No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖурналистлар учун фактлар билан ишлашнинг 7 та қоидаси

    Журналистлар учун фактлар билан ишлашнинг 7 та қоидаси

    Фактларни бузиб кўрсатиш ёки нотўғри шарҳлаш  жрналист ва ОАВ учун салбий оқибатларга сабаб бўлиши  мумкин,  минтақамизда ҳамма  таҳририятлар ҳам «фактчекер» штатига эга бўлмагани учун  материаллар муаллифлари ҳар бир сўзга жуда  эҳтиёткорлик билан  муносабатда бўлишлари зарур.

    Бу материалда биз  сиз ва ўқувчиларга  эълон қилинган  материаллардаги фактларни текшириш  осон бўлиши учун  бир неча маслаҳатларни таклиф этамиз. Маслаҳатлар The New Yorkerнинг катта муҳаррири ва фактография бўлими раҳбари Питер Кенди ҳамда Колумбия университети Журналистика мактаби профессори,  Пулитзер мукофоти соҳиби Жонатан Веинер дан олинган интервью асосида тайёрланган.   Материалнинг асли   poynter.org га  жойлаштирилган.

    1.Муҳаррирдан топшириқ олаётганда улар сиздан қандай далил-исботлар  кутаётганини сўранг.

    Бу қадам  вақтингизни тежайди ва  етишмаётган  маълумотларни  турли манбалардан тўплаётганда бош оғриғидан халос қилади.  Бунинг устига  сиз бу ҳақда сўраганингиздан муҳаррир мамнун ҳам бўлади.

    1.  Ўз манбаларингиз тўғрисидаги маълумотларни ёзиб қўйинг

    Булар  The New Yorker  фактография бўлими ўз журналистларидан талаб қиладиган нарсалар:

    • Интервью  оладиган барча манбаларнинг уй ва иш телефонлари,
    • Сиз фойдаланадиган  ҳар бир ҳужжат учун библиографик маълумотлар (муаллиф, номланиш, сана, ҳавола, нашриёт).  Агар  бу босма версия бўлиб, сизда унинг нусҳаси бўлмаса, албатта нусҳа олинг.
      the eyes of truth r always watching u

    Gisela Giardino

    1. Агар сиз тармоқдаги материални тадқиқ қиладиган бўлсангиз

    Ҳамиша манбани  ёдга олинг. Агар буни  қилишни унутсангиз, ўша калит сўзлар бўйича қидирув беришга ҳаракат қилинг. Аксарият ҳолатларда бу ёрдам беради. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, ўз браузерингизда воқеа журнали бўйича  ўтинг.

    1.  Агар сиз дала шароитларида блокнот билан ишлаётган бўлсангиз

    Ўз китобини ёзаётганда турли шароитларда  — Галапагос оролларидан то Принстон университетидаги лабораториягача  ишлашига тўғри келган Веинер    ҳар қандай шароитларда   қайд этган ёзувларини  тушунишга ёрдам  берадиган  техника ишлаб чиқди. Виенер  ўзи суҳбатдош  бўлган одам ва жой, сана ҳамда вақтни аниқ белгилай бошлади.

    «Шунингдек  ёзувларимни ўқишни  осонлаштирадиган  маълум белгилар ҳам бор —  улар билан мен  сўзма-сўз  қилган қайдларимни ва ўзим бироз ўзгартириб ифодалаганларимни фарқлайман.».

     Веинер ўз қайдларини  қоғозга  туширганда  у ҳар бир ёзилган саҳифани қалам узунлигидаги чизиқ билан белгилаб қўяди. Агар сиз аудиоёзувларни қоғозга тушираётганда,  фойдаланиш ниятида бўлган иқтибосга дуч келсангиз,  бу сўзларни  вақтинчалик оралиқ билан белгилаб қўйинг.

    Иш жараёнида баъзан  қисқа видео ёки фото олиб қўйиш  ҳам жуда фойда беради. Шу йўсинда сиз   ёзувларингиздаги барча маълумотларни қайта текшириб кўришингиз мумкин бўлади. Бу яна сиз аввал пайқамай қолган деталларга эътибор қаратишингизга ҳам ёрдам беради.

    1. Агар сиз кўп манбалар билан материал ёзсангиз

    Кенди  Колумбия Журналистика мактабидаги чиқишида фактография  — фақатгина  фактлар ва воқеанинг ўзини уйғунлаштириш эмаслигини таъкидлаган эди. У воқеанинг катта  манзарасини тўғри узатиш ҳамдир.  Шундай    қилиб,   муҳаррир билан  нима учун интервьюга  у ёки бу шахсни танлаганингиз ва нима учун бошқаларга мурожаат қилмаганингиз ҳақидаги суҳбат сизга  турли томонларнинг фикрлари ҳисобга олинган салмоқли  материал тайёрлашингизга ишонч ҳосил қилишингиз учун ёрдам беради.

    1. Ўз ёзувларингизни тартибли сақланг

    Тармоқда  журналист фаолиятини  енгиллаштирадиган ва  ахборот манбаларини ёдда сақлашга кўмаклашадиган дастурий маҳсулотлар  мавжуд.   Scrivener —улардан бири. Ушбу дастур сизнинг барча тадқиқотларингизни(ҳаволалар, веб-саҳифалар, иқтибослар, манзиллар, видео, аудио) бир «лойиҳа»да сақлаш имконини беради. DevonThink Pro  Scrivenerеменнинг  аналоги ҳисобланади, яна бир вариант —  Evernote бепул  дастури.

    Агар хатто сиз  дастурий таъминотдан фойдалана олмасангиз ҳам,  папкалар, ёзувлар, файллар, иловалар ва бошқа маълумотларни тартибли сақлаш учун маълум схемаларни ишлаб чиқинг. Ёзувлар  шундай сақланиши лозимки, сиз осонлик билан керакли маълумотни топа олинг ва ҳудди шундай осонликда  материални бошқа одамга бера олинг.

    1. Ёзаётганда у ёки бу фактни қаердан олганингизни қайд этинг

    Агар веб учун ёзаётган бўлсангиз, унда сизнинг фикрингизча ўқувчига материални яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган  манбаларга ҳаволаларни бўлишинг. Агар сиз  манбадан фақат ўз муҳаррирларингиз учун иқтибос келтирадиган  бўлсангиз, унда алоҳида механизм ишлаб чиқинг. 

    Сиз  онлайн  ёки босма  нашр учун ёзасизми,  у ёки бу манбага ҳавола бериш ҳеч қачон ҳалақит бермайди. Хатто сиз  ҳаммага маълум фактни келтирадиган бўлсангиз ҳам, агар нуфузли манбани кўрсатадиган бўлсангиз, муҳаррирга  уни текшириш осон бўлади.

    Бу одат ва кўникмаларни ривожлантириш  сизни нафақат яхши журналист қилиб етиштиради, балки,  шунингдек, муҳаррирларингиз ҳурмати ва ишончини қозонишингизга ҳам ёрдам беради. Улар  сизга ишончли фактларга эга бўлган  хатосиз  материаллар тайёрлашингизга кўмаклашади.

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read