No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакINTERNEWS ҲAМКОРЛИКДА МAХСУС РЕПОРТАЖЛАР МAКТAБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛАДИ

    INTERNEWS ҲAМКОРЛИКДА МAХСУС РЕПОРТАЖЛАР МAКТAБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛАДИ

    Биз бошланувчи тележурналист ва мустақил видеомейкерларни “Махсус репортажлар мактаби”да иштирок этишга таклиф қиламиз.

    Махсус репортаж – мавзуга тўлиқ киришишга иштиёқи бор, ушбу форматда бироз тажрибага эга ва шахсий бренд яратишга ўзини тайёр деб билган энг изланувчан, жасур, шижоатли журналистлар учун жанрдир. Курс тингловчилари мавзунинг назарий қисмини ўрганадилар, ҳам амалий қисмида иштирок этадилар. Машғулотлар натижаларига кўра иштирокчилар эфирга узатиш талабига жавоб бера оладиган ўзларининг видео репортажларини яратадилар. Журналист ва видеомейкерлар мактабимизда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин, уларда аниқ мавзу ва у бўйича баъзи ишланмалар бўлиши лозим – улар машғулотлар давомида ўз репортажларини такомиллаштиришлари ёки ҳеч бўлмаганда, буни қандай амалга оширишни тўлиқ англаб етишлари мумкин.

    Энг яхши ишлар стипендиялар билан қўллаб-қувватланади.

    Aриза топширишнинг охирги муддати: 2022 йил 12 май, соат 19:00 (Нур-Султон вақти билан). Дастлабки саралашдан ўтганлар билан индивидуал суҳбат ўтказилади.

    Мактаб дастурида ишнинг икки босқичидан иборат бўлиши режалаштирилган:

    1) Халқаро тренерлар билан офлайн режимида интенсив машғулотлар.

    2) Репортажингизни гибрид форматда (офлайн ва онлайн) якунлаш учун менторлик ёрдами.

    Тренингда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан бошланувчи профессионаллар иштирок этишлари мумкин. Номзодларга қўйиладиган мажбурий талаблар:

    1. Суратга олиш ва видео ишлаб чиқариш асосий кўникмасининг мавжудлиги.
    2. Бўлғуси махсус репортажлар учун ишлаб чиқилган ғоялар (5 та мавзу) мавжудлиги.

    Мактаб 30 май куни Олмаотада, 6 июнь куни Душанбеда бошланади. Оффлайн тренинг рус тилида, менторлик даври миллий тилларда олиб борилади.

    Тренингда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан бошланувчи профессионаллар иштирок этишлари мумкин. Суратга олиш ва видео ишлаб чиқариш бўйича асосий кўникмалар, шахсий жиҳозлар ва бўлажак репортаж учун ғоялар мавжуд бўлиши шарт.

    Эътибор беринг: юқори иш самарадорлиги учун сизга ноутбук ва монтаж дастури лозим бўлади.

    Ўзбекистонлик иштирокчилар сафар учун албатта хориж паспортига эга бўлиши керак. Internews паспортларни рамийлаштиришда иштирок этмайди. Иштирокчиларни саралаш жараёнида хориж паспортининг мавжудлиги офлайн тренингда қатнашиш учун мажбурий шартдир.

    Aризалар якка тартибда ва жамоалар таркибида топширилиши мумкин.

    Бош мураббий Денис Бевз, (Россия).

    Иштирок этиш учун ушбу ҳаволага ўтиб, аризани тўлдиринг.

    “Махсус репортаж мактаби” Internews  ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Be Globe жамоаси (Қозоғистон), “Хома” жамоат ташкилоти (Тожикистон), Лола Исломова (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read