириш учун алоҳида элементларни бирлаштирган алгоритм. Ана шу нейрон тармоқлар дипфейкларни шакллантиришга ёрдам беради. Deep learning эса турли технологик жиҳатларда, масалан, юзни аниқлаш, эмодзалар, суратларда қўлланилади. Бунда fake – сохта, ёлғондакам, чалғитувчи маъносида келади.

    Технологиялар ҳар қандай одамнинг юзини акс эттиришга қодир. Бу жиддий муаммо: овоз видео билан боғлана бошласа, сиз дипфейк тамоша қилаётганингизга ёки уни ажрата олишингизга ҳеч қандай ишора бўлмайди.

    Нима учун улар яратилади?

    Инсоннинг мияси ёлғон ёки ҳақиқатни автоматик равишда аниқлаш учун мослашмаган. Биз атрофимиздаги борлиқни турли ҳис қилиш органлари орқали англаймиз ва аниқлаймиз. Агар мия керакли маълумотни топмаса, уни қайта ихтиро қилгандек туюлади ва биз маълумотни у бўлмаган жойда кўришимиз мумкин. Ажойиб мисол – оптик иллюзиялар.

    2017 йилда Reddit сайтида бир гуруҳ инсонлар Deepfake исми остидаги одамдан видеороликлар яратишни ва улардаги таниқли машҳурларнинг тасвирларини порно актрисалар қиёфаси билан алмаштириб қўйишни сўрашди. Ушбу технология сайт фойдаланувчиси тахаллуси билан номланди. Бундай дипфейклар катта муаммолар туғдириши мумкин, чунки 90% ҳолларда бундай порновидеолар тез яратилади ва шунча тез тарқалади. Бу кўплаб аёлларнинг ҳуқуқларини поймол қилади.

    Дипфейклардан шантаж қилиш учун ҳам фойдаланишади. Мен бир нечта америкалик мутахассис ва журналистлар билан уларга ўзлари иштирокидаги сохта видеофильмлар яратиш билан таҳдид қилингани ҳақида суҳбатлашганман.

    Дипфейклардан сиёсий мақсадларда – рақибларни обрўсизлантириш учун ҳам фойдаланилади. Масалан, Габонда мамлакат президенти телевидение орқали янги йил нутқи билан чиқди. Бунгача у бир мунча вақт жамоатчилик олдида кўринмади ва унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Мухолифат ушбу видеони дипфейк деб атади.

    Шунингдек, Демократик партия вакили америкалик сиёсатчи Ненси Пелосининг нутқи билан боғлиқ ҳолат ҳам бўлган. Унинг чиқишлари акс этган видеолар секинлаштирилиб, овози ўзгартирилиб, ҳудди “маст одамнинг нутқи” эффекти пайдо қилинган. Ҳозирги АҚШ сайловлари олдидан ҳам кўплаб дипфейклар пайдо бўлмоқда, бу асосан Дональд Трамп ёки Джо Байденнинг юз тасвирлари алмаштирилган юмористик видеолардан иборат.

    Шуни эсда тутиш керакки, “сифатли” дипфейкларни яратиш ҳамон қийин масала. Бунинг учун етарли даражада кучли компьютер талаб қилинади, бундай видеони яратишнинг ўзига эса икки кундан беш кунгача вақт кетади.

    Савол – жавоб

    • Видеодаги юзни тасвирини алмаштириш қонунийми?

    Ҳозирча бу қонуний, аммо вақт ўтиши билан вазият ўзгариши мумкин.

    • Дипфейкка муаллифлик ҳуқуқи кимга тегишли?

    Ҳамон АҚШ ёки Европада ҳам бу масалани аниқлаш қийин. Айни пайтда бу борадаги мунозаралар тинганича йўқ, аслида муаллиф ким – асл видео манбаини яратувчисими, дипфейк муаллифими ёки нейрон тармоғими. Бу очиқ савол.

    • Дипфейкларнинг тарқалишини қандай назорат қилиш мумкин?

    Биз дипфейкларни аниқлайдиган дастур таъминотини ярата оламиз. Аммо ундан ҳар доим ҳам кенг фойдаланиш учун имконият бўлмайди. Ёрдам берадиган яна бир ечим, бу – криптология. Агар маълумотларни шифрлаш технологияси асосларидан фойдаланилса, видео муаллифларини аниқлаш мумкин.

    Аммо криптология билан боғлиқ муаммо шундаки, у жуда кўп энергия талаб қилади.

    Яхши томонлари ҳам борми?

    Дипфейкни яхшилик учун ҳам хизмат қилдириш мумкин. Масалан, гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури пайтида ёки ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқариш жараёнида. Яқинда намойишга чиқарилган “Чеченистонга хуш келибсиз” фильмида ушбу технологиядан фильмдаги қаҳрамонларни – ЛГБТ жамоатчилиги вакилларини ҳимоя қилиш учун фойдаланилди.

    Шунингдек, дипфейк муаллифларини аниқлаш муаммоси ҳали ҳам мавжуд. Бунинг иложи бор, аммо техник жиҳатдан анчайин қийин иш, шунинг учун одамлар кўрган нарсаларига танқидий муносабатда бўлишлари, видеонинг таркибига эътибор беришлари ва бўлишишдан аввал манбани текширишлари керак.

    .Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! Жамоаси ҳам бир тарзда ўзининг дипфейкини яратган эди. Мана, ўшанда нима содир бўлган.

    “Уч нуқта” – бу медиа саводхонлик бўйича ахборот кампанияси. Унинг вазифаси – аудиториянинг манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрлайдиган одамлар сонини кўпайтиришдан иборат. “Янги репортёр”нинг .Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! билан ҳамкорликдаги барча материалларини бу ердан топиш мумкин.

    Кампания Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва қўллаб-қувватланади. Ушбу саҳифадаги нашрлар мазмунига Internews масъул ва у Европа Иттифоқининг қарашларини акс эттирмайди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read