No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқиЎзбекистон журналистлари учун ахборот олиш ва ундан фойдаланиш. 3-қисм

    Ўзбекистон журналистлари учун ахборот олиш ва ундан фойдаланиш. 3-қисм

    Журналист ва блогерлар учун давлат идоралари ва давлат муассасаларидан ахборот олишнинг самарали усулларидан бири бу уларга мурожаат қилишдир. Бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 ва 30-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “ОАВ тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларида назарда тутилган.

    Ахборот сўровини нафақат медиага алоқадор шахслар, балки оддий фуқаролар ҳам ёзиши мумкин. Туркум мақолаларимиз шу масалага бағишланган. Мақоланинг биринчи қисмни бу ерда ўқишингиз мумкин. Иккинчи қисм эса ушбу ҳаволада келтирилган.

    Маълумот бериш рад этилган тақдирда нима қилиш керак? Шикоят қилиш усуллари қандай?

    Ахборот сўровлари туфайли давлат органлари жамоат манфаатлари мавжуд бўлган фаолият соҳаларига эътибор қаратади. Сўровлар давлат ва жамоат органлари ва муассасаларига таъсир қилиш дастагига айланади. Мурожаатлар мансабдор шахсларда ишга янада масъулиятли муносабат, ўз ҳаракатлари устидан жамоатчилик назорати туйғусини шакллантириш имконини беради. Бу ҳар қандай давлатда фуқаролик жамияти ривожланганидан далолатдир.

    Аммо маълумот сўрови рад этилиши ёки жавоб тўлиқ эмаслиги ёки юзакилиги билан ОАВни қониқтирмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

    Қандай ҳолларда рад этиш қонуний бўлади?

    Маълумот беришни рад этиш қонуний бўлади:

    • маълумотларга эга бўлмаган ёки сўров қилинган маълумотларга эгалик қилиш бўйича раҳбарнинг мажбурияти йўқлиги ҳолатларида;
    • агар сўралаётган маълумотлар кириши чекланган ахборотга тегишли бўлса;
    • агар нусха кўчириш ёки чоп этиш билан боғлиқ харажатлар назарда тутилган ва тўлов амалга оширилмаган бўлса;
    • сўровга қўйиладиган талаблар (исм-шариф, телефон, манзил, маълумотлар тавсифи, сана, имзо) бажарилмаган тақдирда.

    Агар сизга маълумот беришни рад этишса, нима қилиш керак?

    Агар сиз рад жавобини олган бўлсангиз, унинг мазмуни, шунингдек расмий тафсилотлари билан танишишингиз керак. Рад этишда сўровни кўриб чиқиш учун масъул шахснинг тўлиқ исми-шарифи ва лавозими, рад этиш санаси ва асосли сабаби, рад этиш устидан шикоят қилиш тартиби ҳамда имзоси бўлиши лозим. Уларнинг йўқлиги ёки қоидаларга риоя қилмаслик жавобни асоссиз деб ҳисоблаш учун замин бўлади.

    Жавоб бериш муддати бузилган ёки маълумот сўраш қонунга хилоф равишда рад этилган тақдирда, журналист ва блогерлар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мақсадга мувофиқ. Улар ариза (шикоят) билан бевосита судга ёки юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Юқори орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилмаслик аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.

    Сўровлар билан ишлаш амалиёти шуни кўрсатадики, ахборот олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг икки йўли мавжуд:

    • юқори турувчи органларга, шу жумладан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига мурожаат қилиш;
    • ахборот тарқатувчиларга қарши даъво аризаси бериш.

    Мурожаатнинг пировард мақсади ахборот эгасини маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш (сўровга жавоб бермаслик, маълумот бермаслик, маълумот беришни қонунга хилоф равишда рад этиш, маълумотларни кириш имконияти чекланган маълумотларга асоссиз равишда киритиш, ўз вақтида ёки маълумотни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумот бериш).

    Ҳозир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасининг ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига журналистлар ва ОАВ ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисидаги моддани киритиш бўйича ҳуқуқий ташаббуси бор ва у ҳалигача қабул қилинмади. Аммо шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиев қонунни имзолади, унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги модда киритилди.

    Ўзбекистон судлари амалиёти шуни кўрсатадики, ахборот сўраб олиш ҳуқуқининг бузилиши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига мувофиқ кўриб чиқилади. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, шу жумладан, ахборот сўровларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёки электрон шаклда жавоб юбормаслик, тегишли қарор қабул қилиш. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини таъминламаслик, мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор ижросини таъминламаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бирдан уч баробаригача жарима солинишига сабаб бўлади (бир базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм, 27,23 АҚШ доллари. Шунга кўра, бирдан учгача БҲМ – 27 дан 81 долларгача – таҳририят изоҳи.).

    Кодексда, шунингдек, шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишишни асоссиз рад этиш ҳолларини тартибга солувчи 44-модда ҳам мавжуд.

    Шундай қилиб, ҳуқуқбузарни жавобгарликка жалб қилиш орқали ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун сиз ҳаракатсизликни ноқонуний деб эътироф этиш ва маълумот беришга мажбур қилишни талаб қилиб, маъмурий даъво билан судга мурожаат қилишингиз керак.

    Маъмурий орган ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) устидан шикоят ишларини кўриш тартиби қандай?

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-процессуал кодексининг 4-моддасига мувофиқ манфаатдор шахс, шу жумладан ОАВ ва журналистлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мумкин. Бунинг учун маъмурий орган ва унинг мансабдор шахсининг ушбу қарори, ҳаракати (ҳаракацизлиги) ОАВ ва унинг ўқувчиларининг ахборотга бўлган ҳуқуқларини бузган ва маълумот олишига тўсқинлик қилган деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатини (ҳаракацизлигини) ноқонуний деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишлари лозим.

    Фақат давлат органларигина маъмурий орган ҳисобланадими?

    Маъмурий органлар деганда давлат органлари ва уларнинг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий ва бошқарув ваколатига эга бўлган бошқа ташкилот ва комиссиялар тушунилади.

    Маъмурий органларнинг қарори ёзма ёки мустақил шаклда қабул қилиниши мумкин (масалан, маълумот сўровини қондиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришнома).

    Мансабдор шахснинг “ҳаракати” ва “ҳаракатсизлиги” нимани англатади?

    Маъмурий орган ва уларнинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари деганда манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари (масалан, ахборот олиш ҳуқуқи) бузилишига сабаб бўлган ёки ҳуқуқбузарликларга тўсқинлик қиладиган юридик аҳамиятга эга бўлган буйруқ ва қарорлар (масалан, маълумот беришни рад этиш) тушунилади.

    Ҳаракатсизлик деганда маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан ўзига юкланган мажбуриятни бажармаслик (масалан, ОАВ ва журналистлар сўровига лавозим йўриқномалари, низомлар, буйруқлар асосида жавоб бермаслик) тушунилади.

    Маълумотни рад этиш устидан шикоят билан қаерга мурожаат қилиш мумкин?

    Маъмурий орган ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан маълумот бериш рад этилганлиги ёки жавоб бериш муддатлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят) орган жойлашган ёки қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) баҳсли бўлган мансабдор шахснинг иш жойидаги туман (шаҳар) маъмурий судига берилади.

    Турли жойларда жойлашган бир нечта жавобгарга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда, ариза (шикоят) судланувчилардан бирининг жойлашган жойидаги аризачи танлаган суд органига берилади.

    Сўралган ахборотни тақдим этилиши ҳуқуқи бузилганлиги учун судга берилган шикоятда қандай маълумотлар акс этиши керак?

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасида ариза (шикоят) нинг шакли ва мазмунига қўйиладиган талабларга мувофиқ, жумладан, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

    • қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётгани;
    • маълумот беришни рад этган маъмурий органнинг номи;
    • маълумот беришни рад этиш тўғрисида имзо қўйган мансабдор шахснинг фамилияси ва исми;
    • рад этиш хатининг реквизитлари;
    • қандай аниқ ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлар бузилганлиги;
    • ариза берувчининг фикрига кўра, маълумот беришни рад этиш тўғрисидаги хат бир-бирига зид бўлган қонун ҳужжатлари;
    • шунга ўхшаш шикоят юқори орган ёки мансабдор шахсга берилганми, агар шундай бўлса, қандай жавоб олинганлиги.

    Аризага (шикоятга) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, эътироз билдирилган қарорнинг нусхаси илова қилинади.

    Ахборот беришни рад этишнинг қонунийлиги/ноқонунийлигини ким исботлаши керак?

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-процессуал кодексининг 67-модда 2-қисмига мувофиқ, мазкур тоифадаги ҳолларда эътироз билдирилаётган қарорнинг, ҳаракатнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини исботлаш мажбурияти мазкур қарорни қабул қилган орган ёки ҳаракат қилган ёки эътироз билдирилган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахс зиммасига юкланади.

    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read