Internews Марказий Осиёда “Кичик формат. Ёзги оқим 2021” танловини эълон қилади – танловга контент ишлаб чиқариш бўйича ғоялар қабул қилинади.
Аризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати – 6 апрель 2021 йил, соат 23:59 га қадар.
Ушбу танлов кичик муаллифлар гуруҳи томонидан қисқа вақт ичида амалга оширилиши мумкин бўлган қизиқарли, инновацион ва нооддий ғояларга эга кичик, аммо ёрқин лойиҳалар учун.
Бундай лойиҳа нималардан иборат бўлиши мумкин? Лойиҳа анъанавий форматда: лонгрид, мақолалар туркуми, бир ёки бир нечта махсус репортажлар, жумладан, видеороликлар, анимация, карикатура ва бошқалар. Аммо классик шакллар билан ўзингизни чекламанг, ижодий, бадиий ва фуқаролик фаоллик натижаси бўлган экспериментал лойиҳаларни таклиф этинг. Бундай ғояларни нафақат онлайн маконда, балки офлайн режимда ҳам (кўргазма, бадиий акция ва ҳк шаклда) амалга ошириш мумкин.
Юқорида биз бир нечта мисолларнигина келтирдик. Лекин ҳар қандай жанр ва форматни танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Ўз ғояларингизни таклиф қилинг – орзулар рўёбини ўйланг, кашфиётлар қилинг, яратинг! Фақат ёдда тутинг, медиа-контентга ижтимоий маъно сингдирилиши ва оммага тақдим қилинадиган мавзу бўлиши керак!
Қандай мавзуларни таклиф қилиш мумкин? Бу ерда ҳам ҳеч қандай чекловлар йўқ – ўзингиз муҳим ва талаб даражасида, деб билган мавзуларни танланг.
Бундай лойиҳа қанча давом этиши мумкин? Бир ойдан олти ойгача.
“Кичик формат. Ёзги оқим” танловида кимлар иштирок этиши мумкин? Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда фаолият юритаётган нодавлат оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари, газета ва журналлар, кичик телекомпания, радиостанциялар, продюсcерлик студиялари, мустақил муаллифлар, журналист, блогер, рассомлар, фаоллар ва бошқа ижодий гуруҳлар иштирок этиши мумкин.
Изоҳ: Ариза юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам, оддий муаллифлар томонидан ҳам юборилиши мумкин.
Контент қайси тилда бўлиши мумкин? Ўбек, қозоқ, тожик ва/ёки рус тилларида.
Жамоа лойиҳа учун қанча миқдорда маблағ сўраши мумкин?
Қозоғистонда битта лойиҳа 2 200 000 тенгегача олиши мумкин. Келтирилган бюджет асосланган бўлиши керак.
Мустақил муаллифлар (жисмоний шахслар) 200 000 тенгегача бўлган стипендияга даъвогарлик қилишлари мумкин. Сўралаётган стипендия бюджети мақсадга мувофиқ бўлмоғи лозим.
Контен-лойиҳалар Ўзбекистонда ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин. Лойиҳалар ва муаллифлар ушбу мамлакатда $3000 гача маблағга эга бўлишлари мумкин.
Танловнинг саралаш босқичи қандай ўтказилади? “Кичик формат. Ёзги оқим” танлови тўрт босқичда бўлиб ўтади:
1-босқич – ғояларни тақдим қилиш
Мавзулар бўйича чекловлар йўқ, аммо ижтимоий йўналиш муҳим аҳамиятга эга. Биз мазмун ва формат бўйича қизиқарли, илҳомлантирувчи таклифларни кутиб қоламиз.
Лойиҳангизни танловга юбориш учун сиз 2021 йил 6 апрелгача онлайн-аризани тўлдиришингиз керак.
Битта жамоа бир нечта ғояларни таклиф қилиши мумкин. Аммо ҳар бир лойиҳа учун алоҳида ариза тўлдириш лозим.
2 тур — техник саралаш
Йиғилган барча аризаларни Internews жамоаси техник саралашдан ўтказади. Ҳар бир лойиҳа танлов шартлари асосида кўриб чиқилади. Оригинал медиа материаллар тақдим этмаган муаллифлар кейинги босқичга ўтказилмайди. Масалан, танловларнинг бирида Инстаграмда ишга жойлашиш бўйича саҳифа очиб, у ерда бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар жойлаш бўйича лойиҳа тақдим этилган эди. Бу, албатта яхши лойиҳа, аммо у кенг миқиёсида олиб қараганда оригинал ғоя эмас — бу шунчаки бировнинг ғоясини кўчириб олиш; бундай контент на танлов ва на компания мақсадларига мос келади. Internews мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади; журналистлар, таҳририятлар ходимлари ва контент-яратувчиларини ўқитиш, шунингдек, ахборот макони ва замонавий медиани ривожлантириш. Илтимос, танловга лойиҳа тақдим этаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратинг.
Шунингдек, бу босқичда якуний маҳсулот тақдим этилмаган, мақсадли аудитория кўрсатилмаган ёки ҳаражатларнинг асоси кўрсатилмаган лойиҳалар рад этилиши мумкин.
Энг қизиқарли ва яхши ишлаб чиқилган ғоялар учинчи босқичга ўтказилади. Сараланган рўйхат Internews жамоаси томонидан 2021 йилнинг апрель ойи ўрталарида шакллантирилади.
3-босқич – ғояларнинг тақдимоти
Сараланган лойиҳаларнинг муаллифлари махсус питчинг-сессияга таклиф қилинадилар ва ўн дақиқа ичида ўзларининг концепцияларининг долзарблиги ва реаллигини акс эттириш учун ҳар қандай шаклда тақдим этишлари мумкин. Изланувчиларни таркиби мустақил медиа-эксперт ва Internews ходимларидан иборат махсус танлов комиссияси тинглайди.
Тақдимотда ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги йўналишлар намойиш этилади:
- ишлаб чиқариш тафсилотлари;
- лойиҳанинг аудиторияси;
- бюджет;
- якуний маҳсулот.
Иккинчи босқичга сараланган иштирокчиларга тақдимотда қатнашиш учун алоҳида таклифнома юборилади. Лойиҳани ҳимоя қилишга тайёргарлик жараёнида қуйидаги формулани ёдда тутинг: қизиқарли мавзу + муваффақиятли формат + аудиторияни тушуниш = яхши лойиҳа.
Тақдимотдан сўнг комиссия аъзолари аниқлаштирувчи саволлар ҳамда лойиҳа ғоясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришлари мумкин.
Бу йилги питчинг онлайн тарзда апрел ойи охиригача ўтказилади.
Шуни эътиборда тутингки, сиз натижаларни тақдимот куни била олмайсиз. “Кичик формат. Ёзги оқим” танлови ғолиблари 2021 йил май ойида эълон қилинади.
4-босқич – ҳужжатларни тўлдириш ва расмийлаштириш
Питчинг натижалари билан сараланган лойиҳалар муаллифларига лойиҳани якунлаш, бюджетни тузиш ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш учун икки ҳафта вақт берилади.
Контент лойиҳаларни молиялаштириш бўйича якуний қарор комиссия томонидан қуйидаги мезонларга асосланиб қабул қилинади: ғоя ва форматнинг ўзига хослиги, мақсадли аудиторияни англай билиш, якуний маҳсулотни кўра билиш ва оқилона бюджет. Агар сиз танловда ғолиб чиқсангиз, бюджетингизда ускуналарни сотиб ёки ижарага олиш, шунингдек лицензияланган дастурий таъминот ёки мультимедиа воситаларини сотиб олишни назарда тутишингиз мумкин. Бундан ташқари, Internews зарурат бўлганида, масалан, Youtube орқали маҳсулотни тарғиб қилиш кўникмаларига етарли даражада эга бўлмасангиз, лойиҳага маслаҳатчиларни жалб қилишда ёрдам бериши мумкин.
Қандай ғоялар аниқ қўллаб-қувватланмайди? Internews веб-сайтларни яратиш ва тарғиб қилиш, бадиий фильмлар, сериаллар, ижтимоий видеоролик ва мусиқали клиплар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламайди. “Кичик формат” танлови доирасида институтционал қўллаб-қувватлаш назарда тутилмаган (масалан, офис ижараси ва бошқа шунга ўхшаш харажатлар).
Нима учун Internews контент ишлаб чиқаришни молиялаштиради? Биз Марказий Осиёнинг матбуоти жамиятнинг энг долзарб ва мураккаб жиҳатлари ҳақида профессиональ тарзда, турли платформа ва турли форматларда, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳамда аудиторияни жалб қилган ҳолда гапиришларини истаймиз. Танловнинг мақсади – сифатли теледастурлар, махсус репортажлар, ҳужжатли фильмлар, лонгридлар, ижтимоий тармоқлардаги лойиҳалар, подкастлар, web-доклар, web-сериаллар, мультимедиа ҳикоялар, журналистик тадқиқотлар ва бошқаларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашдир.
Агар сиз бирон нарсани аниқлаштирмоқчи бўлсангиз, мактубнинг мазмунини кўрсатган ҳолда Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг, масалан: “Кичик формат. Ёзги оқим” танлови бўйича савол” шаклида.
Эҳтимол, сизга ўтган йилги “Кичик формат. Қишки оқим” танловида кимлар ғолиб бўлганини билиш қизиқдир, бу ҳақда ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.
Агар сиз катта бюджетли йирик, асосли, узун лойиҳа қилмоқчи бўлсангиз, “Кичик оқим” тонловида иштирок этмаганингиз маъқул. Бундан махсус йирик лойиҳалар учун биз “Катта оқим” алоҳида танлов уюштирганмиз. Аввалгиси 2020 йил охирида ўтказилди, навбатдагиси бу йил куз фаслига мўлжалланган. Агар сизга лойиҳани якунлаш учун вақт керак бўлса, сиз катта лойиҳалар ярмаркасида иштирок этиш имкониятига эга бўласиз. 2020-2021 йилларда Internews таркибни ишлаб чиқаришни қандай қўллаб-қувватлаши ҳақида ушбу ҳаволада ўқинг.
Лойиҳа MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.