Ёрдам кўрсатиш муҳаррири — медиада янги касб. Ўқувчилар, муҳаррирлар, журналистларнинг ўзлари, медиа донорлари материал чоп этилгандан кейин нима юз беришини тушунишни хоҳлашади.Материал воқеликни ўзгартирадими? «Янги репортёр» бу ихтисослик тўғрисида турли медиадаги материалларни тўплади ва таржима қилди.
Ёрдам кўрсатиш — The Bureau of Investigative Journalism (BIJ) даги мутахассислардан бирининг янги лавозим йўриқномаси. Мириам Уэллс ёрдам кўрсатиш муҳаррири масъулиятини ўз зиммасига олган биринчи мутахассис бўлди. У Бюрога бундан уч йил аввал продакшн-муҳаррир сифатида қўшилди: журналистлар билан мақолалар, мавзулар топиш, таҳрир қилиш ва хатто мақолаларнинг ижтимоий тармоқларга тарқатилиши устида ишлади.
«Мен журналист бўлдим, чунки, бу гарчи сийқаси чиққан гап бўлса ҳам ниманидир ўзгартиришни хоҳладим, — дейди Мириам. — Анъанавий журналистикадан бироз хафсалам пир бўлган эди. Унда нима ёзаётганинг, материалларинг қандай акс-садо бераётгани муҳим эмас, у ҳар доим ҳам ёрдам кўрсатмайди».
Ҳозир Мириамнинг асосий вазифаси — BIJ журналистикаси ўзгаришлар яратишини кузатишдан иборат. Бу бир неча бошқа нашрларнинг таъсирини потенциал ошириши мумкин. Бюро кўпинча бошқа янгиликлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади ва уч томонлама ҳамкорлик, яъни халқаро нашр,эълон қилинадиган воқеа юз берган ҳудуддаги маҳаллий нашр ва академик журнал каби ихтисослашган нашр модели бўйича материаллар эълон қилади.
Шу йўсинда BIJнинг АҚШдаги авиазарбалар бўйича текширувлари The New York Times газетасида чоп этилган эди. Уйдаги зўравонлик мавзуси Лондонда BBC ва Timesда эълон қилинди, дунё миқёсида мол гўшти савдосининг Амазонкага таъсири шарҳи The Guardianда чоп этилди. Бироқ иш бу доирадан чиқиб туради: масалан, айрим текширувларнинг натижалари British Medical Journal ва Veterinary Recordда чиқди ва ҳукумат эшитувларида далил сифатида тақдим этилди. Бу вазиятни ўзгартиришга қодир одамларга маълумотларни етказиш имконини берди.
«Биз журналистика ўз-ўзидан ўзгаришларга олиб кела олмаслигини биламиз, бироқ у ниманидир ўзгартириши мумкин бўлган одамлар ҳаракатининг самарали қисми бўлиши мумкин», — деб ёзган Уэллс.
BIJнинг 2017 йилги ҳисоботида нашрларга ёрдам кўрсатиш остида «яширин ишлардан хабардорликни оширган, парламент дебатлари келтириб чиқарган, чора кўриш, хатто қонунчиликка ўзгартириш киритишга чақирувчи даъватларни кўпайтирган» материаллар кўзда тутилиши қайд этилган.Аммо, Уэллс ўзининг янги ишида бу аниқловни кенгайтиришни истайди.
Ёрдам кўрсатиш биз учун шунчаки репортажнинг қонунларни ўзгартиришга таъсири масаласи эмас. Бу ўринда сўз журналистика қандай қилиб жамият билан бирга фаолият олиб бориши ҳақида боради. – деди у. — Сиз кўтариб чиқаётган муаммо устида иш олиб бораётган ҳамжамиятлар ва гуруҳларни жипслаштириб, журналистика жамиятга ва ўзи ҳикоя қилаётган ҳамжамиятларга хизмат қилиши мумкин. Бу шунингдек анъанавий таъсирни баҳолашнинг олтин стандарти – сиёсат ёки қонун ўзгариши каби қудратли ва позитив».
Ҳужжатли журналистика соҳасида ёрдам кўрсатувчи продюссерларни кўп йиллардан бери ёллаб келишади. Қўпол қилиб айтганда, бу лавозим лойиҳаларни бошқариш, маблағ тўплаш ва рекламани ўз ичига олади. Маълумотлар журналистикаси бўйича испан нашри Civioнинг бошқарувчи муҳаррири ўзгаришларга ўзи эришди ва қонун чиқарувчи органларга матбуот эркинлиги ва ўзларининг текширувларига тааллуқли тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди Шунинг учун ёрдам кўрсатувчи муҳаррир — у мутлақо янги йўналиш эмас , балки трансформациядир. Мириам Уэлс ўқувчиларга ўз ишларини шундай тасвирлади:
«Журналистикамиз дунё миқёсида нималар қиляпти: бизнинг репортерларимиз репортаж яратишдан аввал, тайёрлаётганда ва ундан кейинги жараёнда ўзгаришларга эришиш учун бошқалар билан қандай ҳамкорлик қиляпти? Мен шуларга эътиборни жамламоқчиман. Бу ҳамкорликни янада сермаҳсул қилишни истайман. Мен коллаборационистлар ва манфаатдор томонлар билан муносабатлар ўрнатаман. Керак бўлса, бу масалада журналистикамиз билан адвокатлар дунёси ўртасида кўприк сифатида чиқаман. Якунда маҳаллий ташкилотлар билан муносабатларни қандай қилиб қайтадан мағзини чақиш ва кўпроқ ижтимоий манфаатларга хизмат қилиш, эски журналистик моделлар ўлиб бораётган дунёда яшаш учун воқеаларни қандай ҳикоя қилиш ишларини кўриб чиқаман».
Ёрдам кўрсатиш муҳаррири лавозими журналистиканинг таъсири таҳлил қилинган тадқиқотдан кейин продакшн-муҳаррир лавозимидан юзага келди. Уни BIJ.директорлар кенгаши олиб борди. Натижада ёрдам кўрсатишга қаратилган алоҳида бўғин – журналистлар ва ижтимоий ўзгаришлар яратувчи ташкилотлар ўртасида алоқаларни йўлга қўювчи лавозим жорий этиш лозимлиги қатъий тавсия этилди, Лавозимни жорий этишда Ebay бунёдкори Пьер Омидьярнинг Luminate ташкилотидан 900 000 доллар ҳажмидаги стртегияни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришга ажратилган грант катта ёрдам берди.
«Ҳозирги босқичда мен ҳар бир текширув жамиятда ўзгаришларга олиб келишига имконият кўряпман», — дейди Уэллс.
Муаллиф: Ольга Королева