No menu items!
More
    ДомойБизнинг лойиҳаларБиринчи журналистик суриштирувни қандай қилиш мумкин? MediaCAMP Fest 2022 учун Ёқуб Ҳалимовнинг...

    Биринчи журналистик суриштирувни қандай қилиш мумкин? MediaCAMP Fest 2022 учун Ёқуб Ҳалимовнинг маҳорат дарси

    Журналистик суриштирув – бу адоқсиз гапириш мумкин бўлган мавзу. Эҳтимол у ҳеч қачон ўзининг оммабоплигини йўқотмайди ва нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунёда қизиқувчан медиа мутахассисларни ўзига тобора кўпроқ жалб қилади.

    Биз шундай деб ўйлаймиз: агар қизиқарли бўлса, синаб кўриш керак! Тожикистонлик тажрибали тадқиқотчи журналист Ёкуб Ҳалимов MediaCAMP Fest 2022 доирасида янги жанрда илк қадамларини қандай қўйиш ҳақида гапирди. “Янги репортёр” нутқнинг тўлиқ ёзувини тақдим этади.

    Мутахассиснинг нутқидан айрим фикрлар:

    Суриштирувнинг ўз қоидалари ва муддатлари мавжуд. Агар бошқа жанрларда сиз эрталаб мавзуни олиб, оқшомда уни топширишингиз мумкин бўлса, суриштирув бир ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Олтин стандарт муддат – уч ой. Бу сабр-тоқат, психологик тайёрликни талаб қилади. Журналист суриштирув қандай босқичлардан иборат?

    • Ғоя. Агар бу қизиқарли ва муҳим туюлса, кейинги босқичга ўтиш вақти келди.
    • Гипотеза. Биз текширамиз деган фикр айнан шу. Масалан: давлатга алоқадор компания тендерда ғолиб чиқди, лекин ишни муддатда топширмайди – натижада одамлар жабр кўради.
    • Питчинг. Одатда таҳририятлар суриштирувни молиялаштиришни эплай олишмайди. Турли грантлар ёрдамга келади, улар асосан питчинг орқали ўтади. Бунга тайёргарлик кўриш лозим.
    • Эхтимолий манбалар рўйхати. Одамлар, жойлар, порталлар — уларнинг баъзи сатрлари фаразингиз бўлса ҳам, рўйхат тузишингиз керак.
    • Иш режаси. Бу суриштирувнинг тахминий муддатларини англаш ва жадвалдан ташқарига чиқмаслик учун керак.
    • Офисдаги иш. Бу ҳеч қаерга кетиш ёки бориш шарт бўлмаган босқич: Гоогл, қўнғироқлар ва ҳужжатларни ўрганиш.
    • Даладаги иши. Аввалги банддан тушунганингиздек, бу ҳаракат талаб қиладиган жараён: жойида қилинган интервью, шаҳар кутубхоналари, тажрибалар.
    • Қоралама. Тўпланган маълумотларни жамлаймиз.
    • Антиқаҳрамон билан асосий интервью. Бу, жумладан, ахлоқ меъёрларига риоя этиш масаласи ҳамдир. Инсонда жавоб бериш ҳуқуқи бўлиши керак.

    Ёқуб Ҳалимовнинг нутқи АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлди. Маърузачининг фикрлари USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read