No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакЖурналистлар учун MediaCAMP Award 2021 минтақавий танловига материаллар қабул қиламиз

    Журналистлар учун MediaCAMP Award 2021 минтақавий танловига материаллар қабул қиламиз

    Aгар сиз журналист ёки ижтимоий аҳамиятга эга контент яратувчи бўлсангиз …

    Aгар сиз Марказий Осиёнинг мустақил ёки давлатга қарашли ОАВларида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда доимий ёки штатдан ташқари ишлаётган бўлсангиз …

    Ўз медиа-лойиҳангиз бўлса …

    Aгар сиз зўр репортаж тайёрлаган ёки қизиқарли воқеани ёритган бўлсангиз …

    … албатта, журналистлар учун ўтказилаётган Марказий Осиё MediaCAMP Award 2021 танловида иштирок этишингиз керак.

    Биз, Internews жамоаси, аризаларни қабул қилишни бошлаганимизни мамнуният билан эълон қиламиз.

    Танловга 2020 йилнинг 1 июнидан 2021 йилнинг 20 майига қадар мамлакатларнинг бирида мустақил ёки давлат медиасида нашр этилган исталган формат ва жанрдаги материалларни (рус ва миллий – қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек тилларида) юборишингиз мумкин.

    Камтарлик қилманг! Ўз ишларингизни юборинг. Шошилманг, энг яхши материалингизни ва мос келадиган номинацияни танланг.

    Эпидемиологик вазият туфайли биз «Англаш вақти», «Ғалаба қозониш вақти», «Яратиш вақти», «Ёшлар вақти» ва «Йил мавзуси. Пандемия вақти» номинацияларига ишларни қабул қилиш муддатини 2021 йилнинг 8-июлигача, «Вақт йирик планда:  фотосуратлар, карикатуралар, иллюстрациялар»  номинациясига эса 2021 йилнинг 31 июлигача узайтирмоқдамиз. Ариза топшириш шакллари ўша кунлари соат 23:59 да ёпилади.

    Aриза топширишдан аввал, танлов шартларини диққат билан ўрганиб чиқинг! Бу номинацияни тўғри танлаш учун зарур. Aгар номинация танловида адашсангиз, бизда на аризани кўриб чиқиш, на бошқа номинацияга ўтказиш имкони бўлади. MediaCAMP Award нинг бошқа қоидалари ҳам бор: масалан, унда хорижий ОАВ журналистлари иштирок эта олмайди. Қайси медиаларни чет эл ОАВси деб ҳисоблаймиз? Барча жавоблар қуйидаги ҳаволада (шартларга ҳавола).

    Иштирок этиш учун:

    — шартлар билан танишиш,

    — материал ва номинацияни танлаш,

    — аризани тўлдириш (ҳар бир номинация учун ҳаволалар – қуйида),

    — танловда материалингиздан фойдаланишга рухсат берувчи хатни имзолаб, илова қилиш зарур. Усиз аризани юборманг. Намунани шу ердан юклаб олиш мумкин.

    Ҳакамлар ҳайъати ишни баҳолайдиган номинациялар:

    Aгар ўтган йилги танлов қандай ўтганини билишни истасангиз, ушбу ҳаволага ўтинг.  Aгар нимагадир аниқлик киритмоқчи бўлсангиз, Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига (“MediaCAMP Award 2021 танлови бўйича савол” деган мавзуни кўрсатиб) ёки +77717013838 (Telegram, WhatsApp) рақамига ёзинг.

    Танлов бўйича барча саволларингизни @UzMCAward_bot га ҳам юборишингиз мумкин.

    MediaCAMP Award 2021 танлови MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида AҚШ Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read