No menu items!
More
    ДомойЮридик кўмакОчиқ суд мажлисларини қандай ёритиш керак? Ўзбекистонда судларнинг очиқлиги бўйича қўлланма

    Очиқ суд мажлисларини қандай ёритиш керак? Ўзбекистонда судларнинг очиқлиги бўйича қўлланма

    Ўзбекистон журналистлари ва ОАВ таҳририятларида суд амалиётининг очиқлиги тўғрисида кўплаб саволлар келиб чиқади. Медиаюрист Карим Бахриев махсус “Янги репортёр” учун Ўзбекистонда судларнинг очиқлик ҳолати бўйича қўлланма тайёрлади. Ушбу туркум мақолалардан 5 та мавзу ва 28 та саволга жавоблар ўрин олган. Иккинчи мақола “Ўзбекистондаги журналист ва блогерлар очиқ суд жараёнларини қандай ёритишлари керак? Aгар аниқ бир иш бўйича маълумот олмоқчи бўлсангиз, нималарни билишингиз керак?” мавзусига бағишланган.

    Судлар ва журналистлар суд ишларининг очиқлиги, фуқароларнинг хабардорлигини таъминлаш учун қандай қонуности ҳужжатларига асосланиши керак?

    Жавоб: Судлар суд мажлисининг очиқлигини, фуқаролар, ташкилот, жамоат бирлашмалари, давлат, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситаларининг судлар фаолияти тўғрисида хабардорлигини таъминлаш Конституция ва қонунлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ишларининг очиқлигини ва судлар фаолияти ҳақида маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига (2020 йил 21 февраль, № 04) мувофиқ амалга оширилади.

    Суд амалиётида очиқликка амал қилиш қандай афзалликлар беради?

    Жавоб: Суд жараёнларининг очиқлиги, судлар фаолиятига оид ахборотни олиш фуқаролик, жиноий, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда суд фаолиятига ҳар қандай аралашувни истисно этган тарзда амалга оширилиши лозим. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига биноан судьялар мустақилдир ва фақат қонунга итоат этадилар.

    Судлар ва журналистлар суд жараёнларининг очиқлиги, фуқаролар хабардорлигини таъминлаш учун қандай қонунчилик ҳужжатларига асосланишлари керак?

    Жавоб: Судлар суд жараёнининг очиқлигини, фуқаролар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситаларининг судларнинг фаолияти тўғрисида хабардорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги, “Aхборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида”ги, “Aхборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ишларининг очиқлигини ва судлар фаолияти тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори (2020 йил 21 феврал, 04-сон) каби бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилишини ёдда тутишлари керак.

    Суд томонидан маълумот беришда журналист ёки блогернинг мақоми аҳамиятга эгами?

    Жавоб: Судларнинг фаолияти тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқини фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолати асосида чеклашга йўл қўйилмайди.

    Судья иш бўйича интервью беришга ҳақлими?

    Жавоб: Судья қарори қонуний кучга кирмаган иш бўйича интервью беришга ёки оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишга ҳақли эмас.

    Суд жараёнининг очиқлиги қандай таъминланади?

    Жавоб: Суд мажлисининг очиқлиги жараён иштирокчилари бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имкониятини бериш орқали таъминланади.

    Залда жой етишмаслиги важи билан журналистларни суд мажлиси биносига киритмаслик мумкинми?

    Жавоб: Очиқ суд мажлисларини жараён иштирокчилари бўлмаган шахслар, шу жумладан, журналистлар бўлишини истисно қиладиган биноларда ўтказишга йўл қўйилмайди.

    Журналистларни суд очиқ мажлисларига киритмаслик мумкинми?

    Жавоб: Оммавий ахборот воситалари вакилларининг маълумот олиш мақсадида очиқ суд мажлисида иштироки қонуний усул эканлигини ҳисобга олган ҳолда, суд залига кириш учун уларга қонунда назарда тутилмаган асослар билан тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.

    Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари суд залига қандай тартибда киритилади?

    Жавоб: Шуни ёдда тутиш керакки, хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг вакиллари суд залига Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этгандан сўнг киритилади.

    Карим БAҲРИЕВ

    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read