No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖурналистлар учун бепул онлайн-курслар жамламаси

    Журналистлар учун бепул онлайн-курслар жамламаси

    Журналистикада доимий равишда ўз устида ишлаш талаб этилади. Бунинг алгоритми эса қуйидагича: касбий ўсиш учун қандай билим ва кўникмалар етишмаётганини англамоқ, қаерда ўқиб-ўрганишни топмоқ, вақт ажратиб, машғулотларга киришмоқ. “Янги репортёр” журналистлар учун бепул онлайн курслар жамламасини тузди.

    1. “Янги репортёр” вебинарлари

    Вебинарлар жамламаси муваффақиятли амалиётчиларнинг турли мавзуларини ўз ичига олади. Масалан, сиз ўз медиангиз атрофида ҳамжамият қандай қуриш ҳақида маълумот излаяпсиз. Ушбу мавзу бўйича Санкт-Петербургнинг “Бумага” масъули Мария Рзаеванинг ёки AН “ТВ 2” вакили Виктор Мучникнинг маҳорат дарсларини тавсия қиламиз. Жами 100 дан ортиқ ёзувлар мавжуд. Максималь даражада амалий, реал ҳаёт ҳолатлари билан бойитилган.

    2. Coursera Олий иқтисодиёт мактаби ва “Очиқ таълим”даги бепул курслар

    Энг йирик онлайн таълим платформаларидан бирида матбуот бўйича олий курслар таклиф этилган, хусусан, Илья Кирининг “Матбуот тарихи ва назарияси”, шунингдек, Ольга Гулевич ва Ирина Безменованинг “Коммуникация психологияси”ни тавсия этамиз. “Очиқ таълим”да Полина Колозаридининг (лойиҳа ташаббускори антрополог Дэниел Миллер) “Why we post: ижтимоий медиа антропологияси” курси мавжуд. Aсосий талаб – ўрганилаётган мавзуга қизиқиш!

    3. Қозоғистон Очиқ университети курслари

    Қозоғистон Очиқ университети – бу мамлакатнинг етакчи университетлари ва ўқитувчиларининг онлайн курсларидан иборат. Таълимни сайтда ҳам, илова орқали ҳам олиш мумкин. Масалан, матбуотчиларни “ТВ, радио ва янги медиа учун қандай ёзиш керак”, “Матбуот ва журналистика. Назария ва амалиётда янги ёндашувлар” каби мавзулар қизиқтириши мумкин. Улар медиа-тренер, “Медиа стандартлари институти” бош директори Камила Жусупова томонидан ёзилган. Шунингдек, муаллиф теле ва радио  бошловчи, “Қазмедиа орталығы” медиа мактаби директори Махаббат Есеннинг “Медиаэтикаси: ёш мутахассислар тажрибасидан” дарслиги ҳам мавжуд. Курслар 20-25, 20-30 дақиқалик видео маърузаларни ўз ичига олади.

    4. Cabar.asia медиа мактаби курслари

    Cabar.asia медиа мактабининг рақамли журналистика ва янги медиа бўйича курслари журналистика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун фойдали бўлади. Улар медиа саводхонлик ва онлайн журналистиканинг сўнгги тенденциялари бўйича кўникмаларингизни оширишга имкон беради. Дарслар бешта тилда мавжуд ва ҳар қандай интернет тезлигига мослаштирилган. Курслар 2-12 ҳафтага мўлжалланган. Бу ерда «Вводный курс по работе в гугл-таблицах» ва «Как создать блог на YouTube?» асосий мавзулар, шунингдек, “Тонкости публикации в научном журнале ва «Введение в журналистику данных» илғор мавзулар мавжуд.

    5. Medianet халқаро журналистика маркази курслари

    Medianet кенг доирадаги мавзуларга эга. Фактчек академияси – бу “Рақамли тадқиқотлар воситаси” бўйича онлайн курс. Унинг доирасида Bellingcat гуруҳидан тортиб Politifact жамоасигача бутун дунё бўйлаб факт текширувчи ва тадқиқотчи журналистлар томонидан қўлланиладиган рақамли тадқиқот воситаларини ўзлаштириш таклиф қилинади. Курс олти блокдан – ўқув видеолари, тест топшириқлари ва воситалардан қандай фойдаланишни кўрсатадиган қисқа видеолардан иборат. Online project management  курси дастури саккизта тренингдан иборат. Унинг мақсади – самарали хизматлар кўрсатиш ва аудиторияни кенгайтириш учун ННТларнинг онлайн маконга сифатли ўтишига ёрдам беришдир. Шунингдек, ахборот олиш курси ва замонавий журналистика курси мавжуд.

    “Ҳуқуқий медиа марказ” жамоат фондидан медиа ҳуқуқ курси

    Курс медиа қонунчилигига оид барча керакли маълумотларни ўз ичига олган. Бу ахборотни тарқатиш тамойилларини тушунишни истаган фаол ҳаёт тарзига эга бўлган барча одамлар учун фойдали. Курс оммавий ахборот воситалари ҳуқуқи билан танишиш, маълумотларга кириш, туҳмат, маҳфийлик ва сирлар, суд жараёнининг ошкоралиги, муаллифлик ҳуқуқи, Интернетдаги ҳуқуқий хавфсизлик, оммавий ахборот воситаларидаги болалар, сайтларни блокировка қилиш, оммавий ахборот воситаларида реклама каби мавзуларда 15 та видео дарсдан иборат. Сертификат олиш учун сиз 40 та саволдан иборат тестдан муваффақиятли ўтишингиз керак.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read