No menu items!
More
    ДомойВоқеаМахсус репортажлар мактаби 2022 якунлари

    Махсус репортажлар мактаби 2022 якунлари

    30 майдан 3 июнгача Олмаота шаҳрида Internews ва унинг ҳамкорлари томонидан ташкил этилган “Махсус репортажлар мактаби” ўтказилди. Мактаб ишига Қозоғистон ва Ўзбекистондан 15 нафар бошловчи тележурналист ва мустақил видеомейкерлар таклиф этилди. Жами бўлиб 120 га яқин ариза топширилди, танловда ҳар бир ўринга саккиз киши даъвогарлик қилди. Аксарият иштирокчилар журналистика соҳасида таълим олмаган – улар орасида, масалан, сиёсатшунослар, шунингдек, аввал ўзини блогерлик ва фуқаролик журналистикасида синаб кўрганлар ҳам бор. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “чиндан ҳам ақлли, нимагадир эришиш ва ўсишга иштиёқи баланд иштирокчилар келишди”.

    Медиа-тренер Денис Бевз. Aлексей Ли фотоси

    Курс амалий машғулотлар учун мўлжалланган эди. Бироқ бошланишида мураббий ва таклиф қилинган маърузачилар махсус репортажларни яратиш назарияси, хавфсизлик қоидалари ва шахсий бренднинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишларига тўғри келди. Россиялик тележурналист, ТЭФИ мукофоти совриндори, медиа-тренер Денис Бевз Мактабнинг бош мураббийи бўлди. У материални яратишнинг асосий воситалари ҳақида гапирди, шунингдек, “Қандай қилиб тасвир орқали ҳикоя қилиш керак?”, “Қандай қилиб материални тамошабоп қилиш керак?” каби саволларга жавоб берди. Лойиҳанинг иккинчи медиа-тренери қозоғистонлик Марат Содиқов эди, у монтаж асослари йўналишида сабоқ ўтди.

    – Ушбу тренингни умуман ноодатий, дейиш мумикин, чунки иштирокчиларнинг кўпчилиги телевидение ходимлари эмас, балки блогерлардан ташкил топди. Биз эса уларга фактларни қайта текшириш, бугунги истиқболли ракурс, низонинг барча томонларида фикр бўлиши, тақдим қилинаётган натижа масъулияти ҳақидаги журналистиканинг асосий тамойилларини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Боз устига, машғулотлар жуда тиғиз жадвал асосида кечди. Мактабдаги машғулотларда биз уларга доимо такрорладикки, тренингнинг мақсади – фикрлашни шундай тизимлаш лозимки, улар визуал тарзда ўйлай бошласинлар, видео кетма-кетликни шундан тақдим этсинлар. Мен ўзим фаолиятимни газетада бошлаганман, телевизион фикрлашга мослашиш анча кўп вақтни олган. Натижага тренинг иштирокчилари суратга олиш жараёнида монтаж ишларини тасаввур қила олишганда, операторга кетма-кет тушунтиришлар беришни тўхтатганларида эришилади. Бир-иккита аниқ йўналиш ва оператор айнан керакли нарсани суратга олади, – деди Денис Бевз.

    Медиа-тренер Марат Содиқов. Aлексей Ли фотоси

    – Ўйлашимча, менинг асосий вазифам иштирокчиларда мавжуд бўлган камера созламаларини тўғирлашга ёрдам бериш, кадрлар таркибини танлаш, монтаж қандай қурилгани, буни қандай дастурлар билан қилиш кераклигини тушунтиришдан иборат. Aслида, буларнинг барчаси мураккаб эмас – бир неча соат пухта ўрганиш ва бир неча кунлик амалиёт одатда етарли бўлади. Менимча, бугун ҳамма суратга олиш ва монтаж қилишни уддалаши мумкин. Энг муҳими, тасвир ва овоз ёрдамида воқеа, ҳодисалар, одамлар ҳақида гапириб беришни ўрганиши учун визуал ҳикоя қилиш тамойилларини тушунтириш керак”, – деди Марат Содиқов.

    Бундан ташқари, таниқли қозоғистонлик журналист ва медиа-менежерлар Мактаб иштирокчилар ҳузурида мазмунли ва анча қизиқарли маърузалар билан чиқишлар қилишди. Масалан, “Vласть” интернет-журналининг асосчиси Вячеслав Aбрамов таҳририят ичида махсус репортаж мавзуси қандай пайдо бўлиши ва қандай ишлаб чиқилишини борасида айтиб ва кўрсатиб берди. Reuters ахборот агентлиги журналисти Мария Гордеева махсус репортажни суратга олиш пайтида журналистнинг хавфсизлиги ҳақида гапирди. Мухбир Оксана Aкулова эса ўз тажрибасидан келиб чиқиб, органлар трансплантацияси “Лист ожидания” лойиҳаси мисолида мавзуини қандай топиш ва шу йўналишда мутахассис бўлишни тушунтириб берди. Zakon.kz сайти Voxpopuli махсус репортажлар бўлими муҳаррири Aлёна Мирошниченко ёпиқ эшикларни қандай очиш ва “Журналист касбини ўзгартиради” жанридаги ўзининг тадқиқот тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, польшалик тележурналист ва медиа-менежер Aлександр Перчинский ҳам ZOOM орқали чиқиш қилди. 1980-йилларда у Ёсир Aрафатдан беш марта интервью олган, 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида Қозоғистонда “Миллионни ким олади” ва “X-Factor” шоуларини ишга туширган. Тез орада энг ёрқин маъруза тезислари билан “Янги репортёр” сайтининг “Самоучитель” бўлимида танишишингиз мумкин бўлади.

    Aлексей Ли фотоси

    Назарий қисмдан сўнг иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, долзарб мавзулар бўйича бир нечта видеорепортажлар яратишга киришдилар – маърузачиларни излаш, сценарий ёзиш ва видеолар кетма-кетлигини яратиш билан шуғулландилар. Жамоалар уйларига қайтгач, материаллар устида ишлашни якунлашлари, шунингдек, уларни эфирга чиқариш ёки ижтимоий тармоқларга жойлаштириш вазифаси режалаштирилган. Ташкилотчилар энг яхши ишлар стипендиялар билан рағбатлантирилишини маълум қилдилар. Биз икки нафар тренинг иштирокчиларидан кутган ва олган таассуротлари ҳақида сўрадик.

    – Мен “Петропавловск News” минтақавий ахборот агентлигининг бош муҳарририман. Биз сайтимизга матнли маълумотлар, фотосуратлар ва баъзида видеолар қўямиз. Буни асосан интуитив тарзда бажариб келар эдик. Мен бу ерга сценарий ёзишни, видеоларни суратга олиш ва монтаж қилишни профессионал даражада ўрганиш мақсадида келдим. Шунингдек, янги монтаж қилиш дастурини ўрганмоқчиман. Агар ўзим ўрганиб олсам, ходимларимга ҳам ўргатаман”, – дейди журналист Екатерина Назаренко.

    Aлексей Ли фотоси

    – Таътилимдан кейин “Махсус репортаж” тренингида иштирок этиш насиб қилди. Мен нафақат билимимларимни янгилаб олдим, балки янги кўникмалар, тушунчалар, мотивацияга ҳам эга бўлдим. Журналистикада 10 йилдан бери фаолият юритаман, ишни “Хабар” ва бошқа ОAВда бошлаганман, кейин эса видеография ва фотография билан шуғуллана бошладим. Айни пайтда видеожурналист сифатида ривожланмоқчиман, махсус репортажни ҳужжатли кино даражасига олиб чиқмоқчиман, – дейди олмаоталик журналист Меруерт Пралиева.

    Aлексей Ли фотоси

    Юлия Новикова, Наталья Слудская ва Лия Будиянскаядан таркиб топган Be Globe жамоаси ушбу лойиҳада Internews ҳамкорлари бўлишди. Ўзбекистон томонидан журналист ва медиа-тренер Лола Исломова ёрдам берди.

    Аслида Мактаб – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўқувлар ташкил қилиш бўйича 20 нафар ҳамкорлар учун жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган семинарнинг дастлабки натижаларидан биридир. Семинардан кўзланган мақсад халқаро ташкилотлар билан нега ва қандай ҳамкорлик қилиш, улардан грант олиш каби саволларга жавоб бериш эди. Назарий жиҳатдан, Internews ушбу тренингларнинг барчасини ўзи ўтказиши мумкин, бунинг учун етарли ресурс, билим ва кўникмалар мавжуд. Бироқ нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида нафақат ўз ходимларини тайёрлаш, балки тренинглардан даромад топадиган янги авлод тренерлари етиштириш вазифаси ҳам турибди. Тажрибали журналист Юлия Новикова ушбу семинарда қатнашганидан сўнг жамоа тўплаб, Internews мураббийлик кўмаги билан тезкорликда медиа бозор учун долзарб мавзу бўйича ўқув машғулотларини ташкил этди. Жамоа шу йилнинг сентябрь ойида яна бир ўқув машғулотлари ўтказишни режалаштирган.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read