21-25 февралда Алматида, 28 феврал – 4 март кунлари Душанбеда медиатаълим соҳасида тренерлар учун тренинг ўтказилди (Training of trainers, умумқабул қилинган аббревиатура TOT, “ти о ти” — муаллиф изоҳи). Тренинг гибрид форматда бўлиб ўтди: бир нечта онлайн уланишлар киритилган офлайн. Биз ташкилотчилар, тренерлар ва иштирокчилардан тренингга келишига нима сабаб бўлгани ва Марказий Осиёда қандай қилиб медиа-тренер бўлиш мумкинлиги ҳақида сўрадик.
TOT-2022 тренерлари коуч, медиа-тренер, ўқитиш методикаси бўйича мутахассис Ирина Чистякова (Бишкек), тарихчи, журналист, муҳаррир, медиатренер Виктор Мучник (Томск), журналист, медиа-тренер, онлайн ўқитиш бўйича мутахассис Ленур Юнусов (Симферопол), шунингдек, халқаро эксперт – журналист , муҳаррир, медиа-тренер Зоя Чарльз (Лондон) бўлишди. Виктор ва Ленур офлайн режимда чиқишлари режалаштирилган эди, аммо охирида улар онлайн уланиш орқали ўз сессияларини ўтказишди. Бироқ, бу, эҳтимол, кутилганидан зиёда ҳам бўлди: ҳар қандай тренернинг асосий фазилатларидан бири бу – мослашувчанлик ва шароитларга киришиб кета олиш, машғулот концепциясини ҳам, иш режасини ҳам ўзгартиришдир. Бу ерда иштирокчилар ўз устозларидан сабоқ олиш имкони ҳам бор эди.
Ушбу тренинг дастури ҳозирда MediaCamp лойиҳаси амалга ошираётган йўналишнинг бир қисмидир. Бу лойиҳаларнинг бир қисмини тренинг машғулотларини тренернинг ўзи эмас, балки унинг ҳамкори ўтказганда, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш керак, деган фикрга асосланади. Шунинг учун ҳамкорлар томонидан ташкил этиладиган лойиҳаларни эълон қилишдан аввал ҳамкор ташкилотлар салоҳиятини ошириш мақсадида ТОТ ўтказишга қарор қилинди.
Тўртинчи йилдан бери ўтказиладиган MediaCamp лойиҳаси доирасида тренерлар учун ташкил этилган бу тадбир биринчи тренингдир. ТОТ форматини амалга ошириш тайёрлашда ҳам, амалга оширишда ҳам жуда қийин лойиҳа. У кўплаб мавзуларни ўз ичига олади ва эҳтиёткорлик билан танлашни талаб қилади. Бир томондан, ташкилотчилар аудитория камида бир хил бўлишини таъминлашга интилишади. Иккинчи томондан, «сиз ўргатадиганларни ҳам ўргатасиз»: қизиқиш даражасини сақлаб қолишингиз, билмаган нарсаларни беришингиз, уларни бирор нарса билан ажаблантиришингиз керак. Иш лойиҳа услубига асосланган: иштирокчилар амалда қўллашлари мумкин бўлган ўқув дастурларини ишлаб чиқадилар.
– Бу йил ТОТда қатнашиш учун 36 киши танлаб олинди: Қозоғистондан 12 нафар, Тожикистондан 16 нафар ва Ўзбекистондан саккиз нафар. Транспорт муаммоси туфайли Душанбедаги машғулотларга Ўзбекистондан фақат тўрт нафар вакил кела олди. Иштиок этиш учун рақобат кескин бўлди — ҳар бир ўринга тахминан 10 киши. Танлаш осон кечмади, чунки кўплаб яхши аризалар қабул қилинган эди. Якунда анча тажрибалилар танлаб олинди, улар янги бошловчилар эмас, барчаси ўз методологияси, воситалари, медиа ишини яхшилашни хоҳлайдиган ва медиа тренингнинг замонавий тенденцияларини ўзлаштирган амалиётчи тренерлардир. Иштирокчилар орасида умуман ҳеч нарса қилмаганлар йўқ. Барча иштирокчида медиа тажриба бор.
Амалиёт шуни кўрсатадики, медиатренингни ўтказиш учун бундай тренингдан ўтган бўлиши шарт эмас. Аксарият яхши медиатренерлар ўз ишини интуитив тарзда бошлашди. Асосийси, ўзи ўтаётган мавзу бўйича мутахассис бўлиш. Иштирокчиларимиз орасида шундай инсонлар ҳам бор: улар ўз ишини яхшироқ бажариш учун услубларини жамлаган ҳолда билимларидан методология тузадилар”, дейди тренинг раҳбари, Internews тренинг координатори Алевтина Мадярова. — Бизда ҳудудларда ишлашни хоҳловчи миллий тилларда ўқита оладиган тренерлар кескин етишмайди. Шунинг учун аризаларни танлашда уларга устунлик берилди. Иштирокчиларимизнинг деярли барчаси икки тилли, улар рус тилида ўқиш имкониятига эга, лекин улар ўз тилларида дарс беришади. Кўпчилиги кичик шаҳарлар ва қишлоқлардаги аудитория билан ишлашга қизиқишади. Улар етишмаётган жойга боради. ТОТ ва Internews иштирокчилари олдига шундай мақсад қўйилган.
— Ушбу тренинг иштирокчилари янги бошловчилар эмас, кўпчилиги тренингларни ўтказишнинг ўзига хос услуби, доимий мавзуларига эга. Биз мактаб ўқувчилари ё ўсмирларни эмас, катталарни, медиа соҳасидаги мутахассисларни ўргатамиз. Уларга дастур тузиш, тренинг ўтказиш бўйича муайян принциплар, қоида ва ёндашувлар берамиз. Уларни ким ва қайси мавзуда олиб боришига қараб, турли тренингларда қўллаш мумкин. Вазифамиз – ташкилот учун таълим лойиҳаларини амалга оширишда потенциал шерик бўлиши мумкин бўлган мутахассисларни жамлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Имкониятларни ошириш ҳақида гапираётганим, бу уларнинг паст салоҳиятга эга эканлигини англатмайди. Баъзи бир янги технологияларни ўрганиш ҳар доим яхши эканлиги, мавзуни қандай янги усулда тақдим этиш мумкинлигини, ўргатадиган мақсадли аудитория учун унинг долзарблигини қандай оширишда кўринади. Ҳар қандай касбда потенциални ривожлантириш, янгилаш муҳим, — дейди дастур тренери, методолог Ирина Чистякова. — Гарчи уларнинг аксарияти бир-бирини аввалдан таниган бўлишса-да, тренингларда бир-биримизни қайта кашф этдик. Зеро, мақсад – бир тилда сўзлашувчи, ўқитишда бир хил воситалардан фойдаланадиган комьюнити, жамият яратиш, энг муҳими, самарали билим олишга эришишдир. Чунки машғулотларни режалаштирар эканмиз, ҳар доим натижа қандай бўлади, қандай самара беради, деб ўйлаймиз.
Алматилик иштирокчилар ҳам тренингдан кутганлари ва таассуротлари ҳақида гапириб беришди.
— Беш йилдан бери медиа-тренер бўлиб ишлайман. Мен ТОТга “соатимни тўғрилаб олиш” учун келдим. Мен учун медиатренинг бозорида қандай жараёнлар бўлаётгани, ҳозирда қандай позицияда эканимни тўғри тушунишим муҳим. Бундан ташқари, янги воситаларни олиш керак, чунки ҳаммаси тез ўзгаряпти. Ўзим учун фойдаланишим мумкин бўлган кўплаб ўйинларни ёзиб олдим. Ғиштлар саф бўлиб тургандек, ахборотни тузиш кераклигини ўзлаштирдим. Дарҳақиқат, бу тренинглар малака оширишга ўхшайди, – дейди мобил журналистика, инқирозли коммуникациялар ва экстремизмнинг олдини олиш бўйича тренинглар ўтказадиган Марат Содиқов.
— Тажрибали мураббийлар иштирок этадиган ажойиб майдон бўлишини яхши англаганим учун бу ерда бўлишни хоҳладим. Асбоб-ускуналаримни олдиму, кўплаб форматларни кўриб чиқдим – ўқитувчилардан ҳам, ҳамкасбларимдан ҳам жамоа бўлиб ажралиб кетишга тўғри келди. Шунда мутлақо ҳайратланарли воқеа содир бўлди: бу ерда мен жуда ҳурмат қиладиган журналист — Жамила Маричева билан яқиндан танишдим. У билан жуфтлик бўлдик ва бўлажак тренинг учун иккимиз ишлаб чиққан режада ҳамфикр эдик. Иккаламиз ҳам узоқ вақт давомида мамлакатда хайрия маданиятини қандай ташкил қилиш ҳақида ўйладик. Қандай қилиб одамлар севимли медиасини, жамоат журналистикасини қўллаб-қувватлаши кераклигини ўргандик. Зарур контентни ишлаб чиқаришда яхши шериклик. Шундай қилиб, бу ердан тайёр лойиҳа билан кетяпмиз, — дейди «Русское радио»нинг PR-директори Юлия Новикова.
— Университетда қарийб 20 йилдан бери ишлаб келаман. Тахминан 10 йил олдин менда ёзишни хоҳлайдиган ўқувчилар ва талабалар учун журналистика курсларини ўқитишга эҳтиёж пайдо бўлди. Уч йил олдин медиасаводхонлик мавзусига қизиқиб қолдим, тренингни тугатдим ва ўқитувчи ва катталар учун курслар ўтказувчи расман медиатренер бўлиб ишладим. ТОТда мен кўплаб услубий ютуқлар, тренинг самарадорлигини ошириш мумкин бўлган қизиқарли топилмаларни олдим. Масалан, “плюс ва плюс” техникаси, катталарда ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш учун “Колб усули” модели ва яна шу каби нарсалар”, — дея қўшимча қилди Инновацион Евроосиё университети (Павлодар), медиасаводхонлик ва журналистика бўйича тренер Марал Айтмагамбетова.
Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMPнинг Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилмоқда.