No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликФанни рад этадиганлар билан баҳслашиш керакми?

    Фанни рад этадиганлар билан баҳслашиш керакми?

    Сиз вакцинациянинг ашаддий мухолифлари билан қачондир мунозара қилиб кўрганмисиз? Ер юзи текислигига ишонувчилар ёки иқлим ўзгариши далилини рад этувчилар билан баҳслашганмисиз? Баъзида бундай мунозаралар фойдасиздек туюлади. Аслида ҳам шундайми? Nature Human Behaviour журналида чоп этилган тадқиқотда бир қарашда маънисиз туюлган бундай мунозаралар арзигулик аҳамиятга эга, ҳатто самарали ҳам эканлиги айтилади.

    Тадқиқот қандай ўтказилади?

    Германиядаги Эрфурта университетидан бўлган Филипп Шмид ва Корнелия Бетш 1773 нафар киши иштирокида олтита онлайн тажрибани ўтказди, ундан кўзланган мақсад – оммавий мунозараларда фанни рад этувчиларнинг далилларини қандай қилиб самарали рад этишни билиш эди. Муҳокамалар ижтимоий тармоқларда ёки телевидениеда ўтказилган. Кўп ҳолларда «фан ҳимоячилари» бундай мунозаралар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиришидан қўрқиб, уларга унчалик рағбат билдиришмайди.

    Аввалига тадқиқотнинг барча иштирокчилари вакцинация мухолифлари билан суҳбатлашишди. Шундан сўнг уларга қўққисдан мавзу асосида рад этиш, услубият асосида рад этиш ҳамда мавзу ва услубият асосида рад этиш таклиф этилди. Бундай қилишдан мақсад фан мухолифига муқобил нуқтаи назарни тақдим этиш бўлган. Рад этишнинг биринчи вариантида илмий далилларга асосланилган. Иккинчи вариантда мантиқий номувофиқликлардан фойдаланилган. Учинчи вариантда эса, ўзингиз тушуниб турганингиздек, ҳар икки формат қўлланилган. Тадқиқотчилар вакциналарга нисбатан бўлган муносабатни ҳамда мулоқотгача ва ундан кейинги эмланишга бўлган хоҳишни тадқиқ этишган. Иқлим ўзгаришига доир мавзу бўйича ҳам худди шундай тадқиқот ўтказилган.

    Шмид ва Бетш фанни рад этувчиларга эътибор бермаслик хавфли эканлигини аниқлашди. «Оммавий мунозараларда фан мухолифининг жилла қурса бир намояндасининг иштирок этиши ҳам аудиторияга ҳалокатли таъсир кўрсатади», — дейишади улар. Кўплаб иштирокчилар вакцинацияга қарши бўлганлар билан суҳбатдан кейин эмлаш масаласига салбий қарай бошлашди ва эмламасликка қарор қилишган.

    Нималар аниқланди?

    Мазкур тажриба Ван дер Линденнинг тадқиқоти асосида ўтказилди, унга кўра, мавзу бўйича рад этиш (тасдиқланган вакциналар — хасталикни четлаб ўтишнинг хавфсиз усули) ёки услубият бўйича рад этиш (ҳеч бир тиббий маҳсулот 100% хавфсиз бўлиши мумкин эмас) фан мухолифларининг далиллари аудиторияга таъсирини камайтиради. Тадқиқотга мувофиқ услубиятнинг ҳар иккиси деярли бир хил самарали бўлди. Қизиғи шундаки, услубият бўйича рад этиш айниқса консерватив иштирокчилар учун кучли самара берди.

    «Эмлашга қарши бўлганлар томонидан билдирилган хабарларга кўпроқ таъсирчан бўлганларнинг аудиториялари (вакциналарга ишонч даражаси кам бўлган одамлар ва АҚШдаги консерваторлар) мавзу ва услубият бўйича рад этишга чиппа ишондилар-қолдилар, — деб ёзишади Шмид ва Бетш. — Шу тариқа, фан ҳимоячиси аудиториядан чекинмаслиги керак, чунки бундай аудиторияни, тахмин қилинишича, фикридан қайтариш қийиндир».

    Музокарадан маъно борми?

    Албатта, баҳс-мунозараларда қатнашиш — барча масалаларни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли эмас. Тадқиқотнинг муаллифлари шундай дейишади:

    «Фан мухолифлари ва тарафдорларининг жамоат мунозараларида тўқнаш келиши сохта ахборотга қарши курашиш бўйича қилинган ҳамкорликдаги ҳаракатларга қўйилган биринчи қадам бўлди. Лекин Facebook да синфдошингизнинг постига шарҳларда шундай мавзуга кўзингиз тушса — бу ишга дарҳол аралашинг. Бу иш фойда бермаслигини билсангиз ҳам, аралашинг. Бу, аслида, алланечук фойдали бўлади, аксинча, мунозараларда иштирок этишдан бош тортиш ёмон самара бериши эҳтимолдан холи эмас».

    Шунга қарамай, ҳар қандай қоидаларда истисноли ҳолатлар ҳам бўлади. Фан ҳимоячиси баҳс-мунозарадан воз кечиши мумкин. Шунда мунозара бўлмайди, вассалом. Мазкур натижа ҳам аудиторияга салбий таъсир кўрсатишни четлаб ўтишга имкон беради. Нима бўлганда ҳам, эмлашнинг зарари ёки бошқа аксил илмий нарсаларнинг зарарлари тўғрисидаги шов-шувлар, қулоққа чалинган гаплар аудиторияга ўз таъсирини кўрсатади. Гарчи аудиторияда фанни ҳимоя қилувчи киши бор бўлса-да, бундай гаплар таъсиридан халос бўлиш осон эмас.

    Материал niemanlab.org сайтидаги мақола бўйича тайёрланди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read