No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликМедиа-саводхонлик бўйича онлайн ўйинлар

    Медиа-саводхонлик бўйича онлайн ўйинлар

    10-15 дақиқада нималар қилиб улгириш мумкин? Идиш-товоқ ювиш, китобнинг бир-икки бобини ўқиш, телефонда сўзлашиш. Шунингдек, онлайн ўйин орқали кўникмаларни ўзлаштириш ҳам мумкин. Масалан, фактларни текширишни. “Янги репортёр” медиа саводхонликни ўрганиш бўйича еттита энг қизиқарли ўйинни жамлади ва синовдан ўтказди. Уларнинг барчаси инглиз тилида яратилган, аммо содда тилда ифодаланган – Google Translate уни осонлик билан таржима қила олади.

    Break the Fake

    Break the Fake – бу фактларни текширишни ўргатадиган йирик ахборот кампаниясидир. Тўрт асосий қоида – текшириш воситаларидан фойдаланиш, дастлабки манбани топиш, уни текшириш, бошқа манбаларни ўрганиш ҳақида қисқа видеолавҳалар орқали ҳикоя қилинади. Олинган билимларни амалда интерактив матн орқали синаб кўриш таклиф қилинади – иштирокчига шубҳали пост кўрсатилади ва ўрганилган материаллардан фойдаланиб, унинг қанчалик ҳақиқат эканлигини аниқлаш керак. Кампаниянинг “амбассадори” – бу ўйлаб топилган уй бегемоти, уни ҳар нарсага ишонавермаслик керак, деган маънода ҳаёлий яратишган. Шунингдек, кампания саҳифаларида қизиқарли видео, гиф ва посткарталарни топиш ҳам мумкин.

    Media Literacy Mission Game

    Ўйиндаги вазифалардан бири: ташвиқот мазмунидаги видеони топиш ва йўқ қилиш

    Сизнинг шаҳрингиздаги одамлар ёлғон фабрикаси томонидан ҳар куни пайдо бўладиган тарғибот ва нафратланиш сабабли уйларини тарк этишдан қўрқишади. Сохта янгиликлар тарғиботи ва нотўғри маълумотлар одамларга ҳақиқатни кўришга халақит беради. Шаҳарни қутқариб қолиш учун Сиз ушбу жараённинг ишлашини тўхтатишингиз керак. Бу ишни фақат танқидий фикрлаш даражаси ва махсус билим билан қуролланган ҳақиқий қаҳрамонгина бажара олади. Мавжуд воситалардан фойдаланинг: мантиқ ўлчагич, концептуал коллайдер, камера, ёлғонни аниқлаш. Уларнинг барчаси, Сиз саёҳат пайтида топишингиз мумкин бўлган муҳим маълумот ва маслаҳатлар билан бирга сафархалтангизда мавжуд. Сиз барча вазифаларни муваффақиятли бажариб, ёлғон фабрикасини ёпишингиз ва аҳолини сохта маълумотлар оқимидан озод қилишингиз лозим.

    Troll Factory

    Сиз Троллар фабрикасига ишга жойлашдингиз ва смартфонингиз орқали директордан топшириқлар оласиз: иммиграцияга қарши таркибни тарқатиш, мем ёзиш, мақсадли реклама учун мақсадли аудиторияни танлаш ва ҳоказо кабилар. Сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз репост ва абонентлар ҳисоблагичи кўрсаткичларининг ўзгаришига олиб келади. Вазифани бошқаларга қараганда муваффақиятли бажаришингиз талаб этилади. Ушбу мақолани ёзиш пайтида “Янги репортёр” жамоаси 10321 та репост ва 1449 та обуначига эга бўлди. Бизнинг рекордимизни янгилай оласизми?

    Get Bad News

    Ушбу ўйиннинг мақсади, худди аввалгисидек, имкон қадар кўпроқ обуначини жалб қилишдир. Сизнинг вазифангиз – энг жанжалли нашрни яратиш. Тролларнинг барча воситалари ўйинга жалб қилиниши лозим: сохта аккаунтлар, ёлғон хабарлар, эмоционал мемлар ва бошқа кўп нарсалар. Ўйин давомида ютуқлар тахтачаси очилиб, унда медиа саводхонлик тўғрисида назарий маълумотлар берилади. Вазифа ўйиннинг ишончлилик кўламига эга бўлиши қараб мураккаблашиб боради – ўқувчиларингиз сизга бўлган ишончни сусайтирмасликларини назорат қилиб боришингиз лозим. Бошқача айтганда, асосийси, ишончни суиистеъмол қилмаслик!

    BBC iReporter

    Ўзингизни BBC журналисти сифатида синаб кўрмоқчимисиз? Энди сизда шундай имконият бор! Сиз сўнгги янгиликларни ёритиб боришингиз керак – мақолалар BBC Live сайтида эълон қилиб борилади. Мақола маълумотни сиз қанчалик аниқ ва тезкор тарзда тақдим этганингиз, шунингдек унинг таъсиридан келиб чиқиб баҳоланади. Биринчи таҳририят топшириғини бажаришда сизни амалдаги мухбирлар жамоаси қўллаб-қувватлаб туради.

    Fakey

    Ушбу ўйин матбуот ва ахборот саводхонлигини ва дезинформация билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўргатади. Мақолалар ва янгиликлар тасмаси сизнинг олдингизда таққосланади. Айримлари ҳақиқий, ишончли оммавий ахборот воситаларидан олинган. Бошқалари эса мунтазам равишда ёлғон ёки чалғитувчи ҳисоботлар, кликбаит сарлавҳалар, фитна назариялари, псевдология ва бошқа дезинформацияларни нашр этадиган сайтлардан қўйилади. Вазифа – ушбу янгилик оқими билан нима қилишни ҳал қилишда: лайк босиш, репост ёки фактларни текшириш.

    NewsFeed Defenders

    Мазмун бўйича сиз янгиликлар портали ёки форумининг муҳарририсиз. Сизнинг вазифангиз – асосий мезонлар бўйича сайт иш фаолиятини яхшилашдан иборат – аниқлик, шаффофлик, ишончлилик, холислик ва диққатни жамлаш. Сизга ҳар куни бир нечта материаллар келади, уларни текширишингиз ва порталда нашр этиш ёки этмаслик тўғрисида қарор қабул қилишингиз керак. Ёдда тутинг: фактларни текшириш вақт талаб қилади, афсуски, у сизда кўп эмас – ҳамма нарса учун 14 ўйин куни мавжуд. Вақтингизни оқилона режалаштиринг.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read