No menu items!
More
    ДомойИмкониятларInternews Media CAMPAward 2020 мукофотининг "Объектив" номинациясига фотосуратларни қабул қилишни муддатини узайтирди

    Internews Media CAMPAward 2020 мукофотининг «Объектив» номинациясига фотосуратларни қабул қилишни муддатини узайтирди

    2020 йил 16 июнда журналистлар учун MediaCAMPAward минтақавий танлови бошланди. Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларининг ҳар қандай формат ва жанрдаги материаллари беш номинацияда қабул қилинди:

    • «Ҳокимият ва жамият»
    • «Чегарасиз авлод — Имкониятлар вақти»
    • «Ёрдам бериш вақти»
    • «Қаҳрамонлар ёнимизда”
    • «Объектив» (фотосуратлар учун).

    Аввалига қабулни 15 июль куни якунлаш режалаштирилган эди, аммо коронавирус пандемияси ушбу режаларга ўзгаришлар киритди. Кўпчилик қийин аҳволда қолди, журналистлар бутун таҳририят билан касал бўлишди, шунинг учун кўплаб илтимосларга кўра биз аризалар бериш вақтини 31 июлга қадар узайтирдик. Ҳозир дастлабки тўртта номинациялар бўйича ишлар тўпланган. Минтақанинг ҳар бир мамлакатида саралаш комиссиялари тузилган — улар материалларни баҳолашни бошлашди. Фотосуратлар қабулини узайтиришга қарор қилинди.

    Сиз «Объектив» номинациясига ижодий ишларингизни 2020 йилнинг 28 августига қадар kz-info@internews.org. электрон манзилига юборишингиз мумкин. Хатнинг сарлавҳасида » MediaCAMPAward2020 «Объектив” номинацияси учун мавзуни кўрсатинг. Илтимос, ёдингизда тутинг: бир ариза эгаси учта фотосурат юбора олади (уларни рақамланг).

    Сиз фотосуратларни мактубга илова қилишингиз мумкин, бироқ, албатта ҳар бир суратга сарлавҳа қўйишингиз ва унга тавсиф берувчи (қаерда, қачон ва нима учун суратга олинган) матн ёзишингиз, шунингдек, суратларни Internews ташкилоти томонидан нодавлат мақсадларда фотосуратларни овоз беришда ва намойиш этилишига розилик бераётганингизни кўрсатинг.

    Масалан: “Фото№1”. “Сайловлар куни”. Сурат .. .куни олинган. Мен ……….га ўз розилигимни бераман”.

    Барча ишлар сентябрь ойининг бошида MediaCAMPFest2020 веб-сайтига очиқ тарзда жойлаштирилади. Бу номинация ғолиби фестивалга қадар очиқ бўладиган онлайн-овоз бериш орқали аниқланади. Ҳар бир овоз берувчи чекланмаган тарзда кунига бир марта бир дона ижодий иш учун бир IP -манзилдан кўп марта овоз бериш ҳуқуқига эга. Муаллиф интернет орқали овоз бериш жараёнида суратдан фойдаланиш ва уни 2020 йилнинг 14-19 сентябрь кунлари онлайн тарзда ўтказиладиган MediaCAMPFestнинг тақдирлаш маросими доирасида намойиш этиш ҳуқуқини беради.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read