No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистон журналистлари учун "Moбил фотография" oнлайн тренингги

    Ўзбекистон журналистлари учун «Moбил фотография» oнлайн тренингги

    2020 йилнинг 27 ноябридан 4 декабрига қадар Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистон журналистлари учун «Moбил фотосуратлар» номли oнлайн-тренинг ташкил қилади.

    Тренингда қатнашиш бепул.

    Tренинг икки муҳим вазифани ҳал этишга қаратилган:

    • Съёмка пайтига дахлдор техник созламалар бўйича фундаментал тушунчалар. Тасаввурингиздаги кадрни олиш учун қандай техник созламалар зарур эканини ўрганасиз: керакли ранг, ёруғлик, ҳаракатланаётган объектлар назорати.
    • Томошабин учун ҳиссиётга бой сурат олиш. Яъни воқеликни қизиқарли ҳикоя қила билиш.

    Tренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

    • Объективни яқинлаштиришнинг кадрни қабул қилишга таъсири
    • Kaдрда реал рангларни жонлантириш
    • Кадрдаги ёруғликни таъминлаш устидан тўлиқ назорат
    • Ҳаракатланаётган жисмларнинг хиралашуви жараёнини бошқариш
    • Кадр кайфиятига ёруғлик орқали таъсир ўтказиш
    • Қандай қилиб тасвирга урғу бериш ва ҳиссиётларни кучайтириш мумкин
    • Композицияни киритишда давомийлик
    • Репортаж жонли бўлиши, зерикарли тус олмаслигига қандай эришиш мумкин

    Онлайн-тренингни ўтказиш вақти: 2020 йилнинг 27 ноябридан 4 декабрига қадар. Тўрт вебинарнинг ҳар бири икки соатдан давом этади. Вебинарлар Zoom платформаси орқали ўтказилади. Тренинглар жадвалини эълон қиламиз.

    Тренинглар нафақат назарий билим олиш, балки амалий машғулотларни бажариш, мураббийнинг бу хусусдаги фикрларини тинглаш имконини ҳам беради. Барча иштирокчилар смартфон ва шахсий компьютерга эга бўлишлари зарур.

    Таълим тили: рус / ўзбек тилига синхрон таржимаси билан.

    Mураббий: Борис Крупник (Украина) — «Яшил квадрат» фотография мактабининг тажрибали мутахассиси.

    Aризалар 2020 йилнинг 22 ноябрига қадар, Тошкент вақти билан 23.00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн-шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар бўйича ekhmelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.

    Лойиҳа Maрказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ Xaлқаро Taраққиёт Aгентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read