Бугун дунёда 37 та фаол ижтимоий тармоқ мавжуд бўлиб, аудиторияси 10 миллион кишидан ошиб кетган. Уларнинг барчаси кўп жиҳатдан ўхшаш ва кўп жиҳатдан фарқ қилади. Бу сиз маҳсулотингизни сифатли реклама қилиш учун уларнинг ҳар бирида профил очишингиз кераклигини англатадими? Ёки танлаш керакми? Агар танлаш лозим бўлса, унда сизга мос платформани қандай топиш мумкин ва қандай қилиб улар устида самарали ишлаш керак?
Беларусиялик журналист Франак Вячорканинг фикрича, ижтимоий тармоқларга ёндашувнинг барчаси индивидуалдир ва муайян лойиҳага боғлиқ. У самарадорлигини бир неча бор исботлаган ўзининг шахсий ютуқлари билан ўртоқлашди ва “Янги репортёр” мутахассиснинг энг қизиқарли тавсияларини жамлади.
Майдонни қандай танлаш керак?
У ёки бу ижтимоий тармоқларда кимларни тез-тез учратиб туришингиз ҳақида ўйланг.
Instagram — бу кўпроқ фаоллар учун платформа. Бу ерда ҳар қандай нотижорат лойиҳаларини жуда яхши айлантириш мумкин. Биз платформани савдолар учун қулай, деб ўйлашга одатланганмиз ва шунинг учун ундан бошқа мақсадларда фойдаланишга тайёр эмасмиз. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда Қозоғистон дунёда биринчи ўринни эгаллайди: интернетдаги деярли 70% фойдаланувчи ойда камида бир марта Instagram саҳифасига киришади.
Facebook — бу жамоатчилик фикрига (influencer) таъсир ўтказувчилар учун платформа. Аммо бу абадий давом этади дегани эмас. Facebook қариб бормоқда ва фойдаланувчиларнинг янги авлоди ўз ота-оналари билан битта маконда бўлишни хоҳламай, бошқа платформаларга ўтиб кетмоқдалар.
Telegram — бу Facebook ва Instagram дан устун бўлганлар учун обрўли ижтимоий тармоқ. Бу иш билан банд, илғор фикрлилар учун, таҳлиллар ва янгиликлар учун қулай. Бугунги кунда Telegram билан жуда эҳтиёткор муносабатда бўлиш талаб этилади.
TikTok — бу ўспиринлар учун мўлжалланган ижтимоий тармоқ. Сўнгги икки ой ичида бу Қозоғистонда энг кўп юклаб олинган дастур бўлди, унинг оммабоплиги ниҳоятда тез суръатларда ўсиб бормоқда. Бу ерда аксарият одамларнинг стереотиплари пайдо бўлади. Аммо бир кун келиб ўспиринлар улғайишади ва уларнинг TikTok саҳифасига кириш одати қолади. Худди шундай вазиятга Snapchat ҳам дуч келди: дастлаб у ўспиринлар учун эди, сўнгра платформанинг томошабинларини 30 ва ундан катта ёшлилар ташкил қила бошлади. Агар сиз ривожланмоқчи бўлсангиз, бу ҳақда ўйлаб кўришингиз лозим.
Худди шу тамойилга кўра, бошқа платформаларни саралаш, статистикасини ўрганиш, шаҳар/мамлакат/минтақадаги аҳоли вақтини қаерда ўтказаётганини билиб олишингиз мумкин.
ЁДДА ТУТИНГ: КОНКРЕТ АЛГОРИТМ ВА ПЛАТФОРАЛАРГА БОҒЛАНИБ ҚОЛМАНГ, ЧУНКИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР СОБИТ ЭМАС, УЧ ОЙДАН СЎНГ ҲАММА МАСЛАҲАТЛАР ДОЛЗАРБЛИГИНИ ЙЎҚОТИШИ ҲАМ МУМКИН. КАТТА РЕЖАЛАР ТУЗИНГ, АММО МАЙДА НАРСАЛАРГА ЎРАЛАШИБ ҚОЛМАНГ.
Таркиб ва олға юриш
Ривожланишнинг икки тури мавжуд. Улар уйғун тарзда ёки параллел равишда бўлиши мумкин:
- Органик — табиий тарзда, пулсиз ўзи содир бўладиган нарса.
- Ноорганик — реклама, пул тикиш, ҳақ тўланадиган мақолалар ва бошқа рағбатлар орқали содир бўладиган нарса.
Албатта, ривожланишни бошқа тоифаларга ҳам бўлиш мумкин. Масалан, тўғридан-тўғри ва билвосита реклама — биз кимга кераклигимиз ва уларга қандай эришишимиз лозимлигини билсак, биз катта аудиторияни қамраб ололсак, бизга керак бўлганларни ҳам жалб қила олишга умид қилсак. Ёки тури бўйича: жалб қилиш, таниб олиш, конверсия орқали ривожланиш. Аммо органик/ноорганик асосий мезон сифатида қолаверади: агар сизда лойиҳани ривожлантириш учун маблағ бўлмаса, ижтимоий тармоқлар алгоритмига қатъий риоя қилишингиз керак.
Таркибнинг уч тури:
- Вираль – бу юқори суръатда тарқалади.
- Узоқ муддатли — бу аввалига яхши натижалар намойиш этиб, кейин узоқ вақт давомида тутқич бермайди.
- Эвергрин (доим яшил) — ҳар доим долзарб, ундан исталган вақтда фойдаланиш мумкин. Бундай таркиб аудиторияни жуда узоқ вақт ва жуда оз миқдорда тўплайди.
Аудиторияни шакллантириш учун фақат эвергриннинг ўзи етарли бўлмайди. Вираль таркибнинг муаммоси бошқа — бу маълум бир хабарга обуна бўлган, аммо онгли равишда сизнинг саҳифангизни танламаган тасодифий одамларни жалб қилишдир. Энг яхшиси, собит контент билан ишлаш, айниқса сизда ҳар куни нашр этиш учун манба бўлмаган кезлари.
Ижтимоий тармоқларда ишлаш бўйича тавсиялар
- Вақти келади, Қозоғистонда Instagram саҳифасида платформалар ҳаддан ташқари кўпайиб кетади – барча саҳифалар яратиб бўлинади ва уни ёриб ўтиш мураккаб кечади. Одамлар қаерга боришини кузатинг ва уларга эргашинг.
- Ҳар сафар сиз чоп этиб бўлинган хабарни таҳрир қилаётганингизда, алгоритм янги хабар яратиш билан машғул бўлади. Агар сиз статистикага кирсангиз, ҳар бир постга нисбатан шу ҳолатни кўрасиз. Агар материалингиз яхши қабул қилинмаётган бўлса, таҳрир қилишга тўғри келиши мумкин, аммо агар у яхши бўлса ва сиз у ердаги нуқтани ўзгартирсангиз, ҳамма ишни бузиб қўйишингиз мумкин.
- Ҳар қандай видео оддий постдан кўра кўпроқ аудитория жалб қилади. Узун видео эса янада кўпроқ. Ҳа, вазиятлар турлича бўлади, аммо ўртача кўрсаткич ана шундай.
- Алгоритмик тармоқда мавзуни тарқатаётган жой(манзил)ингиз аҳамият касб этади. Айниқса, ҳикоя қилиш жанрида. Таркиб мета маълумотлари билан қайд этилади ва сиз телефонингиздан хабар юборганингизда, авваламбор яқин атрофдаги фойдаланувчиларга нашрингиз тавсия қилинади. Асл таркибни ўша хабар тайёрланган жойда шакллантиришга ҳаракат қилинг. Агар сиз хабарларни жойлаштириш учун махсус хизматлардан фойдалансангиз, улар бу маълумотни олмаслиги мумкин ва вираль қамров сустлашади.
- Алгоритмлар сизга ҳар бир таркиб бирлиги учун рейтинг беради. Агар сиз хабар ёзган бўлсангиз ва тасмада аввалдан мавжуд бўлган бошқа бировнинг фотосуратидан фойдалансангиз, Facebook потенциал рейтинг даражасини тушириб юборади. Чунки у асл таркиб эмас деб баҳоланади. Кўп марта эълон қилинган расмлардан камроқ фойдаланинг. Ўзингиз яратишга ҳаракат қилинг.
- Кўп дегани, яхши дегани эмас. 2013 йилда Snapchat ҳар бир ўспиринга кундалик постлар учун балл тақдим қиладиган Snapchat Sticks хизматини ишга туширган эди. Агар канал муаллифи бир кун бу ишни амалга оширолмай қолса, унинг рейтинги нолга тушиб кетган. Энди бу нарса ҳамма жойда қўлланилмоқда. Сизнинг аудиториянгиз ўлик ҳолга келиб қолади ва бундай аккаунтни жонлантириш янгидан аккаунт бошлашдан мушкулроқ. Барқарорлик, доимийлик – инфлюенсерларни оммабоп қиладиган нарса. Постлар қўйишнинг мунтазамлигига келсак, бунга турли хил қарашлар мавжуд, уларнинг барчаси тахминан бир хил қамровга эга, аммо яхшиси, бўшлиқсиз, узоқ танаффусларсиз фаолият юритган маъқул.
- Ҳар бир постга, фойдаланувчига, саҳифага, гуруҳга фойдаланиш ҳаракатларига қараб рейтинг берилади: шарҳ – улашиш – клик – лайк. Шарҳ – энг қадрли муносабат, у сизнинг хабарингиз дарҳол тарқалишига туртки беради. Шарҳнинг ҳажми ҳам аҳамиятга эга. У қанчалик узун бўлса, шунча қадрлди ва муҳимдир. Алгоритм буни ақлли мунозара сифатида танийди ва бундай постни фаоллик билан илгари суришни бошлайди. Сизнинг вазифангиз сизни шунчаки шарҳлашлари эмас, балки инфлюенсерлар шарҳлашларига эришиш. Агар сиз кўплаб обуначиларга эга 20-30 шарҳловчи орттира олсангиз, бу сизнинг саҳифангиз доимий равишда ўсиб боришини кафолатлайди.
- Одамлар ўзларидан из қолдиришни ёқтирмайдилар, аҳмоқона ишларга қўл урадилар, шунинг учун ҳикоя битадилар. Эфемер таркиб борган сари кўпаяверади. Бу хавфсизлик масаласи.
- Ижтимоий тармоқлардаги реклама биржа тамойили асосида ишлайди – давомийлик қанча узоқ бўлса, қиймат шунча арзон бўлади. Тарғибот пайтида мақсадли гуруҳни аниқлаш учун лайфхак мавжуд: шунчаки, органик қамров статистикасига қаранг – бундай таркиб кўпроқ кимларда қизиқиш уйғотди?
- Зерикарли узун мақолалар ёзишнинг ҳожати йўқ. Ўз мақолаларингизни турли форматларда жамланг. Энг айёрона усул –овоз бериш ўрнига савол битилган расм жойлаштиринг. Шу йўл орқали сиз одамларни шарҳ қолдиришга ундайсиз, бу эса ҳозир энг қадрланадиган усул.
- Ижтимоий тармоқлар учун мультимедиа воситалари ва хизматларидан фойдаланинг. Ҳа, уларнинг айримлари тўлов асосида, эҳтимол жуда қимматдир. Аммо техник қўллаб-қувватлаш хизматига сўровнома билан мурожаат қилинг — нотижорат тузилма ва ташкилотларга кўпинча бепул фойдаланиш имконияти берилади.
Мутахассис USAID молиявий кўмаги билан Internews томонидан амалга оширилаётган MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида Teach & Share таълим лойиҳасининг ўқув машғулотлари вақтида чиқиш қилган.