No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликСохта янгиликлар давлатнинг инқирозли бошқарув воситаси сифатида

    Сохта янгиликлар давлатнинг инқирозли бошқарув воситаси сифатида

    Ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши кураш одамларни бошқариш ва фикр ва сўз эркинлигини чеклашни назорат қилиш воситаси бўлиши мумкинми? Бу .уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! ахборот кампаниясидан навбатдаги What The Fact подкастда муҳокама қилинган асосий масаладир. Меҳмон – Григорий Асмолов, Лондон Қироллик коллежи Россия институти илмий ходими. “Янги репортёр” мутахассис чиқишидаги қизиқарли фикрларни жамалади.

    Сохта янгиликлар қандай қилиб инқирозли бошқарув воситасига айланиши мумкин?

    Инқирозли вазият шароитида ҳар қандай давлатда жиддий дилемма мавжуд. Бир томондан, ҳаётга таҳдидларни минималлаштириш учун одамларни хавф ҳақида, маълум хавфлар ҳақида, ҳар қандай катаклизм ҳақида хабардор қилиб туриш керак. Маълумот қанчалик ишончли бўлса, тасвирлаш қанча тўлақонли бўлса, одамлар тўғри қарор қабул қилиш эҳтимоли кўпаяди. Бошқа томондан, инқироз шароитида кўплаб давлатларни ташвишга соладиган нарса бу одамларнинг хавфсизлиги эмас, балки бошқарувдаги инқироз муаммоси. Қаерда бирон бир фалокат ёки инқироз бўлса, нотинчликлар бошланади, одамлар хавотирга тушишади, ваҳима қўзғалади, давлат бу инқирозга қандай муносабатда бўлиши юзасидан танқидлар юзага келади.

    Кўпинча, давлатларнинг асосий коммуникация инқирози одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун энг шаффоф маълумот эмас, балки давлатнинг хавфини минималлаштирадиган ва давлатнинг вазиятни бошқариш қобилиятини оширадиган форматда тақдим этиш ҳисобланади. Бу шуни англатадики, тўлиқ ишончлилик эмас, балки давлатнинг самарадорлиги, ҳамма нарса назорат остида эканлигини кўрсатиш учун одамларни камроқ ташвишга соладиган маълумотларни тақдим қилиш асосий сабаб бўлади.

    Сохта маълумотларга қарши кураш кўпинча маълумотларнинг ишончлилигини ошириш истаги билан эмас, балки инқирозни ОАВда қандай акс эттирилаётганини назорат қилиш ва давлат хатти-ҳаракатларини самарали тарзда тақдим этадиган янгиликлар жараёнини тақдим этиш истаги остида рағбатлантирилади.

    Матбуот бундай вазиятда қандай ишлайди?

    Ушбу вазиятда матбуотнинг роли деярли ўзгармайди: маълумотни текшириш, ишончли маълумот беришга ҳаракат қилиш керак. Ушбу маълумот пайдо бўлганда, журналистик воситалар имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, бундай маълумотларга чиндан ҳам ишониш ёки ишонмаслик масаласини тушунишга ҳаракат қилиш лозим.

    Бундай вазиятда, энг кўп ташвишлантирадигани матбуотнинг роли эмас, балки давлатнинг роли бўлиб, у сохта нарсаларга қарши кураш мавзусини кўриб чиқади ва уни ўз фойдасига йўналтиради. Баъзан сохта маълумотлар билан курашиш учун айрим ташаббуслар пайдо бўлади ва кейинчалик маълум бўлишича, улар бирон-бир тарзда ёки бошқа давлат тузилмалари томонидан назорат қилинаётган бўлади. Ва сохта маълумот (фейк) деб қаралаётган нарса аслида ишончли маълумот экани аён бўлади.

    Умуман олганда, бу одамларнинг эътиборини эпидемияга қарши кураш муаммосидан сохта нарсалар, ташқи таҳдид, давлатга қарши ахборот уруши, фейк хабарлар бирон-бир душман кучлари томонидан ишга туширилаётгани ҳақидаги мавзуларга қаратишга уринишдир. Шу сабабли, сохта маълумотлар инқирозни бошқариш воситаси сифатида ишлатила бошланади ва бу нуқтаи назардан журналистнинг роли бир томонлама бўлиб қолади: ҳар бир хабарни текширишга ҳаракат қилиш лозим.

    ҲУКУМАТ ВАКИЛЛАРИ ВА ЖУРНАЛИСТЛАР, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ОЧИҚ МУЛОҚОТНИНГ МАВЖУДЛИГИ СОҲТА МАЪЛУМОТЛАР УРЧИШИГА МОНЕЛИК ҚИЛАДИ, ЧУНКИ БУНДА СОҒЛОМ ИНҚИРОЗ КОММУНИКАЦИЯСИ АМАЛДА БЎЛАДИ.

    Расмий маълумотларга ишончсизлик мавжуд бўлган ҳолларда воқеаларнинг ҳақиқий манзарасини тушунишга ҳаракат қиладиган мустақил ташаббусларни юзага олиб чиқиш жуда муҳимдир. Бошқа томондан, норасмий статистиканинг ҳажми мутахассилар томонидан мунтазам равишда тузиб борилиши аҳамиятли жихат. Ушбу статистикани тўплаганлар нафақат расмий статистика ишончли эмаслигини кўрсатишга асосланишлари, шу билан бирга, журналистикага оид профессионал воситалардан фаолиятлари давомида фойдаланишлари мақсадга мувофиқ. Агар бирон бир шубҳа туғилса, улар билан бўлишиш ва турли версияларни илгари суриш лозим. Бизнинг вазифамиз – бир томондан, маълумотларни ошкора қилиш, одамларга бу ахборот қандай тўпланганини кўрсатиш; бошқа томондан, ушбу маълумот ишончли эканлиги эҳтимолини ошириш. Негаки, ҳеч ким юз фоиз ишончли эканига талабгор бўла олмайди, инқироз шароитида бу мумкин ҳам эмас.

    Медиа саводхонликнинг аҳамияти

    Бугун интернет ҳар бир фойдаланувчига кўплаб имкониятлар тақдим этяпти. Ахборот муҳити қанчалик мураккаб бўлмасин, чеклов ва цензура механизмлари қанчалик қаттиқ бўлмасин, инқироз шароитида пайдо бўладиган турли хил инновациялар уларни, шу жумладан цензура механизмларини четлаб ўтишга имкон беради.

    Коронавирус фонида инқирозга оид маълумотларнинг ошкоралигини ошириш билан боғлиқ турли хил янгиликлар кўринишида “коронавация”нинг тўлқини пайдо бўлди. Нима фейк, нима фейк эмаслигини ажратиб олиш – бу катта маълумот оқимида сузаётган ҳар бир киши учун шахсий масала. Танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлиги, турли манбалар билан ишлаш қобилияти бугунги кунда тобора муҳим кўникмага айланмоқда, чунки бугун тўлақонли манзарани англаш масъулияти бизнинг зиммамизга тобора кўпроқ юк бўлиб тушмоқда. Нима бўлганда ҳам бизда кўплаб воситалар мавжуд ва агар биз улардан қандай фойдаланишни билсак, турли хил манбалардан маълумот олишимиз мумкин ва агар улар ишончли бўлмаса, расмий ахборот каналлари бизга айтадиган нарсаларга қараганда муқобил ҳамда ҳаққоний манзарани кўрсата олишимиз мумкин бўлади.

    “Уч нуқта” – медиа саводхонлик бўйича ахборот кампанияси. Унинг вазифаси – аудиториянинг манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрлайдиган одамлар сонини кўпайтириш. “Янги репортёр”нинг .уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! билан ҳамкорликдаги барча материаллар билан бу ерда танишиш мумкин.

    Ушбу кампания Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди ва қўллаб-қувватланди. Ушбу саҳифадаги мақолаларнинг мазмунига Internews масъул ва у Европа Иттифоқининг қарашларини акс эттирмайди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read