2021 йилнинг 5 июль — 14 июль кунлари Internews халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги онлайн-ОАВ журналистлари ва блогерлари учун интернет ва ижтимоий тармоқларда контентни тарғиб қилиш бўйича бепул онлайн ўқувларни ташкил қилади.
Aгар сифатли, қизиқарли ва фойдали материаллар аудиториянинг эътиборидан четда қолса (кўришлар, лайклар, репостлар, юклаб олишлар кам бўлса), унда контентни тарғиб қилишга кўпроқ урғу бериш керак. Зеро, контентни яратиш ҳам, уни тарғиб қилиш ҳам тенг аҳамиятга эга.
Онлайн-тренинг давомида кўриб чиқиладиган ва ишлаб чиқиладиган мавзулар:
- Интернет-маркетингнинг асосий тушунчалари билан танишиш
- Ижтимоий тармоқларда сайтлар ва аккаунтларнинг тарғиботи
- Facebook, Instagram, Telegram, YouTube: Созлаш, дизайн, реклама хусусиятлари
- Контент: усул, калит сўзлар, ҳештеглар, изоҳлар билан ишлаш
- Статистика: қамров, қизиқиш билдириш, кўришлар
- Жонли эфирни ташкил этиш. Нималарни билиш муҳим?
Шунингдек, иштирокчилар тренингда ўз ресурсларини/аккаунтларини тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқадилар, контент режасини тузадилар ва реклама қандай ишлашини ўрганадилар.
Тренинг нафақат назарий материаллар баёнини, балки амалий топшириқларни ҳам ўз ичига олади. Топшириқларни бажариш учун барча иштирокчилар шахсий компьютер ва барқарор Интернет алоқасига эга бўлишлари керак.
Онлайн-тренинг ўтказиш санаси: 2021 йилнинг 5 июлидан 14 июлигача.
Ўқув дастури 5 та вебинар учун мўлжалланган. Ҳар ҳафта Zoom платформаси орқали ҳар бири икки соат давом этадиган учта вебинар бўлиб ўтади (вебинарлар жадвали кейинроқ эълон қилинади).
Тренер — Светлана Марголис: Светлана Марголис студиясининг ҳаммуассиси (Қирғизистон)
Ўқитиш тили — рус / ўзбек (синхрон таржима).
Ҳужжатлар 27 июнь (Тошкент вақти билан) соат 23.00 гача қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.
Барча саволлар бўйича ekhemelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.