No menu items!
More
    ДомойТасмаЖурналистика кўникмалари асослари бўйича очиқ ўқув машғулотларига таклиф қиламиз

    Журналистика кўникмалари асослари бўйича очиқ ўқув машғулотларига таклиф қиламиз

    Журналист: бетараф ҳикоячими ёки воқеаларнинг фаол иштирокчиси?

    26 май куни “Журналистика кўникмалари асослари” тренинги иш бошлайди. Ўқувнинг биринчи кунидаги машғулотлар очиқ шаклда олиб борилади – рус тилидаги трансляцияни Internews ташкилотининг Facebook-аккаунти орқали кўриш мумкин. Шунингдек, Zoom платформаси орқали трансляцияга кириш имкони ҳам мавжуд, у ерда қозоқ, тожик ва ўзбек тилларида таржималар берилади.

    Машғулотларнинг очилиши 26 май куни Олмаота вақти билан соат 16:00 дан 18:30 гача бўлиб ўтади.

    Соат 16:00 дан 18:00 гача россиялик медиа-тренер Виктор Мучникнинг “Янгиликлар нима ва журналистика нима учун керак? Биз янгиликни ким учун қиламиз (бизнинг аудиториямиз ким)?” мавзуида чиқиш қилади. Соат 18:00 дан 18:30 гача Марказий Осиёнинг учта мамлакатидан учта муҳаррир иштирокида жорий баҳс-мунозаралар бўлиб ўтади: Aйнур Коскина (Қозоғистон), Ольга Тутубалина (Тожикистон) ва Aндрей Тешаев (Ўзбекистон). Муҳаррирлар Марказий Осиёда янгиликлар ва унинг тақдим қилинишидаги ўзига хос хусусиятлар ҳақида сўз юритадилар.

    “Журналистика кўникмалари асослари” тренинги бошловчи журналистлар, журналистика факультетларининг талаба ва битирувчиларига мўлжалланган. Энг фаол иштирокчилар ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.

    Ўқув машғулоти Internews билан ҳамкорликда T.B.D company (Қозоғистон) ва Khoma.tj (Тожикистон) томонидан ташкил этилади.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read