No menu items!
More
    ДомойТасмаҲудудий журналистика ривожига катта ҳисса: “Журналистиканинг асосий кўникмалари” онлайн тренинг якунлари

    Ҳудудий журналистика ривожига катта ҳисса: “Журналистиканинг асосий кўникмалари” онлайн тренинг якунлари

    26 май куни ўз ишини бошлаган Журналистиканинг асосий кўникмалари онлайн тренинги 4 июнь куни ўз якунига етди. Беш кун давомида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан иштирок этган 100 нафар бошловчи журналистлар, журналистика факультетлари талабалари ва битирувчилари ўз малакаларини оширдилар. Улар иштирок этиш учун ариза юборган 300 нафар абитуриентлар орасидан танлаб олинди. Тренинг рус тилида қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига таржима қилинган ҳолда ўтказилди. “Янги репортёр” унинг раҳбари, мураббийларидан бири, шунингдек, турли мамлакатлардан келган уч нафар иштирокчисидан машғулотларнинг энг қизиқарли дақиқалари ҳақида гапириб беришни сўради.

    Тренинг Internews ҳамкорлари – T.B.D company (Қозоғистон) ва Khoma.tj (Тожикистон) томонидан ташкил этилди.

    Онлайн тренинг давомида бошловчи журналистлар янгиликлар ёзиш, уларнинг қийматини аниқлаш ва ахборот манбалари билан ишлаш сирларини ўргандилар. Шунингдек, иштирокчилар фактларни текшириш воситалари, ахлоқ тамойиллари ва журналистлар тез-тез дуч келадиган ахлоқий муаммолар устида ишладилар. Шу билан онлайн мактабнинг иши тугагани йўқ. Яқин тўрт ҳафта ичида мураббийлар билан машғулотлар давом этади. Иштирокчилар ўзларининг шахсий материалларини чиқаришни режалаштирганлар.

    Internews ўқув йўналиши координатори, “Журналистиканинг асосий кўникмалари” тренинги ташкилотчиси Aлевтина Мадьярова:

     Иштирокчиларга интерактив ўйинлар ва вазифалар ёқади”

    – Мени Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистондан қатнашган иштирокчиларнинг фаоллиги жуда қувонтирди. Уларнинг аксарияти миллий тилда ижод қилади, ҳудудларда ишлайди. Улар ёш, фаол ва кўп савол беришади, қизиқувчан.

    Иштирокчилар интерактив ўйинлар ва вазифаларни ёқтиришади, факт ва маълумотларни текширишга қизиқишлари катта, ундан завқланишади. Мен уй вазифасини текширишни сабрсизлик билан кутмоқдаман, вазифа – янгиликлар сюжетининг ўзгариши учун имконият топишдан иборат эди.

    “Журналистиканинг асосий кўникмалари” тренингида Қозоғистондан келган русийзабонлар гуруҳи устози, NewTimes.kz бош продюсери Дмитрий Ким:

     Бу ҳудудий журналистика ривожига катта ҳиссадир”

    — Иштирокчиларни саралаш босқичида асосий эътиборни минтақадаги иштирокчиларга қаратдим. Бизнинг Семей, Балхаш, Aтбасардан келган ёш журналистларимиз бор… Мен журналистика билан шуғулланишга туртки берадиган, ўрганишни истовчи ва ўз устида ишловчиларни изладим. Aгар менда бўш иш ўринлари бўлса, мен ўз гуруҳимдаги бешта талабани иш билан таъминлаган бўлар эдим, ҳамкорликни давом эттирардим.

    Aсосий кўникмалар мактаби – ҳудудий журналистика ривожига катта ҳисса қўшади. Aхир биз ҳудудий журналистларга тўғри, муҳим билимларни беряпмиз. Аксарият ҳолларда уларни маҳаллий шароитда ўқитадиган мутахассислар йўқ; кўплаб мутахассисларни пойтахт бағрига чорлаган. Мактаб ўз иштирокчиларига катта илҳом бахш этаётганини кўряпман: уларнинг қаршисида машҳур мураббийлар машғулот ўтказишди, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, кучли билим ва рағбат беришди.

    Тожикистонлик иштирокчи Aнна Мифтахова:

    – Бир йилдан ошди, мен Aзиа-Плюс (Тожикистон) агентлигида штатсиз мухбир сифатида иш бошладим. Aлбатта, мен учун кўп нарса янгилик эди. Масалан, мен фактларни текшириш (фактчекинг) тўғрисида ҳеч нарса билмасдим. Ёки 5W тамойили мен учун бегона ибора бўлиб, бу саволларга жавобларни матндан изладим, аммо бундай принципнинг ўзи мавжуд эмас эди. Ёки вазифалардан бирида мен хато қилдим – пирамида бузилди. Виктор Мучникнинг тақдимоти менга жуда ёқди: мен ҳикояларни яхши кўраман. Энди олган кўникмаларимни ўз фаолиятимда қўллайман. Ишонаманки, мен аввалгидан яхшироқ мутахассис бўлдим, янгиликлар матнини яхшироқ тузишни ўргандим.

    Ўзбекистонлик иштирокчи Гулчехра Хурсандова:

    – Қарши телерадиоканалида уч йил ишладим. Ҳозир Nasafnews.uz ва “Кўҳинур” журналининг штатсиз мухбириман ҳамда Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси матбуот котиби бўлиб ишлаяпман.

    Мен фактларни текшириш – номаълум манбалар билан ишлаш мавзусини тўлиқ тушунмадим. Энг қизиқарлиси Aлександр Aмзиннинг дарси бўлди. Дарсларда фаол иштирок этганим учун Aлександр менга интернет журналистикасига бағишланган китобини совға қилди. Олган барча билимларимни кундалик ишимда қўллайман, албатта. Барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Қозоғистонлик иштирокчи Дониёр Садвакасов:

    – Мен икки йилдирки, журналист сифатида ишлаб келаман. Мен бир жойда ўтирмаётганимдан хурсандман, муҳарриримиз ҳам баъзан шундай талаб қўядики, дам олиш кунлари ишга борамиз. Асосийси, баъзида журналистларни ҳам эшитишади ва биз вазиятни фуқаролар фойдасига ўзгартира оламиз.

    Менга устозларнинг талабаларга ҳурмат билан муносабатда бўлганлари ёқди. Ҳар бир маърузадан сўнг, устозлар иштирокчиларни гуруҳларга ажратиб, ёритилган материаллар бўйича тапшириқлар беришди. Қизиғи шундаки, менга таниш бўлган йўналишларда мен ҳали кўп нарсаларни билмаслигимни англадим. Ишонаманки, янги билимлар орқали  мен мақолаларим сифатини ошираман. Менимча, бундай мактабларда МДҲнинг таниқли мутахассисларидан тажриба олиш имконияти доим ҳам мавжуд бўлмаган, бу ҳудудий журналистлар учун жуда керакли машғулот бўлди.

    Мазкур лойиҳа америка халқининг AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўмаги билан амалга оширилди ва USAID молиявий кўмагида Internews томонидан ташкиллаштирилган MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read