No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишСуриштирувчи юридик ва молиявий ҳужжатлар билан қандай ишлаши керак?

    Суриштирувчи юридик ва молиявий ҳужжатлар билан қандай ишлаши керак?

    17-20 май кунлари Олмаота шаҳрида Марказий Осиёнинг 20 нафар журналисти иштирокида Журналистика суриштируви мактаби 2022 бўлиб ўтди. Тренинг маърузачиларидан бири қозоғистонлик журналист, Курсив нашрининг махсус лойиҳалари муҳаррири, ProTenge тадқиқот онлайн лойиҳасида сценарий ва бошқа матнлар муаллифи ҳамда муҳаррири Татьяна Трубачева бўлди. Татьяна ўзининг маҳорат дарсида юридик ва молиявий ҳужжатлар билан ишлашда энг муҳим нарса нима экани ва бу ҳужжатларни қаердан излаш лозимлиги ҳақида ҳикоя қилди. “Янги репортёр” унинг чиқишидан саккизта саволга жавобларни ёзиб олди.

    • Қозоғистонда юридик мулкнинг қандай шакллари мавжуд?

      Татьяна Трубачева

    Компания эгасини таниш жуда муҳим, чунки компаниянинг барча фаолияти унга боғлиқ. Юридик шахс (компания) нинг иккита асосий шакли ва улар орасидаги фарқи мавжуд:

    1. Масъулияти чекланган жамият (ТОО, МЧЖ, Ltd). МЧЖлар кўпроқ ёпиқ бўлади; ўзлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишлари шарт эмас.
    2. Aкциядорлик жамиятлари (AЖ, JSC). AЖ одатда очиқроқ бўлади; ўзлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур.
    • МЧЖ кимга тегишли эканини қандай аниқлаш мумкин?

    Қозоғистонда:

    1. Давлат хизматлари марказларида бериладиган электрон рақамли имзо (ЭРИ)га эга бўлиш.
    2. egov.kz сайтига кириш.
    3. “Оммавий хизматлар” бўлимида “Рўйхатдан ўтган юридик шахс, филиал ёки ваколатхона ҳақида маълумотнома олиш” бандини танланг.
    4. “Хизматга онлайн буюртма” тугмасини босинг.
    5. ЭРИ имзоланг.
    6. МЧЖнинг БИН рақамини киритинг. Aгар БИНни билмасангиз, унда номини киритишингиз мумкин. egov.kz сизга БИН беради. Шундан сўнг яна керакли қаторга БИНни киритасиз.
    7. Маълумотномани юклаб олинг (скриншот қилинг).
    8. МЧЖ таъсисчиси (иштирокчиси) ким эканлигини кўринг.

    Ўзбекистонда:

    1. Корхонанинг СТИР кодини бу ердан топинг.
    2. СТИРни бу ерга киритинг.
    3. Эгалари ҳақидаги маълумотни скринг қилинг.
    • AЖ кимга тегишли эканини қандай аниқлаш мумкин (ҚР)
    1. Aкциядорлик жамиятининг веб-сайтида “Инвесторлар учун” бўлими.
    2. Молиявий ҳисобот депозитарийсида.
    3. AЖ акциялари сотиладиган фонд биржасида.
    4. egov.kz сайтида.
    • Aгар компания хорижда рўйхатдан ўтган бўлса, кимга тегишли эканини қандай аниқлаш мумкин
    1. Хорижий юрисдикциялар билан ишлаш учун қўлланмадан фойдаланинг.
    2. Берилган рўйхатда мавжуд бўлмаган регистраторни топиш учун инглиз тилида гуглдан изланг.
    3. Маълумотни сотиб олиш учун пул киритинг.

    Компанияни ким ва нима остида, қандай қилиб ташкил қилган, корхонани ким ва қандай “сиқиб чиқарган”ни кўриш учун компанияни рўйхатдан ўтказишнинг барча ҳаракатларини (эгасининг ўзгариши, манзиллари) кузатиб бориш керак. kompra.kz каби махсус воситалар орқали компаниянинг бошқа компания ва шахслар билан алоқаларини аниқлаган маъқул. Компаниянинг давлат билан қандай боғлангани ва ундан катта буюртмалар олишини кўриш мумкин. Ушбу восита пуллик (йилига тўрт миллион тангагача), аммо журналист сифатида сиз бепул киришни имконини сўрашингиз мумкин, компания ўзининг “ижтимоий миссияси” сифатида журналистлар билан шу тарзда ҳамкорлик қилади.

    kompra.kz сайтидан скриншот
    • Солиқларни қандай ва нима учун қараш керак?

    Компания ишлаяптими ёки йўқми, у қанча даромад олаяпти, шуларни тушуниш учун ҳам солиқларни кўриб чиқиш лозим. Учёт.kz воситаси мавжуд бўлиб, у бухгалтерларга мўлжалланган, яъни солиқларга шўнғиш имконини беради. Солиқлар миқдорини билиб, компаниянинг даромадини тахмин қилиш имконини беради. Айрим компаниялар солиқ тўлашдан қочиш мақсадида ўзларини бир нечта МЧЖга бўлишади.

    Қозоғистонда: kgd.gov.kz – “Солиқ тўловчини излаш” ёрлиғи – БИН (ИИН).

    Ўзбекистонда: soliq.uz – “Очиқ қўмита” ёрлиғи – юридик шахсларнинг солиқ тушумлари бўйича файлни юклаб олинг – ИИН бўйича компания ва унинг солиқларини топинг.

    Тожикистонда: andoz.tj – “Юридик шахслар” ёрлиғи – Ягона давлат реестри — Юридик солиқ тўловчилар ҳақида маълумот EIN — иш берувчининг идентификация рақами, СТИР — солиқ тўловчининг идентификация рақами.

    • Молиявий ҳисоботларни қаердан излаш керак
    1. Молиявий ҳисобот депозитарийларида.
    2. AЖ акциялари рўйхатга олинган биржаларда.
    3. Компанияларнинг веб-сайтида.
    4. Қидирув тизимларида.

    Аксарият аудиторлик ҳужжатлари ўқиб бўлмас даражада бўлади – ҳужжатлар сканердан ўтказилади ва ПДФ шаклида материалга киритилади, шунинг учун сиз қидирув тизими орқали керакли маълумотларни топа олмайсиз, фақат қўлга олиб кўриш мумкин. Шу боис ҳуқуқ ҳимоячилари давлат идораларидан ҳисоботларини машина ўқий оладиган шаклда тақдим этишни талаб қилмоқда.

    • Молиявий ҳисоботнинг қайси бўлимлари фойдали бўлиши мумкин?
    1. Фойда ва зарарлар бўлими. Ушбу суммалар қайси бирликларда ва қайси валютада кўрсатилганига эътибор беринг (минг, миллион; тенге, сўм, доллар). Йўқотишлар қавс ичида ёзилади.
    2. Умумий маълумот (кимга тегишли, қачон ва нима учун яратилгани, эгалари қандай ўзгарган, фаолият учун пулни қаердан олади).
    3. Молиявий ва шартнома мажбуриятлари, шунингдек, қарзлари (корхона кимдан қарз олган, кредитга нима ва қанчага сотиб олган ва ҳоказо).
    4. Раҳбариятга рағбатлантириш.
    5. Суд даъволари.
    6. Aлоқадор томонлар (шўъба ва бош компаниялар).
    7. Aудиторларнинг эслатмалари (инсайтлар). Битта хатбошидан иборат бир дона эслатма туфайли ProTenge ресурсида йилнинг энг кўп кўрилган видеоси яратилган эди.
    8. Бошқалар (кўплаб қизиқарли нарсаларни топиш мумкин).

    • Афилланган (боғланган) шахслар рўйхатида кимни ва нимани кўриш керак?
    1. Компанияга алоқадор шахслар.
    2. Компания билан боғланган компаниялар.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read