No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2022 танлови финалчилари аниқланди

    MediaCAMP Award 2022 танлови финалчилари аниқланди

    Бешта асосий номинация бўйича 74 нафар муаллиф ҳамда “Вақт йирик планда” номинациясида 20 нафар фотосуратчи, карикатурачи ва иллюстратор Марказий Осиё бўйича ўтказилган ушбу танловнинг финал қисмига етиб келди. Улар таниқли журналист ва медиа экспертлардан иборат миллий комиссиялар томонидан саралаб олинди.

    Бу йил ташкилотчиларга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 821 та ариза келиб тушди.

    Ушбу финалчилар энди бир-бири билан рақобатга киришади – уларнинг ишлари минтақавий ҳакамлар ҳайъатига баҳолаш учун тақдим этилади, мумкин бўлган босимнинг олдини олиш мақсадида натижалар эълон қилинмагунча уларнинг исмлари сир сақланади. Ўзбекистон ва Туркманистон муаллифларининг хавфсизлиги учун ташкилотчилар финалчиларнинг исмларини эълон қилмасликка, балки улар билан шахсан боғланишга қарор қилишди. Қуйида бошқа мамлакатларнинг финалчилари билан таништириб ўтамиз.

    Қозоғистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    Тушуниш вақти номинацияси

    “Ғалаба қозониш вақти” номинацияси

    “Яратиш вақти” номинацияси

    Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси

    Қирғизистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    • Анастасия Лисогорова Kloop.kg  учун дорихонада гиёҳвандлик воситаларининг эркин савдоси ҳақидаги суриштируви билан;
    • Чўлпонбек Сабирбеков ва Чинаргул Жумабекова “ПолитКлиника” учун “Ҳокимият алмашгандан сўнг сўз эркинлиги камайиб бормоқда” номли таҳлили билан;
    • Александр Александров, Александра Титова ва Зара Садигалиева онасини топиш учун актриса бўлишни орзу қилган меҳрибонлик уйи битирувчиси Жанаранинг ҳикояси билан.

    Тушуниш вақти номинацияси

    • Али Токтакунов ва унинг қирғиз тилидаги “600 % үстөк. Кыргызды карызга батырган Сомо” суриштируви;
    • Савия Хасанова ва Мундузбек Каликов Аёл нимани йўқотди? Қирғизистон ҳукуматидаги тенгсизлик бўйича Kloop суриштируви материали билан;
    • 24.kg мухбири Анастасия Бенгард “Иссиқкўлда нефть доғлари: ўн йиллик музокаралар, қачон ечим топамиз? саволига жавоб излаган.

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    Яратиш вақти номинацияси

    • Аизирек Иманалиева Kloop.kg учун эко-тадбиркор Таалайбек Асейинов ҳақида ҳикоя тақдим қилган;
    • Анастасия Лисогорова, Мундузбек Каликов, Айдай Токоева ва Александр Александров автомобилини сотиб, кредит олиб, чиқинди қайта ишловчи корхона очган қишлоқлик фуқаро ҳақидаги ҳикояси билан;
    • Алибек Ажибеков ва “Биздин ТВ” учун ҳикоя: «Энеден калган өнөр киреше булагына айланды».

    Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси

    • Али Токтакунов “Провокация ва ёлғон. Қирғиз билан қозоқни ким уриштириб қўймоқчи?” материали билан;
    • Айдай Токоева ва Анастасия Лисогорова Kloop.kg орқали украиналик қочқинларга ёрдам бераётган қирғизистонлик шифокор ҳақида материал берган;
    • Гулмира Маканбай қизи “Чегарадаги вазият. Боткенда вайрон бўлган уйларни ким ва қандай тиклаяпти”, мавзусини таҳлил қилди ва 24.kg ўқувчилари билан бўлишди.

    Тожикистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    Тушуниш вақти номинацияси

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    Яратиш вақти номинацияси

    Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси

    • Нодира Собирзод “Энди оиламга пул жўната олмайман” Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари қандай таъсир қилгани ҳақида тожик муҳожирларининг ҳикоялари” материали билан. Your.tj учун;
    • Алия Хамидуллина AsiaPlus учун “Бу мен бошдан кечирган энг даҳшатли нарса эди”. Украинадан қочган тожикларнинг ҳикоялариматериал учун.

    Вақт йирик планда” номинацияси

    “Вақт йирик планда” махсус номинацияси бўйича ишлар 31 июлга қадар қабул қилинди. Ўтган йилги тартибга кўра, ушбу номинацияга нафақат фотосурат, балки карикатура, коллаж ва иллюстрациялар ҳам тақдим этиш мумкин. “Вақт йирик планда” учун тақдим қилинган ишлар танловнинг техник ва бошқа талабларига мувофиқ техник танловдан ҳам ўтди. Аммо ушбу номинация ғолиби аудитория томонидан аниқланади – айнан энг кўп “лайк” тўплаган асар муаллифи ғолиб бўлади. Ғолибга 2022 йил 30 сентябрга қадар ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.

    Бу йилги янгилик шундаки, ушбу номинацияда асосий ғолибдан ташқари яна бир ғолиб бўлиши мумкин. Бунинг учун MediaCAMP Award мукофотининг минтақавий ҳакамлар ҳайъатидан “Вақт йирик планда” номинациясидаги материалларни ҳам кўриб чиқишларини сўраймиз – уларнинг тавсиясига кўра махсус соврин берилиши мумкин.

    Барча номинациялар бўйича танлов ғолиблари 10 октябрь куни MediaCAMP Fest 2022 ёпилиш маросимида эълон қилинади ва тақдирланади.

    Танлов координаторлари финалчиларни табриклайди ва фестивалнинг махсус иштирокчиси сифатида таклиф қилиш учун айни пайтда улар билан боғланишмоқда. Internews финалга чиқа олмаганларга вақт ажратганлари ва ажойиб материаллар учун миннатдорлик билдиради.

    “Йил сайин танловнинг саралаши қийинлашмоқда, – дейди MediaCAMP Award координаторлари. – Танловга тақдим этилаётган ишлар сонигина эмас, сифати ҳам ортиб бормоқда. Муаллифлар турли форматларда ишлашмоқда, шунинг учун ҳакамлар ҳайъати аъзолари нафақат қизиқарли ва долзарб мавзуларга эътибор қаратиб, ғолибларни танлашлари, балки материалларнинг услуби, визуализация сифати ва тақдим этилишини солиштиришлари керак бўляпти. Келгуси йил иштирокчилар орасида бу сафар танловдан ўта олмаганларни яна кўришга умид қиламиз. Кейинги танловга албатта ариза топширинг. Айнин сиз ғалабага даъвогарлардан бирига айланишингиз эҳтимоли юқори!”

    2022 йил 31 август куни дунёнинг таниқли медиаэкспертларидан бири, Россия телевидениеси ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун икки карра ТЭФИ мукофоти совриндори, Internews ташкилотининг стратегик ривожланиш бўйича эксперти, MediaCAMP Award минтақавий ҳакамлар ҳайъатининг доимий раиси Манана Асламазян Ереванда фожиали тарзда ҳалок бўлди. Танловимиз Марказий Осиёнинг бешта давлати медиасига машҳур экани ва улар томонидан севилишида унинг хизматлари катта эди.

    Internews жамоаси ҳамкасбимиз хотирасига Манана Асламазян мукофотини таъсис этишга қарор қилди. Ушбу мукофот ҳам Award 2022 тақдирлаш маросимида топширилади. Мукофот ҳақида батафсил маълумот яқин орада эълон қилинади.

    MediaCAMP Award 2021 мукофоти  ғолиблари рўйхатини бу ерда, 2020 йил – бу ерда ва 2019 йил ғолиблари рўйхатини – бу ерда кўриш мумкин.

    Ушбу танлов Америка халқининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширган кўмаги ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read