3 август ҳолатига кўра, дунёда 13 миллиондан ортиқ COVID-19 ташхиси тасдиқланган бемор рўйхатга олинган. Кунига энг кўп янги ҳолатлар қайд этилаётган уч мамлакат, бу – АҚШ (58 минг), Ҳиндистон (38 минг) ва Бразилия (20 минг). Ушбу маълумотлар пандемия ҳали ҳам назорат остида эмаслигидан ва вазиятни ёритувчи журналистлар тез ривожланаётган вирус ва илм-фан билан курашишнинг олдинги сафларида эканлигидан далолат беради.
Журналистлар аввалдан бу ҳақида бонг уришлари керакмиди? Улар қандайдир тарзда ўз мамлакатларидаги вазиятга таъсир қила олган бўлардиларми? Ҳукумат билан муносабатлар қандай кечмоқда? Журналистлар COVID-19 мавзусини ёритиш жараёнида қаерда ва қандай хатоларга йўл қўйишди?
Пандемия авж олган давр журналистикаси – ISOJ2020 Америка онлайн-конференциясининг мавзуларидан бири. Германия, Ҳиндистон ва Бразилиянинг журналистлари ўз мамлакатларида нималар бўлаётгани ҳақида гапириб бердилар. “Янги репортёр” энг қизиқарли фикрларни жамлади.
Кай Куфершмидт, Science журнали мухбири, Германия
Илмий йўналишда ижод қиладиган журналистлар фаолиятларида ҳис-туйғуни ифодалаш ёки ўз баҳоларини беришдан осонлик билан воз кеча оладилар. Мен таянадиган иккита нарса мавжуд:
- Биринчиси – “асосийси фактлар, қўрқиш эмас”. Журналистлар ҳам инсон ва ҳис-туйғуларни бошдан кечирадилар, лекин биз фактлар ҳақида гапирганда, ҳар бир ўлчамни икки қисмга бўлиб гапирамиз: фактлар қўрқинчли ва қўрқинчли эмас. Илмий журналистлар кўпинча баҳо бермасликлари, бизга қарши ўйнайди.
- Иккинчиси – “ҳозир ва кейин”. Кўпчилик ҳозир пандемия даври унчалик даҳшатли эмас, аммо келажакда даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди. Сиз ҳали ёнғин бўлмаса ҳам, ҳамма бу ҳақида жар солса, қўшилиб жар соладиган журналист бўлишни хоҳлайсизми? Ёки бирор долзарб муаммога эътибор қаратасизми?
- Бизнинг таҳририятда материалларни ёзиш учун аниқ алгоритм мавжуд ва мен у ёки бу масала бўйича ўз фикрларимни билдиролмайман. Шу сабаб мен Twitter тармоғига кўпроқ мурожаат қиламан, у ерда кўпроқ ўзимни эркин сезаман ва айта оламанки: “Дўстлар, мен бундан жуда хавотирдаман, ҳаммамиз буни жиддий қабул қилишимиз керак”. Ҳозир мен мақолалар ичида худди шундай қилиш имкониятига эга бўлиш учун ўз ишимнинг алгоритмларини қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпман.
- Менинг ўқувчиларимнинг аксарияти анча саводли ва фан ҳақида кўп маълумотга эга инсонлар. Аммо биз журналистлар илмни бошқа соҳалар сингари ёритиб беришга одатланганмиз. Шунингдек, кофенинг хавфли томонлари ҳақида ҳам кўплаб тадқиқотлар мавжуд – кимдир бу зарарли деса, бошқаси – аксинча. Бу ерда мувозанатни ёдда тутиш ва ўқувчига турли томонларини кўрсата олиш муҳимдир.
- Бугун COVID-19 бўйича тадқиқотлар жуда кўп ва ўқувчи чиндан ҳам чалкашиб кетиши мумкин. Кўплаб популистлар ўзларининг “қатъий ҳақиқат” ғоялари билан майдонга чиқишди – улар ўзлари ишонган нарсадан бошқа нарса ҳақида эшитишни ҳам истамайдилар. Ҳозир биз реалликда яшаётган замон контекстини бериш жуда муҳимдир. Муаммо шундаки, одамларнинг ишончи аввалбошдан йўқолган. Ва айнан матбуот уни бошидан тиклаши керак. Менимча, Европада оммавий ахборот воситаларига ва ҳукуматга бўлган ишонч даражаси бошқа мамлакатлардагига нисбатан юқорироқдир.
Альваро Перейра, TV Globo мухбири, Бразилия
- Мен одамларнинг одат ва хатти-ҳаракатларини ўзгартириш журналистнинг вазифаси деб ўйламайман, аммо Бразилиядаги вазиятга қараб, бизнинг бу иш билан шуғулланишдан бошқа иложимиз қолмаётганини кўраяпман.
- Бразилияда коронавирус пайдо бўлганида, ҳукуматга ишонишнинг ҳожати йўқлиги маълум бўлган эди: телевидение орқали мамлакат президенти бу оддий шамоллаш эканлигини айтиб, бунда 800 нафарга яқин одам нобуд бўлади ва бунга қарши ҳеч нарса қилиб бўлмайди, дея баёнот берди. Агар коронавирус унинг ўзига дахл қилса, унга ҳеч нарса қилмайди, чунки у собиқ спортчи ва у кучли организмга эга. Ўша пайтда биз аҳолининг матбуотга раҳбарга қарагандек қарашини англадик. Агар биз бирон бир ёмон нарсани таклиф қилсак ҳам, улар бизни сўзсиз тинглашади. Шунинг учун уларга тўғри маълумотни етказиш масъулияти бизнинг зиммамизда эди. Менимча, биз буни уддаладик. Тўғри, ҳамма ҳам ниқоб тақиб, қўлларини вақтида юваётгани йўқ, лекин агар биз ҳам президент позициясини танлаганимизда эди, вазият янада ёмонроқ бўлар эди.
- Мамлакат ичида маълумот етишмаслиги сабаб одамлар уни бошқа мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида қидиришни бошлайдилар. Шундан сўнг, одамларда ҳатто оддий терминологияда ҳам чалкашишлар бошланади. Масалан, илмий нашрлар кўпинча journal деб номланади. Айни пайтда кўнгилочар журналлар бошқача номланади – magazines. Инглиз тилининг нозик томонларини билмайдиган ўқувчи буни худди борича қабул қилади ва журналист “журнал” га мурожаат қилганда, у маълумотни расмлар билан қизиқарли мақола сифатида қабул қилади.
- Биз хатоларимизни яширмасликка ва иложи борича шаффоф бўлишга ҳаракат қиламиз. Илмий маълумотлар ҳам ўқувчилар учун тушунарли бўлиши керак.
Видья Кришнан, Atlantic, Los Angeles Times, Caravan Magazine нашрларининг мустақил журналисти, Ҳиндистон
- Ҳиндистондаги вазиятнинг маълумот етишмаслиги билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ. Мамлакатда беморлар пайдо бўлишидан уч кун олдин, Ҳиндистон анъанавий тиббиёт вазирлиги одамлар ўзларини инфекциядан ҳимоя қилиш учун нима қилишлари кераклиги ҳақида батафсил кўрсатма эълон қилди. Ва бу мамлакатда ўз натижасини бермоқда – аҳоли ҳукумат ва расмий маълумотларга ишонади. Масала фақат берилаётган маълумотларнинг сифатида, холос.
- Ноанаъанавий тиббиёт – масалан, аюверда ёки гомеопатия – дин билан аралашиб кетган ва агар сиз бундай усулларга қарши бирор нарса айтсангиз, сизни хоинликда айблашлари мумкин. Март ойидан бери Ҳиндистонда пандемия мавзусини ёритган 55 журналистга қарши 22 та ишни қайд этилди.
- Таълим устувор бўлган ривожланаётган мамлакатда, маълумотли одамлар бу мавзуларни иложи борича баландроқ ва тез-тез кўтаришлари керак. Ҳиндистонда пандемияга оз имконият билан катта зарба бериш учун барча шароит мавжуд: бизда умумий ижодкорлар, дунё миқёсида обрўга эга бўлган ажойиб шифокорлар ва ҳар қандай танқидни истамайдиган давлат бор.
- Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири пандемия бошлангандан бери биронта ҳам брифинг ўтказмади.
Журналистика ва COVID-19 мавзуидаги машғулотлар ISOJ2020 конференцияси доирасида бўлиб ўтди. Машғулотларни инглиз тилида қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева