Деярли барча нашрлар учун масофадан туриб ишлаш форматига ўтиш ҳақиқий синовга айланди. Айниқса, йирик халқаро нашрларда мураккабчилик кузатилди, уларп кўплаб бўлим, жамоа, йўналишлар ишини қайта ташкиллаштиришга мажбур бўлдилар.
Улар бу вазиятдан қандай чиқдилар ва бунда қандай қадриятларни илгари сурдилар каби масалалар ISOJ2020 америка онлайн конференцияси сессияларида муҳокама қилинди. NBC News ва MSNBC рақамли янгиликлар бўлими раҳбари Кэтрин Ким COVID-19 юзага келганидан сўнг унинг таҳририяти ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида гапириб берди.
Таҳририят ҳақида қисқача
NBC Didital newsroom учта асосий бўлимдан иборат – MSNBC, NEWS ва TODAY. Ушбу бўлинмалар, ўз навбатида, вертикал равишда ишлайдиган ва маълум бир минтақа ёки форматни қамраб оладиган бир нечта кичик бўлиб ва гуруҳларга бўлинади.
NBC аудиторияси маҳсулотларнинг сони билан бирга ўсиб бормоқда: 2019 йилга нисбатан у 25 фоизга ўсиб, 128 миллион фойдаланувчига етди. Тахминан 70-80 фоизлик энг катта трафик NBC NEWS орқали ўтади. Бугунги кунда NBC CNN ва New York Times газеталаридан кейин Американинг энг яхши учта ахборот воситаси қаторига киради.
Йил бошида, аксарият нашрлар каби, NBC ушбу давр учун ўзига аниқ мақсад ва вазифаларни қўйган:
- Сайловлар ва у билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар – йил бошида бу йилнинг энг шов-шувли воқеаси бўлади деб ишондилар.
- Иқлим, маданият ва трендлар мавзудаги узатишларни кенгайтирдилар.
- Оқим имкониятларини кенгайтирдилар.
- Жаҳон даражасидаги ташкилотни барпо этиш – одамларга сармоя киритиш, ходимларни ўқитиш, уларни ривожлантириш.
NBC ва пандемия
– 2020 йилнинг март ойи келди, бир кун, бир вақтнинг ўзида учта воқеа рўй берди: Дональд Трамп мамлакатга чет элликларнинг киришини тақиқлади, Том Ханкс ва унинг рафиқаси коронавирус билан касалланди, NBA барча ўйинлари жадвалининг кейинга қолдирилганини эълон қилди. Бу америкаликларнинг коронавирусга бўлган муносабатида кескин бурилиш эсаган нуқта эди – бунгача ҳаммаси ҳазил сифатида қабул қилинаётган эди, – дейди Кэтрин Ким.
Шундан сўнг, ҳаммаси жиддий экани маълум бўлди ва энди коронавирус ҳақида ҳазил қилишнинг иложи қолмади. NBC ҳаётини том маънода бир кечада тўлиқ ўзгартиришга мажбур бўлди. Дастлаб режалаштирилган кунига икки марта катта студиядан эфирга узатиладиган томошаларни энди уйдан туриб олиб боришга тўғри келди. Ходимлар масофадан ишлаш режимга ўтишди ва ўз хонадонларини иш жойига мослаб жиҳозлашга киришдилар: мониторлар, айфонлар, ёритиш мосламалари, ноутбук ва бошқа жиҳозлар уйга “кўчди”. Мухбирлар ўз-ўзини суратга олишни бошладилар, ноутбукларда ишладилар ва таҳрир қилдилар, барча графикалар хонакилаштирилди.
– Менежмент учун бу ҳам бир чақирув бўлди. Биз Teams ўрнига WebEX, WebEX ўрнига Zoom қўллай бошладик – ҳар бир жамоанинг ўз имтиёзлари бор эди, биз доимий қўнғироқлар орасида қолиб кетдик, аммо шунга қарамай биз имкон қадар қисқа вақт ичида ишнинг масофадан йўлга қўйиш форматига ўтган биринчи таҳририят бўлдик, – дейди Кэтрин Ким.
БИЗ ГЎЁ МАСОФАДАН ИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ФОРМАТИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗАЁТГАНДЕК ЭДИК, ҲУДДИ КЕЛАЁТГАН ЖУМА КУНИ ЎЗИМИЗНИНГ ОФИСГА ҚАЙТИБ ИШНИ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ ДЕБ ЎЙЛАДИК. ЛЕКИН КУНЛАР, ҲАФТАЛАР, ОЙЛАР ЎТДИ, ҲАМКАСБЛАР ҲАМОН БИР-БИРИМИЗНИНГ ДИЙДОРИМИЗНИ ЖОНЛИ ТАРЗДА КЎРГАНИМИЗ ЙЎҚ.
Ишга бўлган муносабат қандай ўзгарди:
- Иш жараёнларини оптималлаштириш. Ҳамкасбнинг хонасига кириб, илгари сўрашни унутган нарсангизни сўраш ҳозир осон иш эмас.
- Коммуникацияларни яхшилаш. Аввалги банднинг мантиқий давоми сифатида мулоқот ҳам янада қийинлашди.
- Қўнғироқлар билан ишлаш хизмати фаолиятини кенгайтириш. Энди муаммо зудлик билан барча томондан муҳокама қилинади.
- Шаффофликнинг ортиши. Таҳририятда жуда кўп Slack ишлатилади, бутун жамоа ёзишмалардан бахабар, иш жараёнларининг қандай қурилганини кўради ва бу шаффофликнинг янги даражасидир.
- Жамоа таркибини тенглаштириш. Масофавий ишлашга ўтишдан аввал таҳририятда аниқ иерархия мавжуд эди, энди эса муаллиф ва муҳаррирларга, уларнинг жамоаларига кўпроқ ишонишади.
Инновация, ижодтй ёндашув ва янги лойиҳалар
– Бундай шароитда ишлаш бизни кашфиёт ва янгиликлар эратишга илҳомлантирди. Биз иш услубимизни ўзгартириш аудитория муносабати ўзгаришига ҳам олиб келишини тушуниб турар эдик. Ҳаммаси бошланганида, биз бирон бир махсус ижод билан шуғулланмадик, аммо барчамиз дуч келган қийин вазият учун бу жуда яхши рағбат бўлди, – дейди Кетрин Ким.
Қайта профиллаш. Баъзи жамоалар, айниқса, узун видео лойиҳаларни амалга оширган ёки ҳужжатли фильмлар суратга олиш билан шуғулланган жамоалар энди янгиликлар кун тартиби теварагида қисқа видеолар яратишга киришдилар. Бу таҳририятнинг атайин ўзгартирилган сиёсати эмас, шунчаки, шу пайтгача амалга оширилган лойиҳаларни уйда бажариш ўта мураккаб. Бундан ташқари, NBC виртуал майдонни ҳам яратдики, унда одамлар ўзларини қизиқтирган мавзуни ойна шаклида муҳокама қилишлари ёки ўзларини қизиқтирган мавзулари ҳақида кўпроқ билишлари мумкин.
Аджайл услубидаги маҳсулот дизайни.
– Албатта, биз ўз аудиториямизни пандемия қандай ва қай йўсин ривожланаётгани ҳақида хабардор қилиш борасида ҳам ўйладик. Бу қандайдир кузатувларга асосланиши лозим эди. Биз ушбу эҳтиёжни муҳокама қилдик ва қисқа вақт ичида қандай қилиб бундай маҳсулотни яратиш масаласида қарорга келдик: долзарблик муҳим эди. Биз уни икки ҳафта ва икки кун ичида ярата олдик, – дейди Кэтрин Ким.
Кўпроқ ижодий ёндашув. Zoom орқали ёзилган интервьюлар даврида видео тайёрловчиларнинг қўллари боғланиб қолди – ҳаракатлар акс этган ҳеч қандай тасвир, лавҳалар йўқ. Шу сабабли, NBC ходимлари графикани ўзлаштира бошладилар, анимациялар яратишга киришдилар. Италияда, Вашингтон ва бошқа бир қатор ҳудудларда воқеалар даҳшатли ривож ола бошлагач, NBC ушбу ҳикояларни комикслар яратувчи рассомлар ёрдамида материаллар эълон қилишни бошлади.
– Ҳозир журналистлар учун ғаройиб давр. Биз ҳеч қачон бўлмаган бу кўламдаги катта аудитория учун анча юқори сифатли журналистикани тақдим қиляпмиз. Бизнингча, пандемия тугаганидан сўнг ниҳоят ҳамкасблар билан юзма-юз учрашганимизда, гувоҳ бўлган нарсалар туфайли, биргаликда бошимиздан кечирган воқеалар туфайли ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўламиз. Унгача эса биз ҳали айтишга улгурмаган воқеаларни айтиб беришимиз лозим, – дея хулоса қилади Кэтрин Ким.
Кэтрин Ким иштирокидаги сессия ISOJ2020 конференцияси доирасида бўлиб ўтди. Ушбу ҳаволада машғулотларни инглиз тилида кўришингиз мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева