No menu items!
More
    ДомойТасмаInternews Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон муаллифлари учун мамлакатлараро лойиҳалар ишлаб чиқариш бўйича...

    Internews Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон муаллифлари учун мамлакатлараро лойиҳалар ишлаб чиқариш бўйича очиқ танлов эълон қилади

    Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мустақил муаллифларини 2024 йил июнь ойининг бошида Душанбеда бўлиб ўтадиган уч кунлик MediaLabга таклиф қиламиз. Лаборатория натижаларига кўра, бир ёки икки энг яхши жамоа мамлакатлараро медиалойиҳаларни амалга ошириш учун 20 дан 40 минг долларгача грант олади. Ушбу лойиҳалар ишончсиз маълумотларга ўралган воқеа ва ҳодисалар ҳақида сифатли контент яратадиган мустақил муаллифлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу контент камситишларга дучор бўлаётган одамларнинг заиф гуруҳлари ҳақида ҳам ҳикоя қилади.

    MediaLabда қандай иштирок этиш мумкин?

    Биз фақат мамлакатлараро жамоавий аризаларни қабул қиламиз! Уч давлат – Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон муаллифлари мустақил равишда жамоалар тузадилар (жамоага Қирғизистондан ҳам мутахассисларни жалб этиш мумкин), бўлажак лойиҳа учун ғоя ўйлаб топадилар ва MediaLabораторияда иштирок этиш учун ариза топширадилар.

    Жамоалар беш кишидан иборат бўлиши ва ҳар бир жамоада минтақадан камида икки давлат вакили иштирок этиши керак. Эътибор беринг, жамоа грант ютиб олган тақдирда, ҳужжатларни расмийлаштириш ва иштирокчилар ўртасида маблағ тақсимлаш учун масъул етакчи/раҳбар бўлиши шарт. Лойиҳада беш нафардан ортиқ киши иштирок этиши мумкин, аммо биз Лабораторияга атиги уч-тўртта жамоани таклиф қилишимиз мумкин, уларнинг асосий аъзолари сони беш нафардан ортиқ бўлмаслиги керак.

    Ижодий жамоа тузилиб, мамлакатлараро медиалойиҳа учун ғоя пайдо бўлгач, MediaLabда иштирок этиш учун ариза тўлдиришингиз керак бўлади.

    Ариза ушбу ҳавола орқали тўлдирилади.

     Aриза топширишнинг сўнгги муддати: 2024 йил 19 апрель.

    Aризангизни тўлдиришдан олдин 29 март куни Олмаота, Душанбе ва Тошкент вақти билан 14.00 да бўлиб ўтадиган ахборот сессиясида қатнашишни тавсия қиламиз (ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин). Бу ерда биз MediaLabда иштирок этиш учун техник шартлар ҳақида батафсил сўзлаб берамиз,  лойиҳаларнинг мавзулари ва форматларини муҳокама қиламиз. Сессия иштирокчилари ташкилотчиларга исталган саволларни беришлари мумкин. Сессия тили — рус тили.

    Лаборатория қайси тилда ўтказилади?

    MediaLab халқаро тренерлар иштирок этадиган минтақавий тадбир эканини инобатга олган ҳолда, рус тилида олиб борилади. Бироқ, муаллифлар Лаборатория натижалари асосида тайёрлайдиган контент ҳам Марказий Осиё миллий тилларида, ҳам рус тилида бўлиши мумкин.

    Танловга қандай ғояларни тақдим этиш мумкин?

    Биз сизга келажакдаги медиалойиҳалар ғояларини ишлаб чиқиш учун бир нечта тематик йўналишларни таклиф қиламиз. Булар Марказий Осиё минтақаси учун долзарб ахборот муаммолари ва чақириқларига асосланган, аммо медиада етарлича ёритилмаётган мавзулардир. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:

    • гендер билан боғлиқ дезинформация /мисинформация;

    • халқаро воқеаларнинг минтақага таъсири;

    • ўзликни излаш, англаш ва шакллантириш;

    • дезинформация ва аҳоли саломатлиги;

    • Марказий Осиёнинг экологик муаммолари ва иқлим ўзгариши.

    Сиз ҳар қандай форматдаги лойиҳаларни таклиф қилишингиз мумкин – журналистик текширув, мультимедиали лонгрид, махсус репортаж ёки репортажлар туркуми, дата- лойиҳалар, қисқа метражли ҳужжатли фильм, анимацион фильм, веб-сериал, туркум видео интервьюлар  ва ҳоказо. Шунингдек, сиз ноаниқ форматларни таклиф қилишингиз мумкин, масалан, иммерсив медиалойиҳалар ёки ўз тадқиқотингиз асосида яратилган медиалойиҳалар.

    МУҲИМ! Таклиф этилган тематик йўналишлардан келажакдаги медиалойиҳаларда фойдаланиш мумкин, аммо мажбурий эмас. Ушбу рўйхат билан чекланиб қолманг ва ўз ғояларингизни таклиф қилинг. Aсосийси, мавзуларингиз минтақавий, долзарб, қизиқарли ва аудитория учун фойдали бўлиши керак. Шунингдек, ишончли маълумот кам деб ҳисоблаган мавзуларга ва камситишларга дучор бўлаётган заиф гуруҳлар муаммоларига эътибор қаратинг.

    Лаборатория қандай босқичлардан иборат?

    Иштирокчилар бир неча босқичдан ўтадилар:

    • келажакдаги минтақавий медиалойиҳанинг ғояси ва форматини аниқлаш;

    • мамлакатлараро жамоани мустақил равишда тузиш, ғояларни муҳокама қилиш ва келажакдаги лойиҳа дизайнини тайёрлаш;

    • ахборот сессиясида қатнашиш;

    • жамоа аризасини юбориш.

    • Танлов шартларига мувофиқлиги бўйича техник саралаш.

    • Танлаб олинган жамоалар халқаро экспертларнинг учта онлайн тренингида иштирок этадилар.

    Тренинг натижаларига кўра, жамоалар ўз лойиҳаларини такомиллаштириш ва Лабораторияда бевосита иштирок этиш учун янгиланган аризаларни топшириш имконига эга бўладилар. Мустақил ҳакамлар ҳайъати Душанбега таклиф қилинадиган уч ёки тўртта энг яхши жамоани танлайди.

    Эътибор беринг, Лабораторияда лойиҳалари тайёр прототипга эга бўлган жамоалар иштирок этади. Иштирокчилардан лойиҳаларни қандай шаклда кутаётганимиз ҳақида 29 март куни бўлиб ўтадиган ахборот сессиясида батафсил маълумот берамиз.

    МУҲИМ! Ушбу босқичдан сўнг жамоа таркиби аниқланади ва уни ўзгартиришнинг иложи бўлмайди.

    Грант танлови қандай ўтказилади?

    Лабораторияда қатнашадиган жамоалар уч кун давомида халқаро ва маҳаллий экспертлар билан биргаликда ўз медиалойиҳаларининг прототипларини қайта ишлаб, такомиллаштирадилар. Ушбу жараёндан сўнг, иштирокчиларга ўз лойиҳаларига ўзгартиришлар киритиш учун қўшимча вақт берилади. Кейин улар якуний грант танловига янгиланган аризаларни топширишлари мумкин. Марказий Осиёнинг уч давлати медиаэкспертларидан иборат мустақил ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғояларни амалга ошириш ва халқаро эксперт-продюсерларнинг мураббийлик кўмагини олиш учун молиялаштириладиган бир ёки икки энг яхши лойиҳани танлаб олади.

    MediaLabда иштирок этиш учун ариза топширган барча жамоалар 2024 йил 22 апрелдан кечиктирмай жавоб оладилар. Минтақавий лаборатория АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиялаштираётган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда мувозанатли ва аниқ ахборотни қўллаб-қувватлаш (CAIIA)” лойиҳасининг бир қисмидир.


    Мазкур Лаборатория АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг ёрдами асосида яратилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият Internewsга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read