No menu items!
More
    ДомойВебинарInternews журналист ва блогерларни “Тенг ҳуқуқлар учун - 2023” онлайн фестивалида иштирок...

    Internews журналист ва блогерларни “Тенг ҳуқуқлар учун — 2023” онлайн фестивалида иштирок этишга таклиф қилади

    Ҳурматли журналист, блогер ва бошқа медиа вакиллари! Сизларни 27-30 март кунлари бўлиб ўтадиган “Тенг ҳуқуқлар учун — 2023” онлайн фестивалида иштирок этишга таклиф қиламиз. Фестивалнинг иш вақти – Олмаота вақти билан соат 16:00 дан 19:00 гача / Тошкент вақти билан 15:00 дан 18:00 гача.

    Дунё тобора очиқлашиб бормоқда ва биз инсонпарварлик ҳамда ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти ва ҳақиқий моҳиятини тобора англаяпмиз. Инсон қадр-қимматини асраш, барча учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, жинси, дини, иқтисодий аҳволи, миллати ва ирқидан қатъи назар, бир-бирини ҳурмат қилиш – ҳар бир масъулиятли ва етук инсонга хос бўлган асосий тамойиллардир. Шунингдек, бу бутун жамият барқарорлиги ва фаровонлигининг асоси ҳамдир.

    Журналистлар ва фикр етакчилари ғояларни эфирга узатадилар, одамлар эса уларни ўзлари учун танлашлари, бу ғояларга таянишлари, биз киммиз ва қандай қилиб бахтли, фаровон жамият қура оламиз каби саволларга жавоб излашлари мумкин. Сизни вебинар ишида иштирок этишга таклиф қиламиз, чунки бизнинг экспертларимиз айнан шу мавзуда сўз юритадилар.

    Учрашувлар туркуми, хусусан, қуйидаги мавзуларга бағишланади:

    1. Медиа ва ижтимоий тармоқларда гендер муаммолари ҳақида қандай ёзиш керак, агар журналист гендер тенглиги, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ масалалар ҳақида ёзса, ундан нима талаб қилинади.
    2. Махсус эҳтиёжга эга одамларни қамраб олиш: ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. Сўзнинг тўғри тузилиши ногиронларнинг ижтимоий жараёнларга янада уйғунлашувига қандай таъсир қилиши мумкин.
    3. Қозоқ тилидаги медиа ва жамоатчилик алоқаларида тилнинг сезгирлиги ва ахлоқ меъёрлари: қозоқ тили янги давр талаблари билан боғлиқ ҳолда қандай ўзгармоқда, нима учун ҳар бир айтилган сўз учун масъулиятни ошириш муҳим.

    Маърузалар рўйхати ва веб-семинарда сўзга чиқадиган мутахассислар кимлиги ҳақида режани батафсил ўрганиш орқали билиб олишингиз мумкин.

    Биз материал субъектларининг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда нозик мавзуларни қандай ёритиш, манба хавфсизлигини қандай сақлаш, зўравонликдан азият чеккан ёки ҳарбий можаролар қийинчиликларини бошдан кечирган одамлар билан қандай суҳбатлашиш, ушбу мавзуларни ёритишда касбий этикани сақлашнинг аҳамияти ва бошқа кўп муҳим масалаларни муҳокама қиламиз.

    Машғулотлар рус, қозоқ ва ўзбек тилларида синхрон таржима билан олиб борилади.

    Сизни 2023 йил 27-30 март кунлари “Тенг ҳуқуқлар учун” очиқ онлайн фестивалида кутамиз.

    Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали.

    Ўзбекистонлик иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш бу ерда.

    Биз сизга иштирок этишнинг иккита йўлини таклиф қиламиз:

    1. Сиз рўйхатдан ўтасиз, дастлабки тестдан ўтасиз ва барча семинарларда қатнашасиз. Вебинарлар охирида якуний тест саволларига жавоб берасиз. Бунда сиз ушбу курсни муваффақиятли тамомлаганингиз ҳақида Internews сертификатига эга бўласиз.
    2. Сиз эркин тингловчи бўлишингиз ва соҳангизга қараб ўзингиз учун маъқул маърузадан бири ёки бир нечтасини танлашингиз мумкин. Бундай ҳолда сиз сертификат олмайсиз, лекин кучли ва тайёр мутахассис бўлишга ёрдам берадиган ноёб билимларга эга бўласиз.

    Яна саволларингиз борми? Агар бор бўлса, уларни kz-info@internews.org  электрон почта манзилига ёзиб юборишингиз мумкин.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read