“Янги Репортер” нашри “Мустақил ўрганиш” рукни остида ёш таҳририятлар, муҳаррирлар ва журналистлар учун фойдали маслаҳатлар сериясига якун ясайди.
Медиа ва уларда фаолият юритаётган ходимларнинг барчаси ўз ишини нимадандир бошлаган. Internews ҳамкори BeGlobe компанияси ўқувчиларимиз учун тренингларда янграган энг долзарб тавсияларни тўплади.
Тўртинчи қисм монетизация ҳақида: “Новая газета Европы”нинг ижрочи муҳаррири Вячеслав Половинко монетизация ва реклама ҳақида, Alash Media Group ҳамкорлар бўлими муҳаррири Юлия Золкина эса буюртма материаллар билан қандай ишлаш ва ақлдан озмаслик бўйича маслаҳатлар беради.
Вячеслав Половинко
- Инвестор сарфланган пул ҳақида ҳисобот кутмайди.
У сизга пулларни қандай сарфлашингизни айтади. - Сиз инвесторингизга қарам бўласиз.
Бу инвестордан бошқа яна бир нечта инвестор ёки молиялаштириш манбаига эга бўлиш яхшироқ. - Қанчалик кўп пул олсангиз, шунча кам сарфлашни истайсиз.
Ҳисобингизда катта миқдорда пул бўлса-ю, у камайса, худди яшашингиз учун ҳеч нарса қолмайдигандек туюлаверади. - Давлат билан тенг шериклик мумкин эмас.
Бу кўпроқ таҳдид ва шантаж тизими. - Грант олиш учун турли фондлар вакиллари билан танишинг.
Фестиваллар, семинарлар, зиёфатлар бўлажак инвесторлар билан муносабатларни ўрнатиш имкониятидир. - Ҳатто ошкор этмаслик қоидаси мавжуд бўлса ҳам, қўл остингиздагилар ўз маошларини албатта муҳокама қилишади.
Ойлик маошлар ўртасида жуда катта фарқлар яратманг. - Агар қўл остингизда ишлаётган ходимингиз қўшимча иш учун штатдаги ходимдан кўпроқ маош олса, демак, бирор чора кўриш вақти келган.
Бошқа лойиҳалар учун ҳеч нарса қилишга улгурмаслиги учун уни ишга кўмиб ташланг. Ёки алмаштиринг.
Юлия Золкина
- Яхши тижорат журналисти — биринчи навбатда, яхши журналист.
Агар ходимларингиз орасида шунчаки яхши журналистлар бўлса, унда бошланишига тижорат журналистлари билан боғлиқ муаммоларингиз ҳал бўлибди. - Агар мижоз сизга тайёр матн келтирган бўлса ва у қониқарсиз бўлса, уни яхшилашингиз керак.
Агар матнни бепул таҳрир қилишингиз керак бўлса ҳам. Чунки аудиториянгизнинг сизга бўлган муносабати пулдан муҳимроқ. - Бўлажак материал ҳақидаги қисқача маълумот — брифсиз ишламанг.
Унда ҳар бир қадам ёзиб чиқилган бўлиши керак! Бриф — сизнинг асосий ҳимоянгиз, қолаверса, у, мижоз ҳақиқатан ҳам нимани хоҳлаётганини тушунишингизга ёрдам беради. - Сиз мижоз томонидан тақдим этилган “маҳсулот”лардан таом тайёрлайсиз.
Мижозга ушбу маҳсулотларнинг сифати, хилма-хиллиги, янги ёки эскилиги ва ҳажми якуний натижага таъсир қилишини тушунтиринг. - Барча мижозлар тижорат матни қандай бўлиши кераклигини «билишади».
Агар мижоз матн бутунлай бошқача бўлиши кераклигига ишонишга тайёр бўлмаса ва сиз мижозни қандай ишонтиришни ўйлаётган бўлсангиз, жавоби шу: «Сўз билан ҳеч нарсани тушунтириб бўлмайди». Сиз уни фақат яхши матн билан ишонтира оласиз. - Мижоз матнига тегишли ҳамкорликнинг барча шартлари ёзиб чиқилган йўриқнома яратинг.
Барча “йўқ”ларни санаб ўтинг. Бу сизга мижозга: «Йўқ, бизнинг нашримизда бундай қилинмайди» деб айтиш имконини беради. - Иккиламчи унсурлардаги ҳаддан ташқари мақтов, дабдаба ва майда тафсилотларни олиб ташланг.
Журналистлик ҳушёрлигингизга ишонинг. Агар бирор нарса сизни қониқтирмаётган бўлса, унда материалнинг мукаммаллигига тўсиқ бўлаётган жиҳатларни олиб ташлаш керак.
Материал Вячеслав Половинконинг «Молиялаштириш ва реклама» ва Юлия Золкинанинг «Қандай қилиб буюртма асосида тайёрланган материаллар билан ишлаб, ақлдан озмаслик керак?» тренинглари асосида тайёрланган.