No menu items!
More
    ДомойТасмаCOVID-19 даврида 50+ аудитория учун контент

    COVID-19 даврида 50+ аудитория учун контент

    Пандемия, карантин ва унинг иқтисодий пастлаш билан боғлиқ вазияти бутун дунёдаги оммавий ахборот воситалари учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Реклама даромади пасаймоқда, таҳририят ходимларни ишдан бўшатишга ёки уларни масофадан ишлашга ўтказишга мажбур қилмоқда, газеталарнинг чиқиши тўхтамоқда. Бундай шароитда, яъни пандемия пайтида янги имкониятларни топа олган матбуотнинг тажрибаси, айниқса муҳимдир. “Янги репортёр” “Next Avenue” нашрининг фаолияти тўғрисида материални хавола этади.

    COVID-19 кекса одамларнинг касалликка қанчалик мойил эканлигини кўрсатди. Одам ёши қанчалик катта бўлса, коронавирусдан ўлим эҳтимоли шунчалик юқори экан: CDC маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги COVID-19 туфайли вафот этганларнинг деярли 80 фоизи 65 ёш ва ундан катта инсонлардир. 50 ёшдан ошган аудиторияга эга таҳририятлар Next Avenue сингари ушбу аудиторияга қандай таркибни таклиф қилиш ҳақида ўйлашлари лозим. 2012 йили Миннесота штатидаги Сент-Полда (АҚШ) дунё юзини кўрган ушбу кичик матбуотда аудиторияни жалб қилиш билан машғул учта ходим (ярим штатда) ва учта муҳаррир фаолият юритади.

    Twin Cities Public Television рақамли мақолалар бўйича вице-президенти Коллин Уилсоннинг сўзларига кўра, Next Avenue ўз ўқувчиларини учта турли аудиторияга ажратади: 50 дан 60 ёшгача, 60 дан 70 ёшгача ва 70 ёшдан юқори.

    – Бугун умр кўриш давомийлиги анча юқори ва бизнинг ўқувчиларимиз, 50 ёшдан катта бўлган одамлар, яна 50 йил ёки ундан ҳам кўпроқ умр кўришлари мумкин. Биз бу даврни ҳаётнинг уч босқичи сифатида кўрамиз. Биринчиси, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлган одамлар, улар ҳаётларининг кейинги босқичи қандай бўлишини режалаштириш палласида бўладилар. Иккинчиси, 60 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамлар, ҳаётларининг кейинги босқичига қадам қўйган, эҳтимол қулайликлар туфайли кичик уйларга ёки ҳатто шаҳарларга кўчиб ўтишган бўлишади. Учинчиси, одатда 70-90 ёшдан ошган одамлар, асосан, бошқалардан кўпроқ ёрдамга муҳтожлар, чунки уларнинг имкониятлари тобора торайиб бормоқда ва улар саломатлик ва ҳаёт сифатини сақлашга интилишади.

    Пандемиядан аввал Next Avenue тақдим қиладиган барча материаллар узоқ яшовчанлик (evergreen) мақомида эди. Журналистлар ўз тингловчиларига нафақага чиқишни режалаштириш, уй-жой билан боғлиқ вазиятлар, шунингдек, руҳий саломатлик ва фаровонликни асраш мавзуларида гапириб беришди. Аммо COVID-19 билан боғлиқ вазият бу усул самарали эмаслигини кўрсатди. Таҳририят дастлаб коронавирус ҳақида эпидемиолог билан интервью чоп этди, аммо у жуда тез эскирди ва долзарблигини йўқотди. Шунда мавжуд форматлар ишламаслиги маълум бўлди. Суҳбат шаклини вақти-вақти билан янгиланиб турувчи FAQ (савол-жавоблар) форматига ўзгартиришди. Ўқувчилар савол йўллашлари ва COVID-19 ҳақидаги маълумотли ахборот жўнатмаларини олиш имкони туғилди.

    Бу шакл ўқувчиларнинг COVID-19 ҳақидаги саволларни бевосита журналистларга бериши учун қулай имкон бўлди.

    – Биз ўз ишлаш услубимизни ўзгартиришимиз лозимлигини тушундик: биз тезкор янгиликлар билан ишламаймиз ва бизнинг жамоамиз кичкина. Хўш, биз нима қилишимиз керак? Биз ўз олдимизга аудиторияни вазиятга кўникишга ўргатишни вазифа қилиб қўйдик – кексаларга, шунингдек уларнинг оилаларига ёрдам бериш, пандемиянинг ривожланишини, COVID-19нинг олдини олиш ва ташхислашдан симптомларни даволашгача бўлган нарсаларни тушунтириш, – дейди Коллин Уилсон.
    Қачонлардир Next Avenue учун материаллар деярли икки ҳафта аввал режалаштирилар эди. Аммо шу нарса маълум бўлдики, “биз органик қидирув трафигимиз тез суръатлар билан ўсиб бораётганини кўрдик, шунинг учун одатий нашр жадвалига риоя қилишдан кўра, биз воқеликни ўқувчилар қўлига тезкор тақдим этишимиз муҳим эканини тушундик”, дейди Уилсон. “Биз режалаштирилган нарсаларимизни тезроқ тугаллашга киришдик ва улар тайёр бўлиши билан нашр эта бошладик”.

    Дастлабки FAQ бошланган февраль ойининг охирида бери Next Avenue 100 дан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳикояларни нашр этди.

    Next Avenue шунингдек, ҳафтасига икки марта обуначиларга жўнатиладиган электрон почта хабарномасини қайта кўриб чиқди ва янгилади. Пандемия тарқалиши билан таҳририят ахборот бюллетенини очиш фоизи сезиларли даражада камайганини пайқаб қолди, ахир бир вақтлар бу сайт учун асосий трафик манбаи бўлган эди. Энди янгиликлар бюллетени коронавирус ҳақида фойдали материаллар билан бойитилди ва ўқувчиларни улар учун фойдали бўлган бошқа манбаларга йўналтирадиган блокни ўз ичига олди. Шунингдек, таҳририятда ёши улуғ ўқувчилар учун почта формати мослаштирилди – расм жойи ўзгарди, сарлавҳалар ва асосий матн ёзувлари ҳажм катталашди, шарҳлар қўшилди. Натижада, почта рўйхатининг очиқлиги янада ўсди.
    – Биз мунтазам равишда аудитория тадқиқотларини олиб борамиз ва ўқувчиларимизга доимо нималар излаётганлари, нималарни билишни истаётганлари, каби саволлар бериб турилади. Шу билан бирга, бизнинг аудиториямизнинг ўзига хослиги, улар биз билан ижтимоий тармоқлар ва янгилик жўнатмалари орқали фаол равишда мулоқотда бўлишади. Менга омад кулиб боққан, ахир ҳамма журналистлар ҳам ўзларининг ўқувчилари билан истаганча алоқа қилиш шарафига эга эмаслар”, дейди Next Avenue муҳаррири Грейс Бирнстенгель.

    БИЗ ЮҚОРИ ХАТАРЛИ АҲОЛИ ҚАТЛАМИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАМИЗ ВА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ҚИЛАМИЗ. ҲАҚИҚАТ ШУКИ, БИЗНИНГ АКСАРИЯТ ЎҚУВЧИЛАР ЁКИ УЛАРНИНГ ДЎСТЛАРИ КАСАЛЛАНИШГА МОЙИЛ ҚАТЛАМ. БИЗ УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ЁРДАМ БЕРИШИМИЗ КЕРАК.

    Next Avenue ўқувчиларидан бири севимли нашрига савол берди: “Агар мен коронавирус билан оғриб қолсам, махсус ИВЛ аппаратига уланишга рози бўлишим керакми?” Грейс Бирнстенгель бу аппаратга қандай уланиш кераклиги ҳақида мақола ёзди ва шу орқали ўқувчиларга уни танлаш ёки танлмаслик бўйича маслаҳат берди. Next Avenue шунингдек, оилаларга пандемия пайтида ўз яқинларини узоқ муддатли сақлаш муассасаларидан олишни исташ-истамасликлари юзасидан бир тўхтамга келишга ёрдам берадиган материаллар ҳам эълон қилди. Кекса кишилар учун яна бир нозик, аммо муҳим мавзу бу дафн маросимларини режалаштиришдир, зеро бу масала ҳам коронавирус туфайли мураккаблашди. Бу саволларнинг барчаси ҳиссий жиҳатдан мураккаб масалалар, аммо Next Avenue аудиторияси учун муҳим ва кимдир уларга жавоб бериши керак.

    Кекса одамлар дуч келадиган яна бир муаммо – қарилик аломатларининг кучайиши. Баъзи одамлар, эҳтимол узоқ вақтдан бери уларнинг бошларида айланиб юрган фикрларни гапиришни бошлашди. Next Avenue материалларидан бирида ушбу ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берди: одамлар қарияларни ҳимоя қилиш учун ўзларининг ҳаловатларини қурбон қилишга тайёр эмаслар. “Бу кўпчилик ўқувчиларни хавотирга соладиган нарса: ҳамма уларга қарайди ва уларни худди “бошқа” одамлар сифатида қабул қилиб, гаплашади”, дейди Ричард Эйзенберг.

    – Баъзи оммавий ахборот воситалари кекса одамларни камситиш ҳолатларига йўл қўймоқда, умид қиламанки, бу нарса атайлаб қилинаётгани йўқ. ОАВ уларни ҳимоясиз ва заиф гуруҳга айлантириб қўймоқда, – дейди Уилсон.

    Шубҳасиз, хатто Америкада чекловлар олиб ташланган тақдирда ҳам, кекса ва ҳимоясиз гуруҳлар ўз-ўзини изоляция қилишда давом этишлари керак бўлади. Яқин ҳафта ва ойларда Next Avenue ўз ўқувчилари учун пандемия мавзусини ёритишда давом этади.

    – Мен янгиликларнинг аксарияти ҳимоя чораларини бекор қилишни ёритишга берилиб кетиши, ва уйда қолиш ҳақида айтилган одамлар унутилишидан ҳавотирдаман. Биз ўқувчиларга ушбу даҳшатли тажрибадан омон ўтишда ёрдам беришда давом этамиз, – дейди Бирнстенгель. – Бир томондан инқирозга биргаликда қарши туриш лозим. Яна бошқа томондан эса, қолганлар нормал ҳолатга қайтганда, буни ёлғиз амалга оширишдир.

    Материал niemanlab.org мақолалари асосида тайёрланди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read