No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакInternews дан контент яратиш учун стипендиялар

    Internews дан контент яратиш учун стипендиялар

    Жамиятни ўзгартирадиган контент яратяпсизми? Мустақил ОАВ, журналистлар, блогерлар ва ижодий жамоалар ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 мингдан 10 минг долларгача стипендия олишлари мумкин. Асосийси, оригинал ғоя, аудиторияни билиш ва аниқ натижаларга интилиш бўлса, бас! Танловга тақдим этилган лойиҳа жамият учун долзарб ва фойдали бўлиши керак. Аризалар 1 февраль кунига қадар қабул қилинади.

    Стипендия учун кимлар ариза топшириши мумкин?

    Танлов мустақил маҳаллий ОАВ, продакшн студиялар, мустақил муаллифлар, журналистлар, блогерлар ва фаоллар учун очиқ. Ўз аудиториясини билиш, контентни тарқатиш учун турли каналлардан фойдаланиш, асосланган бюджет асосида ишлаб чиқилган ғоя муҳим шартлардан ҳисобланади.

    Қандай лойиҳалар молиявий қўллаб-қувватланиши мумкин?

    Талабгорлардан қуйидаги мавзулар бўйича ғоялар кутиб қоламиз:

    • ҳаётнинг барча жабҳаларидаги дезинформацияга қарши кураш (кенг тарқалган нарративлар ҳамда ҳимоясиз гуруҳлар хусусиятларини инобатга олган ҳолда);
    • фейклар ва манипуляцияларни аниқлаш ҳамда уларнинг жамиятга таъсирини таҳлил қилиш (масалан: СИ орқали яратилган бузғунчи ва янглиш фикрларга олиб келувчи нарративлар, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ ҳадик ва афсоналарни фош қилиш).
    • ҳимоясиз гуруҳлар инклюзияси (масалан: маргиналлашган гуруҳ вакиллари билан интервьюлар, шаҳар муҳити имкониятларини ўрганиш, стереотипларни бузиш).

    Қуйидаги анъанавий форматлар ҳам, экспериментал форматлар ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин: лонгридлар, туркум мақолалар, махсус репортажлар, видео, анимация, карикатуралар, инфокампаниялар, дата-карталар ва ҳ.к. Шунингдек, агар улар медиаконтент билан бирга тайёрланса, офлайн-лойиҳалар (стендаплар, кўргазмалар ва арт-кампаниялар) ҳам таклиф этилиши мумкин.

    Қўшимча шартлар

    Тиллар: ўзбек, қорақалпоқ, тожик ёки рус тили.

    Лойиҳа давомийлиги: 1 ойдан 6 ойгача.

    Стипендия миқдори: 5 мингдан 10 минг долларгача.

    Қандай лойиҳалар қўллаб-қувватланмайди?

    Internews давлат буюртмалари билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватламайди. Шунингдек, веб-сайтлар, Telegram-каналлар ва ботлар яратиш, бадиий фильмлар, сериаллар, ижтимоий роликлар, тадқиқотлар, илмий изланишлар, мусиқий клиплар ва таълим контенти ишлаб чиқиш билан боғлиқ аризалар кўриб чиқилмайди.

    Аризаларни танлаб олиш босқичлари

    Ғояни топшириш

    Аризалар 2025 йил 1 февралгача онлайн шаклда қабул қилинади. Бир жамоа 2 та ариза топшириши мумкин, улар ғолиб деб топилганда, фақат биттаси қўллаб-қувватланади.

    Техник саралаш

    Internews жамоаси аризаларни танлов шартларига мувофиқлигини текширади. Базавий талабларга жавоб бермайдиган ёки бюджети, мақсадли аудиторияси, мавзуси ёки форматида жиддий камчиликлар мавжуд бўлган лойиҳалар рад этилиши мумкин.

    Ғоялар тақдимоти

    Техник саралашдан ўтган муаллифлар ўз ғояларини онлайн питчинг орқали танлов комиссиясига тақдим этадилар. Комиссия таркибига мустақил экспертлар ва Internews ходимлари киради.

    Лойиҳаларни қайта ишлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш

    Тақдимотдан сўнг танланган лойиҳалар муаллифлари жюри аъзолари тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ўз ғояларини такомиллаштириш имконига эга бўладилар. Шундан сўнг жюри аъзолари якуний қарор қабул қиладилар.

    Молиялаштириш бўйича якуний қарор қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

    • ғоянинг оригиналлиги;
    • кутилаётган натижа ва унинг ҳаққонийлиги;
    • мақсадли аудитория ва якуний маҳсулотни тушуниш;
    • асосли бюджет;
    • ариза топширувчи/жамоанинг тажрибаси.

    Барча стипендиантларга лойиҳаларни амалга ошириш давомида менторлик ёрдами кўрсатилади.

    Саволлар бўйича контактлар

    Яна саволларингиз бўлса, “Кичик формат 2025 танлови” бўйича савол” деб, Central-Asia-Applications@internews.org электрон почтасига ёзинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read