No menu items!
More
    ДомойВоқеа«MediaCAMP Эдьютон 2021»: медиасаводхонлик бўйича очиқ сессияларга таклиф этамиз

    «MediaCAMP Эдьютон 2021»: медиасаводхонлик бўйича очиқ сессияларга таклиф этамиз

    «Медиасаводхонлик онлайн: ижодкорлик аттракциони!» , — Internews 2-6 февраль кунлари ана шу шиор остида «Эдьютон 2021» инновацион семинар ўтказмоқда.

    Унинг мақсади – медиасаводхонлик бўйича амалиётдаги педагоглар, тренерларни, ННТ вакиллари, кутубхоначилар ҳамда медиасаводхонликни ўрганишга илк маротаба қизиқиш билдирган ва онлайн ишлаш малакаларини ўзлаштирмоқчи бўлганларни ўқитишдан иборат.

    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан танлов асосида саралаб олинган 50 нафар иштирокчилар тажрибали менторлар ёрдамида ўз лойиҳаларини мукаммаллаштириб, якунда ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қилишади. Энг самарали ва муносиб лойиҳалар молиявий қўллаб-қувватланади.

    Маърузачиларнинг нутқлари ва тренерларнинг амалий машғулотлари интерактив усуллар, ўйинлар ва масофадан ўқитиша медиасаводхонликни визуаллаштиришга қаратилган. 18 та машғулотнинг 4 таси очиқ тарзда ўтказилади ва хоҳловчилар уларда иштирок этиши мумкин.

    Дастурнинг маърузачилари, менторлари ва тренерлари:

    • медиаменеджер, медиатренер Всеволод Пуля (Россия);
    • медиасаводхонлик бўйича тренер, Украина журналистлар мустақил касаба уюшмасининг раиси Сергей Штурхецкий (Украина),
    • Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази директори, Марказий Осиёда Deutsche Welle шериги, медиасаводхонлик бўйича тренер Саида Сулайманова (Ўзбекистон);
    • «ВыбиРай» журнали ношири, медиасаводхонлик бўйича тренер Татьяна Голубцова (Қозоғистон),
    • медиаконсультант, Internews.kz сайтининг мультимедиа ва маълумотлар журналистикаси бўйича мутахассиси Баубек Сагындыков (Олмота);
    • фактчек-манбааси асосчиси, медиасаводхонлик бўйича тренер Джамшед Маруф (Тожикистон);
    • data-саводхонлик бўйича мутахассис, Internews.tj лойиҳаси координатори Кумушой Муртазакулова (Тожикистон).

    Очиқ сессиялар Internews нинг Facebook даги саҳифаси орқали жонли тарзда эфирга узатиб борилади.

    Қуйида очиқ сессияларнинг дастури:

    2 февраль, 15:30-16:45 – Всеволод Пуля, «Digital фалсафаси медиасаводхонликни ривожлантиришнинг асоси сифатида», шунингдек, савол-жавоблар.

    3 февраль, 15:00-16:30 – Всевполод Пуля, «Янги медиа трендлар ва медиасаводхонлик ривожи».

    4 февраль, 17.15 – 18.15 – Сергей Штурхецкий, Итимоий тармоқларда ахборотларнинг тарқалиш алгоритми.

    5 февраль, 17:00-18:00 – Сергей Штурхецкий, «Онлайнда танқидий фикрлашга ўргатишнинг интерактив усуллари».

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда. Дастур ҳақида кўпроқ маълумотларни бу ерда ўқинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read