No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликФейк ва нотўғри маълумотлар эволюцияси. Ольга Юркова маърузасидан иқтибослар

    Фейк ва нотўғри маълумотлар эволюцияси. Ольга Юркова маърузасидан иқтибослар

    Дастлабки фейк қачон пайдо бўлган? Ким ва нима учун уларни тарқатган? Ҳозир, 2020 йилда қандай фейклар пайдо бўляпти? Журналист, Украинанинг Stopfake фактларни текшириш таҳририяти ҳаммуассиси Ольга Юркова фейклар технологияси миш-мишлардан мураккаб манипулятив ҳикояларгача қандай ривожланганлигини айтиб берди. .Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! Ахборот компанияси эксперт маърузаларининг қисқача мазмунини тайёрлади.

    АГАР ДАСТЛАБ ФЕЙКЛАР СОДДАРОҚ КЎРИНИШДА БЎЛГАН БЎЛСА, ҲОЗИР УЛАР КЎПРОҚ НАФИСЛАШГАН.

    Фейклар технологияси қадимдан мавжуд бўлган. Ҳаммаси миш-мишлардан бошланиб, бугунга келиб замонавий технологиялар даражасига кўтарилди. Тарихда Карфаген Рим билан урушнинг қурбонига айлангани сабаб ахборот хуружи бўлган, деган версия ҳам мавжуд. Карфагенни енгишларига қадар, у ҳақида гўёки карфагенликларни шафқатсиз ва ваҳший қилиб кўрсатадиган ёлғон образ яратилади, ҳудди улар ҳали ҳам одамларни қурбон қиладилар ва ҳоказо. Шу зайл римликларга урушга киришиш осонроқ бўлган.

    Тарихда фейклар оид бир қанча мисолларни келтирмоқчимиз, улар кейинчалик замонавий фейклар даражасига кўтарилган.

    1835 йил — биринчи илмий фейк. The New York Sun газетаси аждарлар ва ҳаёлий манзараларни акс эттирган ҳолда ойдаги ҳаёт ҳақида ёзади. Ўша пайтда бундай фейклардан яхшигина даромад ишлаш мумкинлиги аён бўлди, чунки газета тиражи жуда тез кўтарилиб кетди.

    1840 йил — биринчи фотофейк. Ипполит Боярд фотосуратларни босиб чиқариш механизмини яратди ва ушбу технологияни ривожлантириш учун Франция ҳукуматидан маблағ олишга ҳаракат қилади. Аммо ҳукумат бошқа муҳандиснинг ишланмасини қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг Боярд ўзини фотосуратга олди ва ўз ўлими ҳақидаги маълумотлар ёзилган нусхаларни тарқатиб юборди.

    1915 йил – ҳарбий ташвиқот. Британиянинг The London Times газетаси немислар томонидан канадалик аскарнинг қатл этилиши ҳақида мақола ёзди. Баъзи тарихчилар ушбу фейк АҚШнинг Буюк Британия томонида урушга киришига омил бўлган деб ҳисоблайди. Ва бу “ташвиқот” сўзида салбий маъно келиб чиқишига асос бўлган бурилиш нуқтаси эди.

    1980-йиллар. ОИТСни сунъий равишда яратиш ҳақида фитна назарияси пайдо бўлди.

    1990-йиллар. The Onion сатирик нашри онлайн форматга ўтди. Бугун сатирик материаллар ёзадиган бир нечта оммабоп нашрлар мавжуд, аммо баъзи ўқувчилар уларни жиддий қабул қилишади.

    2013 йил – ботларни автоматлаштириш. Ботофермалар деб аталувчи гуруҳлар хизматидан бугун кўплаб сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўз нуфузларини сақлаб туриш учун фойдаланадилар.

    2014 йил – телефейклар. Россиянинг давлат каналидаги Украинада қатл этилган бола ҳақидаги машҳур фейк репортаж – аввалги қатл этилган аскар ҳақидаги эски услубни эслатади.

    2016 йил – микротаргетинг. Ахборот, шу жумладан сохта ва манипулятив маълумотни маълум бир фойдаланувчига етказиш технологияси.

    2018 йил – дипфейклар. Дипфейклар бизнинг ахборот маконимизда кучли мавқега эга деб айта олмасакда, аммо шунга қарамай, видеотасвирда юзларни алмаштириш технологиялари ривожланиб бормоқда ва уларни кузатиб борса арзийди.

    2019 йил – матбуотга ишончни йўқотиш учун ўзингиз ҳақингизда фейклар. Жуда хавфли тренд, бунда сиёсатчилар ўзлари ҳақида фейк тарқатиб, журналистларнинг обрўсига путур етказишга ҳаракат қиладилар.

    Ҳозир коммуникациялар ҳам ва фейклар ҳам гибридлашган. Ҳар бир кишининг маълумот оладиган каналлари мавжуд, ҳамма ўз фикрини билдира олади. Фейк ва нотўғри маълумотларни ўз ичига олган доимий маълумот оқими мавжуд. Нафақат янгиликлар, балки уларнинг манбалари ҳам сохталаштирилмоқда. Фейклар инсон янги нарсалардан хабардор бўлгани учун эмас, балки мавжуд эътиқод ёки қўрқувни кучайтиргани учун ишлайди.

    “Уч нуқта” – бу медиа саводхонлик бўйича ахборот кампанияси. Унинг вазифаси – аудиториянинг манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрлайдиган одамлар сонини кўпайтиришдан иборат. “Янги репортёр”нинг .Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! билан ҳамкорликдаги барча материалларини бу ердан топиш мумкин.

    Кампания Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва қўллаб-қувватланади. Ушбу саҳифадаги нашрлар мазмунига Internews масъул ва у Европа Иттифоқининг қарашларини акс эттирмайди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read